Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

31.03.2016

Бокс орқали олинадиган 5 сабоқ

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 211
Бокс орқали олинадиган 5 сабоқ
Жасурлик, ҳалоллик, тиришқоқлик ва меҳнатсеварлик – ҳар қандай профессионал боксчини бошқалардан айнан мана шу жиҳатлар ажратиб туради. Бокс ҳам худди шахмат каби фикрлаш қобилияти ва хотирани кучайтиради. Ақлли стратегия ва тинимсиз машқлар орқали юзага келадиган тактикасиз рингда ҳеч нарсага эришиб бўлмайди. Яхши боксчи рақибининг ҳаракатини сониялар ичида “ўқий” олади ва пухта ўйланган ҳаракатини амалга оширади. Бокс — ҳақиқий ҳаёт мактаби ва у берадиган қуйидаги бешта сабоқ ҳар бир кишига керак. Ростгўй бўлиш Бокс ўз хато ва камчиликларини тан олишни ўргатади, бундан бошқа илож йўқ. Рингга ёлғон фикрлар билан кўтарилиш мағлубият демакдир. Боксчи мунтазам равишда ўзининг кучсиз томонларини англаб боради. Оддий ҳаётга татбиқ этадиган бўлсак, бокс инсонни ростгўйликка ўргатади.
Жасур бўлиш
Бокс орқали олинадиган 5 сабоқ
Рингга чиқиш кишидан жасорат талаб қилади. Рингда ақл билан ҳаракат қилиш, вазиятдан унумли фойдаланиш спортчининг маҳорати юқори эканлигини билдиради. Ҳаётда қабул қиладиган ҳар бир қароримиз ҳам жасурликни талаб қилади. Инсонга жасурлик берадиган энг яхши манба эса боксдир. Доимо олға юриш
Бокс орқали олинадиган 5 сабоқ
Энг яхши стратегия — бу ҳужум. Рақиб устидан босим ўтказиш, уни нафақат зарбалар билан, балки ўз салобати билан ҳам чўчитиш ғалабага олиб келадиган қадамлардан биридир. Ҳаётда ҳам кўп муаммолар шу тарзда ҳал қилинади. Олға бора оладиган, ўзига ишонган кишиларгина ғалаба қозонишади. Нокаутдан сўнг ўрнидан туриш
Бокс орқали олинадиган 5 сабоқ
Ҳар қандай боксчи рақиб қўлқопининг зарбаси қандай эканлигини ва кутилмаган зарба қанчалик оғриқли эканлигини яхши билади. Ҳеч қачон ютқазмаганлар эмас, кучли зарбадан кейин ҳам ўрнидан тура олганлар ғолиб бўлишади. Бу хусусият оддий ҳаётда ҳам асқотади: муваффақиятсизлик ва инқирозлардан тўхтаб қолмаслик лозим, чунки улардан кейин албатта янги старт бошланади. Ғалаба қозониш
Бокс орқали олинадиган 5 сабоқ
Бокс инсонга ҳаётдаги энг муҳим нарсани ўргатади. Бокс ғалаба қозонишни ўргатади. Бу сўзларни том маънода қабул қилмаслик керак — иш юзасидан музокараларда рақибни нокаутга учратиш шарт эмас. Фақат ўз кучингизга ишонч бўлиши даркор. Рақибингизнинг нималарни ҳис қилаётганини тушуна олиш ва шунга мос равишда ҳаракат қила билиш қобилияти сизнинг муваффақиятингиз гарови бўлади.
Manba: xabardor.uz



Навигация


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar