Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.03.2016

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 329
Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Британиянинг RM Sotheby’s кимошди савдо уйи 1999 йилдан буён Флорида штатидаги Амилия оролида ҳар йили ўтказиб келинадиган нодир автомобиллар кўргазмасида қатнашади. 12 март куни “Ritz-Carlton” меҳмонхонасида ушбу кўргазма доирасида навбатдаги савдолар ўтказилди. Харидорларга турли хил транспорт воситалари, 1939 йилда ишлаб чиқарилган “Mercedes-Benz”дан тортиб болалар учун мўлжалланган электр моторли “Ferrari”гача таклиф этилди.


Мазкур “Ford” Генри Форднинг ўғли, компания президенти Эдсел Форд учун махсус ишланган. Нархи — 1,2-1,4 миллион доллар.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Эдсел Форд яхта дизайнери Южин Грегоридан «узун, паст ва безори» машина яратишни сўраган. Грегори вазифани уддалаган.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Ўтган асрнинг бошларида ички ёнув двигателлари автосаноатда унчалик ҳам тан олинмаганди — Американинг “Stanley” компанияси 1925 йилга қадар буғда юрадиган автомобиллар ишлаб чиқарган. Мана бу “Toy Tonneau” кузовли машина 125-175 минг долларга баҳоланган.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

“Stanley” локомобилларини буғ чиқиб тургани ва тез юргани учун оддий халқ «учар чойнаклар» деб номлаган. 1906 йилдан 1911 йилга қадар механик транспорт воситалари орасида тез юриш бўйича жаҳон рекорди — соатига 204 километр тезлик айнан “Stanley” буғ автомобилига тегишли бўлган.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

“540 К” кабриолетининг ўзига хос нусхаси опера қўшиқчиси ва автомобиллар коллекционери Жеймс Мелтон ҳамда “Los Angeles Times” газетаси ношири Отис Чендлерга қарашли бўлган. Нархи 3-4 миллион доллар деб баҳоланади.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

1954 йилда чоп этилган хотираларида Жеймс Мелтон автомобилнинг шовқини ҳақида «чеварлар манекени бошидаги ясама сочни учириб юборарди. Мен педални босганимда йўловчилар ваҳимага тушиб қолишарди» деб ёзганди.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Урушдан кейинги “Super DeLuxe”нинг ёғоч деталли кузовдан иборат камёб модификацияси. Автомобиль чарм ўриндиқлар ва эшиклардаги гидравлик ойна кўтаргичлар ҳисобига оддий моделга нисбатан 500 долларга қимматроқ сотилган. Нархи — 175-225 минг доллар.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Super DeLuxe’нинг барча моделларида 100 от кучига эга бўлган V-шаклидаги 8та цилиндрли двигатель ўрнатилган эди.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Қуввати 160 от кучига тенг бўлган 12 цилиндрли двигатель ўрнатилган бу родстернинг илк эгаси «Шамолларда қолган ҳисларим» фильмида Ретт Батлер ролини ижро этган киноактёр Кларк Гейбл бўлган. Нархи — 650-800 минг доллар.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Намойиш этилган нусха аукцион экспертларининг фикрича —родстер-купе кузовида чиқарилган сўнгги “Packard Twin Six”дир.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Уч ғилдиракли транспорт воситаси ярим асрдан буён дунёдаги энг кичкина автомобиль мақомини сақлаб турибди (узунлиги — 1340 миллиметр). У 1962 йилдан 1965 йилга қадар Британиянинг “Peel Engineering Company” фирмаси томонида ишлаб чиқарилган. Нархи — 75-100 минг доллар.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

“Peel P50” ягона эшик, битта ўриндиқ ва битта сумка учун жой билан жиҳозланган. 4,5 от кучига эга “Zweirad-Union” двигатели автомобилнинг соатига 60 километргача тезликда юришига имкон беради. Жами бўлиб 47 дона автомобиль ишлаб чиқарилган.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Дастлабки ишлаб чиқарилган ҳолатини сақлаб қолган «Кумуш шарпа». Автомобилда олд эшикларнинг борлиги (ўша давр учун хос бўлмаган) аукцион экспертларининг фикрича, машинани эгасининг ўзи миниб юрган деган тахминга олиб келади.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

“Lawton” ательесининг кузовига эга бўлган автомобиль 1910 йилда Фордшем шаҳрилик А. Харрисон буюртмасига асосан ишлаб чиқарилган ва 1911 йилнинг мартида синовдан ўтказилганидан сўнг сотиб олинган. Нархи — 2,5-3,5 миллион доллар.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Американинг “Ruxton” фирмаси атиги бир йилча фаолият кўрсатган ва 500 дона автомобиль ишлаб чиқаришга улгурган. Кўргазмага қўйилган машина конвейердан чиқарилган сўнгги нусхалардан ва бизнинг кунимизгача етиб келган 19 дона автомобилдан биридир. “Ruxton”нинг бош конструктори “Tatra”нинг бош дизайнери Ганса Ледвинкининг жияни Йозеф Ледвинка бўлган.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

“Ruxton” олд қисми тортувчи илк Америка автомобили бўлган. Нархи — 375-450 минг доллар.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Дизайнер Жованни Микелотти томонидан реклама варақларида тасвирланган «ёш жентелменлар ва хонимлар учун махсус» болалар учун мўлжалланган “Ferrari 375 MM Spider” машинаси. Уч босқичли узатмалар қутиси, 125 ватт қувватга эга электромотор. Корпуси шиша толадан ишланган, ўриндиқларига табиий чарм қопланган.

Буғли автомобилдан болалар “Ferrari”сигача

Жованни Микелотти 1950-60 йилларда “Ferrari”, “Maserati”, “Alfa Romeo”, “Lancia” ва “Triumph” классик моделларининг ташқи кўринишини ишлаб чиққан. “Bimbo Racer” 1956 йилда Туриннинг SILA фирмаси томонидан тайёрланган. Нархи — 20-25 минг доллар.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar