Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.03.2016

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 202
Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Бир йил давомида TripAdvisor сайти миллионлаб фойдаланувчиларининг таассуротларини ўрганиб чиқиб, энг яхши масканлар учун Travelers' Choice (“Саёҳатчилар танлови”) соврини ғолибларини эълон қилди. TripAdvisor маркетинги бўйича директор Барбара Мессинг ўзининг расмий эълонида шундай деди:

“Travelers' Choice соврини саёҳатчилар ташриф буюрадиган энг машҳур масканлар учун тақдим этилади ва ғолиблар сайёҳларнинг сайтимизда қолдирган таассуротлари ва меҳмонхоналарнинг банд қилиниш кўрсаткичига қараб танланади. Ёзги таътилни режалаштираётганлар биз тақдим этаётган энг яхши масканлар ўнталигидан бирига ташриф буюришнинг айни вақти деб ўйлайман”.

10. Убуд

Индонезиянинг Бали оролида жойлашган Убуд шаҳри ўзидан аввалги бешта ўринни ортда қолдириб, TripAdvisors рейтингининг ўнинчи поғонасини эгаллади.

9. Нью-Йорк

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Нью-Йорк шаҳри АҚШнинг энг машҳур саёҳат маскани бўлиб, ўтган йилдан икки поғонага кўтарилди ва тўққизинчи ўринга эришди.

8. Ханой

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Ханой шаҳри бу йил тўрт поғонани бой берди, аммо топ-10 таркибида қолишга муваффақ бўлди.

7. Рим

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Рим эса икки йил кетма-кет еттинчи ўринни эгаллаб келмоқда.

6. Прага

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Прага бир поғона пастга тушиб, олтинчи ўринга жойлашди.

5. Сиамреап

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Камбожанинг Сиамреап шаҳри уч ўринни бой бериб, бешинчи поғонага тушиб қолди.

4. Париж

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Париж шаҳрида ўтган йилнинг ноябрь ойида содир этилган терактлар саёҳатчилар оқими камайишига таъсир қилмади. Франция пойтахти беш поғонага кўтарилиб, фахрли тўртинчи ўринни забт этди.

3. Марокаш

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

2015 йил рейтингида биринчи бўлган Марокаш шаҳри бу йил учинчи ўринга тушиб қолди.

2. Истанбул

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Истанбул бир поғона кўтарилиб, иккинчи ўринга жойлашди.

1. Лондон

Саёҳат учун энг яхши масканлар. ТОП-10

Лондон эса жорий йилда беш поғона кўтарилиб, TripAdvisor рейтинги ғолибига айланди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar