Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.03.2016

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 319
Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

Америкалик киноактёр ва жанговар санъат устаси Чак Норрис яқинда 76 ёшга тўлди. Лекин у шу ёшда ҳам фильмларда суратга тушишда давом этмоқда.

Оммавий ахборот воситаларида Чак Норрис ҳақида берилган барча маълумотлар ҳам ҳақиқатга мос келмайди. Биз актёрнинг таржимаи ҳолидан олинган ишончли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Унинг ҳақиқий исми Чак ёки Чарльз эмас, балки Карлос Рэй Норрис.

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

2. 1968 йилдан кейинги ўтказиган барча жангларида Чак Норрис фақат ғалаба қозонган. Бунгача у ўн марта мағлубиятга учраган. Норриснинг ҳисобида жами 168 ғалаба ва иккита дуранг бор.

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

3. Чак каратеда ўзининг шахсий услубини ўйлаб топган.

Балки сиз Чак Норриснинг карате бўйича ўрта вазн тоифасида профессионаллар ўртасида олти марта жаҳон чемпиони бўлганлигини биларсиз. Охир-оқибат у мусобақаларда қатнашишдан зериккан ва “Универсал йўл” маъносини билдирувчи Чун-Кук-До услубини ўйлаб топган.

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

4. Чак Норрис Стив Маккуинга каратедан сабоқ берган.

Маккуин ўз навбатида унга кинода роль ўйнашни таклиф этган. Актёр ва кинорежиссёр Брюс Ли билан яқин дўст бўлишган ва ҳатто унинг тобутини кабрга қўйишган. Чак Норрис Донни Осмондга ҳам жанговар санъат сирларидан сабоқ берган, лекин у мусиқачиликни танлаган.

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

5. Агар Чак Норрис жим турса, демак эҳтиёт бўлиш лозим.

Барча жанговар санъат турларидаги каби Чун-Кук-До услубининг ҳам ўз шон-шараф қонуни бор. Унинг тамойилларидан бири шундай: “Агар мен ёнимдаги инсон ҳақида яхши сўз айтолмайдиган бўлсам, яхшиси жим тураман”.

6. Чак Норрис World of Warcraft онлайн ўйинининг персонажи ҳисобланади.

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

7. Чак Норрис таэквондода 8-даражали қора белбоғ соҳиби бўлган биринчи ғарблик инсон ҳисобланади.

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

Бунга қўшимча равишда у дзюдо, бразилча жиу-житсу ва тансудо бўйича ҳам қора белбоғ соҳибидир.

8. АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари сафида хизмат қилган даврида Чак ҳаво полициячиси бўлган.

У жанговар санъат билан Жанубий Кореяда хизмат қилаётган вақтида танишган. У шунингдек денгиз ва Техас рейнжери унвонларига сазовор бўлган.

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

9. Чак Норрис “Action Jeans” жинсиларини реклама қилган. Бу жинслар енгил ҳаракатланиш ва оёқни бемалол кўтаришга имкон беради.

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

10. Чак Норрис бир нечта китоб ёзган ва “Нью-Йорк Таймс” талқини бўйича энг кўп китоби сотилган муаллиф бўлган.

Чак Норрис — еттита китоб муаллифи бўлиб, улардан учтаси бестселлерга айланган. Унинг асарлари орасида “Қора белбоғ. Ватанпарварлик: Американи қандай уйғотиш мумкин”, “Барча қийинчиликларга қарамасдан” таржимаи ҳоли, ҳамда “Адолат чавандозлари” ва “Адолатга таҳдид” бадиий асарлари машҳур.

Чак Норрис ҳақида сиз билмаган 11 факт

11. Чак болалигида ҳеч қандай спорт тури билан шуғулланмаган, мактабда эса уни тенгдошлари тез-тез дўппослашган.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar