Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.03.2016

Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 227
Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Дунёдаги энг яхши болалар боғчасининг лойиҳасини ишлаб чиқиш учун токиолик архитектор Такахаре Тэдзуке қайтадан фарзандалари билан биргаликда улғайишига тўғри келган.

Ҳозир унинг ўғли ўн ёшда, қизи эса ўн иккида. Тэдзуке уларнинг болалик чоғида бир лаҳзага ҳам ёлғиз қўймай, барча болалар учун бирдек ёқадиган универсаль нарсаларни қидириб топишга ҳаракат қилади. Шубҳасиз, мана шундай бир ишга астойдил “шўнғиш” натижасида кичкина болажонларнинг одатлари ва истакларига жавоб берувчи лойиҳа дунёга келади. Бу маскан ўқув биносидан кўра кўпроқ кўнгилочар майдонни ёдга солади. Fuji деб ном олган болалар боғчаси Токио чегарасида жойлашган бўлиб, ҳозирги кунда бу масканга 600га яқин мактаб ёшигача бўлган болалар қатнайди.

Мазкур ўқув даргоҳини кўздан кечирар экансиз, тарбия масаласида ўйинларнинг аҳамияти нечоғлик муҳим эканлигига яна бир марта ишонч ҳосил қиласиз.

Пойтахт атрофида жойлашган мактабгача таълим муассасасининг биноси ноодатий думалоқ шаклида лойиҳалаштирилган бўлиб, марказида катта ўтлоқ мавжуд. Бутун том майдони кичик дарахтзор билан ўралган.

Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Болалар бемалол ўйнашлари учун, томга элтувчи зинанинг пастки қисмини архитектор тупроқ тўплаб, тепалик ҳосил қилишни таклиф этган. Энди бу тепаликка тупроқ тўкиб туриш керак бўлмоқда, чунки 600 жуфт болалар оёқчалари ҳамма нарсани ер билан битта қилиши мумкин.

Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Дунёда содир бўладиган барча зилзилаларнинг 10 фоизи Японияга тўғри келади. Шунинг учун, болалар мунтазам равишда техника ҳафвсизлиги бўйича машқ ўтказишади. Суратда зилзила вақтида бошга ҳар хил нарсалар тушмаслиги учун болалар махсус пахтадан ясалган қопчаларни кийишмоқда.

Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Болалар бошларини темирдан ясалган чегараларнинг орасига киргиза олмасликлари учун вертикал устунларнинг ўртасидаги масофа япон стандартларига асосан 10 сантиметрни ташкил этиши лозим.

Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Бино дарахтлар атрофида қурилган бўлиб, болалар кесилган ғоваклар устига йиқилмаслиги учун махсус тўрли беланчакларни ўрнатишга тўғри келган. Муаммони бартараф этиш учун осилган беланчаклар болаларнинг севимли ўйин ҳудудига айланган.

Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Болохона деразалари томда юрганлар учун кузатув пунктига айланган.

Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Бу ерда ҳаттоки, оддий курсилар ҳам ўйин ўйнаш воситаси бўлиб хизмат қилади. Улар жудаям юмшоқ ва енгил дарахт туридан ясалган.

Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Қўл ювиш учун махсус жойларда болалар ҳар томондан келиб, биргаликда ювиниши имконияти берилган. Бу болалар боғчасида ҳаттоки, ювиниш чоғида ҳам болалар жамоавий ёндашишлари лозим. Бундан ташқари, бу ювиниш жараёнини тезлаштиради.

Дунёнинг энг яхши болалар боғчаси қандай яратилган?

Боғча ривожланишда давом этмоқда ва янги масканлар билан бойимоқда. 2011 йилда суратдаги майдон қурилган бўлиб, у ерда болалар дарахтга осилиб чиқиш машқини амалга оширишлари мумкин.



Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar