Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

30.03.2016

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 672
Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Дунёдаги машҳур шаҳарлари сайёҳларда яхши таассуротлар қолдиради! Ёрқин чироқлар, диққатга сазовор жойлари билан, саҳна ортида денгиз ва ўйин-кулги ... Лекин ҳар бир мамлакатда, театрда бўлганидек саҳна ортида асосий нарса туради. Пойтахтларни ташқарида қолдириб, биз маҳаллий халқларнинг урф-одатларини кашф этиб, гўзал қишлоқлар, кичик кўчалари, ўтган асрларнинг, ажойиб этник уйлари ва табиатнинг ажойиб бурчакларига саёҳат

Xabardor.uz сайти ҳам, сиз учун дунёнинг 15 та давлатига виртуал саёҳат уюштиради.

Марҳамат томоша қилинг!

1. Иваур, Франция

Ранг-баранг Иваур қишлоғи 700 йил олдин пайдо бўлган. Ҳарбий жанглар ва табиий можаро қарамай, унинг тарихий қиёфасини сақлаб қолинган.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Близ Женова кўли яқинида Савой Амедим V томонидан кичик қалъа шаклида қурилган.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Аммо, албан калдиримли кўчалари, ёқимли аҳолиси, қулай эски уй, нафис гулларга эга ҳудуд Франциянинг энг гўзал қишлоқлари уюшмасига кирмаслиги мумкин эмас эди.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

2. Кенгуру ороли, Австралия

Кенгуру ороли катталар қаторида кичикларга ҳам бирдек ёқадиган маскан ҳисобланади. Ҳудуднинг учдан бир қисми, миллий боғлардан ташкил топган.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

У ерда улкан қоялар ва яшил очиқ жойлар фонида гўзал манзарадан баҳраманд бўлиш мумкин.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Бу ерда сайр этиш давомида кенгуру ва уларнинг болаларини, коала, митти пингвинлар, қора какаду, сарой бойўғлисини учратиб, океандаги хушчақчақ дельфинларни учратасиз. Шунингдек, бу ер Австралия гўзаллигини тўлиқ ўзида номоён этган жойдир.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

3. Буртанж қалъаси, Нидерландия

Буртанж қалъаси ёки "Юлдуз қалъа" Голландияда жойлашган. Бу қалъа Испания империясига қарши Саксон йиллик уруш даврида қурилган. Қалъани қурган меъморлар артиллерияга қарши ҳимоя қилиш учун янги девор турини ўйлаб топишган.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Урушдан сўнг қалъани яна мустаҳкамлашган ва кенгайтиришган, ХIХ асрдан Буртанж маҳаллий ҳамжамиятига тегишли бўлган. Буртанж бўйича экскурсия жудаям мароқли ва бу ерда чиройли манзаралар мавжуд.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

4. Альбаррасин, Испания

Файласуф Ортега-и-Гассет бу шаҳарни ажойиб кўринишга эга эканлигини ёзган. Альбаррасинни кўпинча "пушти шаҳар" деб ҳам аташади.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Бу чиройли номни Альбарассин мусулмонлар даврида олган эди (IХ-ХII асрлар).
Бу ерда ҳамма нарса гўзал: Сьерра-де-Альбаррасин тоғлари, яшил яйловлар ва дарёлар.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Бу ерда сиз римликлар даврида қурилган 18 километрлик сув қувурини кўришингиз мумкин. Тошли қоплама устида юриб, сиз ўзингиз билмаган ҳолда гўёки ўтган асрлардаги Испанияга тушиб қолгандек бўласиз.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

5. Девоншир, Англия

Девон – Бристол қирғоғи ва Ламанш билан чегарадош бўлган Англиядаги манзарали графликдир. Қачонлардир бу ерда кельт халқи томонидан қурилган Думнония бор эди.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Девон қирғоқларида дам олиш жойлари, балиқ овлаш қишлоқлари ва бандаргоҳлар жойлашган. Айнан Девонда буюк денгизчи сэр Френсис Дрейк ва Уолтер Рейли, шунингдек, "Терговчилар маликаси" Агата Кристи туғилган. Артур Конан Дойлнинг “Баскервиллар ити” қиссасига оид воқеалар ҳам Девонда содир бўлган.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Бу ерда сизга мамлакатнинг ҳақиқий юзи, яъни ранг-баранг манзаралар, қулай уйлар ва сирли йўллар очилади.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

6. Хоккайдо ороли, Япония

Агар сиз Японияда бўлсангиз, Хоккайдо оролини зиёрат қилишни унутманг. Бу ерда японлар меҳмонларда ёрқин таассуротлар қолдирадиган: тоғ тепасидаги Ункай томи, хушбўй ва ранг-баранг лаванда далалари, тоғчанғи йўллари ва ҳаворанг кўли каби жойларни яратишган.

Шунингдек, бу ерда фақатгина Хоккайдо оролида яшовчи ниҳоятда мафтункор ҳайвон – Эдзо момонгани кўриш мумкин. Ва шубҳасиз, сизни бу ердаги табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабат ва замонавий технологиялар синтези ҳайрон қолдиради.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

7. Монсанто, Португалия

Монсанто сўлим шаҳарчаси гранит қоялари орасида яширинган. Бу ерда муҳташам тоғлар, кўклам, ғиштли томлар, тошли кўчалар каби ғаройиб манзара очилади.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Қачонлардир Монсанто Бейра-Байша вилоятининг маркази бўлган. Саккиз аср давомида маҳаллий ландшафт унчалик ўзгармаган, шунинг учун 1938-йилда шаҳарча "Энг Португалия қишлоғи", деб эътироф этилган.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Бу ерда юришнинг ўзи бир лаззат, баҳайбат тош остида жойлашган ресторанда эса анъанавий таомлардан баҳраманд бўлиш мумкин.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

8. Қанотли қоялар, Исландия

Исландия жануби-шарқидаги Фьядрарглйуфур - табиатнинг ажойиб бир туҳфасидир. Бу мамлакатнинг илк манзараларидан ҳайратга тушиш мумкин. Фьядра дарёсининг каньони музлик давридан кейин пайдо бўлган. Унинг узунлиги тахминан 2 км, чуқурлиги эса 100 м атрофида. Сизни бу ерда дарё қирғоғида сайр қилишгина эмас, балки ҳақиқий саргузашт кутади!

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

9. Альберобелло, Италия

Ҳудуди кичкина бўлишига қарамай, Альберобелло диққатга сазовор жойларга тўла. Унинг ажойиб уйлари саёҳатчиларнинг қалбини тезда забт этади. Бу ерда тахминан беш юз мингта конус томли сеҳрли уйлар қурилган. Айтганча, уларнинг кўпчилиги 7 асрга тенг ёшда.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Шаҳар Арборис Белли («чиройли дарахтлар) номли ўрмон номи билан аталган. Италиянинг сеҳрли дунёси ушбу вилоятдаги табиий ёруғлик ичида қолган ва илҳом бахш этувчи ёрқин нур ва ажиб ҳис-туйғулар билан безатилган.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

10. Қорақайинли хиёбон, Ирландия

Қорақайинли хиёбон - ғайриоддий жой. У Шимолий Ирландиянинг Армой қишлоғи яқинида жойлашган. Бу ажойиб "қорақайинлар кўчаси" бундан 3 аср олдин Стюартлар оиласи томонидан экилган эди. Уларнинг мақсади гольф клуби вакиллари эътиборини жалб этиш эди. Афсонага кўра, қадимги дарахтлар остида баъзида Грей хоним шарпасини учратиш мумкин ... Бу эса маҳаллий аҳоли урф-одат ва севги топишмоқларини қадрлашидан дарак беради.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

11. Кандован, Эрон

Узоқдан Кандован баҳайбат чумоли уясига ўхшаб кўринади. Тошли қоялардан яратилган уйларда тахминан минг кишини яшайди. Лекин уйларнинг қадимий шакли сизни адаштириб қўяди: аммо маҳаллий аҳоли замонавий фаровонликдан ҳам хабардор. Бу ер қадимда Саҳанд вулқони портлаши натижасида ҳосил бўлган. Айтганча, қишлоқнинг номи таржима қилинганда-"асалари уяси" деган маънони билдиради. Бу эрда бир марта бўлган одам ўзини Форс афсонасидаги қаҳрамондек ҳис этади.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

12. Хоббитон, Янги Зеландия

Машҳур "Узуклар ҳукмдори" трилогиясини олиш учун 400 кишининг ҳаракатлари билан бир йил давомида бунёд этилган маскан.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Фильм суратга олингандан сўнг, Хоббитлар қишлоғи бирмунча вақт эътибордан четта қолди.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Лекин тез орада "Яшил аждаҳо", камар кўприк, тегирмон ва бошқа ранг-баранг объектларни кўриш учун кўплаб сайёҳлар ташриф буюра бошлади.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

13. Титикака кўли, Перу/Боливия

Титикака кўли маҳаллий аҳоли учун муқаддас маскан ҳисобланади. Кўлнинг номи ҳиндучасига «тоғли пума» деган маънони англатади. Олимларнинг фикрича, кўл миллион йил олдин пайдо бўлган ва у қадимий денгиз ҳисобланади: унинг сувларида ҳали ҳам денгиз балиғи, қисқичбақасимонлар ва акулалар сузиб юради.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Титикакога 300 дан ортиқ дарё қуйилади. Ва кўлда сиз ҳиндларнинг «УРУ»си, яъни қамишдан ясалган сузувчи оролсимон уйларини кўришингиз мумкин. Ушбу аҳолининг яшаш тарзи ҳали ҳам ўтган асрларникидай. Бу ерга саёҳат қилсангиз вақт оралиғига тушиб қолгандек ҳис қиласиз ўзингизни.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

14. Гастелугаче Ороли, Испания

Сан Хуан де Гастелугаче ороли Бисcай соҳили яқинида жойлашган. Бу тор йўлдан, 237 қадамлар бор зина орқали материкка уланади. Оролда қарийб 11 аср тенг ибодатхона жойлашган.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Гастегулаче оролига келган ҳар бир сайёҳда ажойиб манзара эга осмонўпар тўлқинлар чайқалиши ва янги шабадага бой бўлган қувватга эга бўлади.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

15. Шефшауэн, Марокаш

"Кўк шаҳар" номи билан машҳур бу шаҳар Риф тоғлар этагида жойлашган. Бу ерда барча кўзини қувонтирадиган манзаралар мужассам: гўзал боғ манзаралари, қадимий меъморий санъат асарлари.

Машҳур бўлмаган, аммо-кўришга арзигулик 15 туристик жойлар

Бироқ асосий диққатга молик жой бу кўк рангларни ёрқин мовий рангларга ўзгаришидир. Марокашнинг бу шаҳрида сиз доимо орзулар оғушида яшайсиз. Ахир, бу ҳақиқий шарқ эртаклари маскани-ку!


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar