Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.03.2016

Олимлар денгиз одамларга бахт улашишини исботлашди

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 207
Олимлар денгиз одамларга бахт улашишини исботлашди

Италиялик олимлар 10 йил давомида денгизнинг инсон руҳиятига таъсирини ўрганишди ва у одамдаги бахт гормони даражасини оширишини аниқлашди.

Биз Уоллес Николснинг «Мовий онг» китобидан парча келтирмоқдамиз.

1. Мовий ранг хотиржамлик туйғусини бахш этади

Мовий ранг қон босимини пасайтиради ва юрак уришини секинлаштириши сабабли инсондаги руҳий зўриқишни бартараф этади. Эҳтимол айнан шунинг учун Ер юзи аҳолисининг энг севимли ранги мовий бўлса керак.

2. Соҳилда узоқ вақт бўлиш мияни тинчлантиради

Маълум бўлишича, мияни тинчлантириш учун денгиз манзарасига тикилиб туриш кифоя экан. Денгиз манзараси миянинг айрим бўлакчаларининг фаоллашишига сабабчи бўлиб, руҳий мувозанатни тиклар ва энг ширин хотираларни уйғотар экан.

3. Сув чарчаган мияни тозалайди

Олимлар денгиз одамларга бахт улашишини исботлашди

1995 йилда Environmental Рsychology журналида чоп этилишича, талабалардан иборат иккита гуруҳнинг фикрини бир жойга тўплашини ўрганиш бўйича тадқиқот ўтказилган: биринчи гуруҳденгиз манзаралари, иккинчи гуруҳ эса шаҳар манзаралари тасвири туширилган хонада бўлган. Биринчи гуруҳ иккинчи гуруҳга нисбатан юқори натижага эришган ва тадқиқот пайтида диққатини яхшироқ жамлай олган.

4. Сув билан мулоқот бахт туйғусини беради

Бахтлилик даражасини ўлчайдиган Mappiness иловасининг натижаларига кўра, одамлар очиқ осмон остида ўзларини хотиржам, танаси сувга тегиб турганида эса бахтли ҳис қилишар экан.

5. Сув — инсон табиий маконининг бир қисми

Олимлар денгиз одамларга бахт улашишини исботлашди

Биз ҳаётимиз ибтидосиданоқ сув билан боғлиқмиз. Инсон танасининг 75 фоизи сувдан иборат ва ички аъзоларимизнинг аъло даражада фаолият кўрсатиши танамиздаги сувга боғлиқ.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar