Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.03.2016

Ўз шаҳзодасини топган замонавий "Золушкалар"

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 289
Ўз шаҳзодасини топган замонавий "Золушкалар"

Кўпчилик ҳаётимизда эртакка ўрин йўқ деб ҳисоблайди. Лекин бу нотўғри фикр. Сабаби, ҳозирги кунда ҳам худди эртаклардагидек ўз бахтини топган инсонлар яшайди. Эътиборингизга замонавий Золушкаларнинг эртакларга ўхшаш ҳикояларини ҳавола этамиз.

Кейт, Кембридж герцогиняси

Уэльс шаҳзодаси Уильям ва оддий инглиз оиласидан бўлган Кейт 2001 йилда Шотландиянинг Сент-Эндрюс университетида танишганлар. Биринчи курснинг ўзида Кейт ва Уильям дўстлашиб қолади. Кейт учун аввалига шаҳзода билан “дўст” бўлиш жуда қийин кечди, чунки у Уильям билан учрашган чоғида қизариб ёки оқариб кетарди, ҳаттоки, суҳбат пайтида тўхтаб қолар эди. Аммо бу ҳолат аста-секин ўтиб кетди. Бундан ташқари, Кейт шаҳзодани ўқишни ташлаш фикридан қайтарди. 2004 йилдан бошлаб уларнинг муносабатлари ҳақида матбуотда биргаликдаги суратлари чоп этилганидан сўнг муҳокама қилишни бошлашди. Лекин уларнинг муносабатлари мукаммал бўлмаган: баъзи вақтларда ажрашиб, кейинроқ эса ярашиб олишар эди. Аммо ҳақиқий туйғу ғалаба қозонди: 2010 йилнинг ноябрь ойида Уильям ва Кейт расмий равишда ўзларининг унаштирувлари ҳақида эълон қилишди. 2011 йилнинг апрель ойида Вестминстер аббатлигида уларнинг никоҳ маросимлари ўтказилди ва бундай бахтли кунни миллионлаб одамлар дунё бўйлаб жонли эфирда кузатишди.

Летиция, Испании қироличаси

Ўз шаҳзодасини топган замонавий "Золушкалар"

Испании қироличаси Летициянинг ота-онаси мухбир ва ҳамшира бўлиб ишлашган ва у болалигидаёқ келажакда мухбирлик соҳасидан боришни режалаштирган. Шаҳзода Фелипени учратишдан аввал, у турмушидан ажраган ва ўша вақтда таниқли мухбирга айланган эди. Астурий шаҳзодаси билан Летиция Галисияда хабарлар тайёрлаш вақтида танишиб қолган. Тасодифий учрашув, бир кўришдаги севги... ва аёллар макри: Летиция бошида Фелипе билан учрашувга розилик бермаган ва шаҳзода сабр билан кутишга мажбур бўлган. Натижада 2003 йилда дунё бўйлаб тахминан 1,5 миллиард томошабинни экран олдига жамлаган тўй бўлиб ўтган.

Шарлен, Монако княгиняси

Ўз шаҳзодасини топган замонавий "Золушкалар"

Сузиш билан шуғулланиш нафақат спортдаги ютуқлар чўққисига, балки қасрга ҳам элтиши мумкин экан. Ана шундай ҳолат профессионал сузиш билан шуғулланувчи Шарлен Уиттсток ва Альбером II ўртасида юз берди. Уларнинг биринчи учрашуви 2000 йилда ташкил этилган Монакодаги беллашувда, иккинчиси эса 6 йил ўтиб Турин шаҳридаги беллашувда содир бўлган. Шундай сўнг, матбуотда уларнинг биргаликда тушган фотосуратлари пайдо бўла бошлаган. Аммо расмий равишда улар ўз муносабатларини 2011 йилда рўйхатдан ўтказишди.

Мэри, Даниянинг кронмаликаси

Ўз шаҳзодасини топган замонавий "Золушкалар"

Муаллимлар фарзанди Мэри ҳамда шаҳзода Фредерикни ҳам спорт бирлаштирган. Улар 2000 йилда Олимпия ўйинларида Сидней шаҳридаги майхоналарнинг бирида танишишган. У ерга шаҳзода ўз дўстлари билан дам олгани келади ва соҳибжамол Мэрини учратиб қолади. Шуниси қизиқки, бўлажак қирол Мэрига ўзини Фред деб таништиради ва аслида ким экалигини ундан яширади. Лекин Мэри у билан кетишга шошилмайди: 2001 йилнинг бошида у Парижга инглиз тили ўқитувчиси бўлиб келади ва кейинчалик Данияга кўчади. Аммо Мэри Элизабет Дания маликаси бўлиши учун шаҳзода ота-онасининг бир қанча шартларини бажариши, жумладан, Австралия фуқаролигидан воз кечиши, пресвитериан черковидан Даниянинг лютеран черковига ўтиши, датчани мукаммал ўрганиши ва ажралиш содир бўлса фарзандларидан воз кечишига розилик бериши лозим бўлган.

Сара, Бруней маликаси

Ўз шаҳзодасини топган замонавий "Золушкалар"

Уильям ва Кейт каби Бруней тахт вориси ўзининг севгисини ўқиш масканида учратиб қолган – биринчи марта шаҳзода уни мактаб даврида кўриб қолган. Уларни танишишига Саранинг мактабдаги дугонасининг турмуш ўртоғи сабаб бўлади. У шаҳзодага “менинг рафиқамни чиройли дугонаси бор” деб таништириб қўйган. Сарани кўриш учун эса мактабга махсус ташриф ташкиллаштирилган. Ўша вақтда Сара денгиз биологияси билан жиддий шуғулланишни режелаштирган эди, лекин унга тақдир ўзгача кутилмаган совғаларни тайёрлаб қўяди. Шундай қилиб, 17 ёшли Сара 30 ёшли Бруней шаҳзодаси Ал-Мухтади Билла Болкиахга турмушга чиқади.

Тесси, Люксембург маликаси

Ўз шаҳзодасини топган замонавий "Золушкалар"

Тесси Люксембург маликаси унвонини 2009 йилда олган, аммо шаҳзода Луининг қонуний умр йўлдоши унвонига эса ундан аввалроқ эришган. Бунинг сабаби қуйидагича бўлган: сержант Тесси Энтони ва Люксембург шаҳзодаси билан учрашув Косовода бўлиб ўтган. Тез орада улар фарзанд кутаётганликлари маълум бўлган, аммо қироллик оила аъзоларида ноқонуний фарзандлар бўлиши қатъиян ман этилган эди. Уларнинг ўғиллари дунёга келганидан сўнг, Тесси ва Луи турмуш қуришган, лекин бунинг учун шаҳзода ўзининг тахтга бўлган ҳуқуқидан воз кечишга тўғри келган ва Тесси оддийгина “мадам де Нассау” номини олган. Кейинроқ эса уларнинг иккинчи ўғиллари дунёга келган. Ва ниҳоят, шаҳзоданинг оиласи катта қадамни амалга оширишга қарор қилган: 2009 йил Миллий Люксембург кунида Буюк герцог ва бахтли Анри бобо ўз фарзандининг никоҳини қонуний деб қабул қилган, келинига малика ва невараларига шаҳзодалар унвонини топширган.

Метте-Марит, Норвегия маликаси

Ўз шаҳзодасини топган замонавий "Золушкалар"

Агар ҳақиқий эртаклардаги каби ҳикоя ҳақида сўз кетса, Метте-Марит ҳақида гапириб ўтмаслик хато бўлади. У оддий мухбир ва банк хизматчиси оиласида дунёга келган. Қироллик оила аъзосини учратишдан аввал, у официант, кийим-кечак сотувчиси бўлиб ишлаган, гиёҳванд моддалар билан ҳам “танишишга улгурган”, қонунни ҳам бузган инсон билан яшаб кўрган ва ҳаттоки ўғилли ҳам бўлган. Норвегия шаҳзодаси Хокон билан Метте-Марит 1999 йил мусиқа фестивалида танишиб қолган. Уларнинг никоҳлари Метте-Маритнинг “ноаниқ” ўтмиши туфайли ҳавф остида бўлган. Аммо Хокон “уйланаман ёки тахтдан воз кечаман” деб ультиматум қўйганидан сўнг уларнинг тўйлари амалга ошган.

Рания Ал-Абдулла, Иордания қироличаси

Ўз шаҳзодасини топган замонавий "Золушкалар"

Раҳбарлик лавозимига тайинланиш тўғрисида рад жавобини олган Рания Уммоннинг “Citibank”ида ўз бахтини синаб кўрмоқчи бўлди. Ва бахт иш кўринишида эмас, балки муҳаббат кўринишида келади: марказий идорада Рания Иордания қиролининг ўғли Абдуллоҳ билан учрашиб қолди. Янги танишув янада каттароқ ҳис-туйғуга айланди ва охир-оқибат тўй билан якунланди. Бундай ажойиб 4 фарзанднинг онаси ва гўзал аёлга ҳар доим шохона кўриниш ярашади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar