Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.03.2016

Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 202
Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

Генри Дрейфус (1904-1972) – америкалик рассом ва саноат дизайнининг даҳоси, кўплаб истеъмол ва тижорат маҳсулотларининг лойиҳалари муаллифидир. Унинг ижодига мансуб кўплаб буюмлар мумтоз намунага айланган: Bell 300 телефон аппарати, нью-йорк локомотиви, Hoover компаниясининг чангюткичлари, Polaroid фотоаппарати, телевизорлар, музлатгичлар, самолётлар салонлари.

Машҳур америкалик дизайнер Бруклинда туғилган (Нью-Йорк). Ўз фаолиятини 1924 йилда театр рассоми сифатида бошлаган, лекин 1929 йилда ўз бизнесини бошлаган. У саноат дизайнига ихтисослашган дизайнерлик бюросини ташкил этади. Унинг истеъмолчилар қизиқишларини ўрганиш тамойили ишлаб чиқараётган маҳсулотларидан ким фойдаланишини тасаввур ҳам қилмайдиган бошқа дизайнерларникидан фарқ қиларди. Фойдаланувчиларни яхшироқ тушуниш учун у сотувчи, автобус ҳайдовчиси, телефон устаси ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

1936 йилда Генри Дрейфус ўз жамоаси билан йигирманчи асрнинг энг оммабоп маҳсулотларидан бири: Bell Laboratoriesнинг Western Electric 302 стол телефонини яратган. Ушбу модель ўн саккиз йил давомида муваффақият билан сотилган.

Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

Шунингдек, 1936 йилда дизайнер уй бекалари учун махсус Hoover model 150 вакуумли чангюткичини яратган. У жуда енгил, қулай бўлиб, сими осонгина йиғиштириларди.

Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

30-йиллар охирларида Генри Дрейфус Нью-Йорк марказий темир йўли учун локомотивни лойиҳалаштиради.

Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

1939 йилда америкалик дизайнер бошчилигида Classic Westclox Big Ben соатлари ишлаб чиқарила бошланади.

Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

1949 йилда Генри Дрейфус Bell 500 телефонини такомиллаштиришга қарор қилади. Гўшак ва симлар конструкциясини ўзгартириб, у пластмасса телефонни суҳбатлашиш учун янада қулайлаштиради.

Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

60-йиллар бошида саноат дизайни устаси Bell компанияси учун тугмали телефон ва дискли гўшак-телефон ишлаб чиқади.

Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

Унинг компанияси American Export Lines компаниясининг S.S. Independence ва S.S. Constitution пароходлари дизайнини тайёрлашда ҳам иштирок этади.

Бизга таниш буюмларнинг дизайнери

1972 йилда айнан Генри Дрейфуснинг лойиҳаси бўйича Polaroid SX-70 фотоаппарати ишлаб чиқарилган. Модель йиғма конструкцияга эга бўлиб, уни ҳеч қийналмасдан сумка ёки пальто чўнтагида олиб юриш мумкин эди.

1972 йилнинг 5 октябрида у ҳаётдан кўз юмди. У ва унинг бемор хотини машинада ис газидан заҳарланиш орқали ўз жонларига қасд қилишади. Ўлимидан олдин Дрейфус барча архивларини Смитсон институти тармоғига кирувчи дизайн музейига топширади. Генри Дрейфус ўз ғоялари билан ажралиб туришга уринмаган, балки истеъмолчи роҳатланиб фойдаланиши учун маҳсулотлар яратиш билан шуғулланганди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar