Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 278
Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Оммавий ахборот воситаларида инсоният таъсири натижасида Ер юзи иқлимининг ўзгариб бораётганлиги ҳақида кўп бонг урилса ҳам, одамлар бу муаммога унчалик аҳамият бермай қўйишди.

Глобал исиш ҳақида ўнлаб йиллардан буён гапирилмоқда, лекин буни сезмаяпмиз, дунё океани сатҳи кўтарилиб бормоқда, окендан узоқдалигимиз учун буни хавфли деб ҳисобламаяпмиз.

Сайёрамизда кўплаб гўзал масканлар мавжуд бўлиб, юқорида айтиб ўтилган ўзгаришлар айнан мана шу масканларга салбий таъсир кўрсатмоқда.

Қуйида санаб ўтиладиган сайёрамизнинг безаги бўлмиш масканлар глобал исиш, ишлаб чиқариш ёки сайёҳлар таъсирида ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин.

Тож-Маҳал, Деҳли, Ҳиндистон

Аксарият олимларнинг фикрича, ушбу оқ мақбара беш йилдан сўнг йўқолиб кетиши мумкин. Бунга бир нечта сабаблар бор: Тож-Маҳалнинг пойдеворини ювиб турувчи Жамна дарёсининг ифлосланиши натижасида пойдевор асослари чириб бормоқда, саноқсиз сайёҳлар эса иншоотнинг мармар поли ва деворларига зиён етказишмоқда.

ЮНЕСКОнинг илтимосига кўра яқин орада мақбарага ташриф буюриш тўхтатилиши мумкин.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Антарктида музликлари

NASA сунъий йўлдошларидан олинган суратларни таҳлил қилиб чиққан олимлар Антарктида музликларининг эриш суръати кейинги ўн йилликда даҳшатли тус олга, деган хулосага келишди. 2003 йилдан буён муз қатлами айрим ҳудудларда деярли бир метрга юпқалашган ва илгариги муз тоғлари ўрнига тепаликларни кўриш мумкин. Сув эса музликларни тобора тезроқ эритмоқда.

Ушбу жараённи секинлаштириш учун Антарктида ҳудудида круизлар сони камайтирилди, яқин келажакда эса бутунлай тақиқланиши режалаштирилмоқда.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Янцзи дарёси бассейни, Хитой

Улкан тўғон қурилиши, кемачилик, саноат ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари, ўрмонларни кесиш – буларнинг бари Янцзи дарёси ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ҳалокатига олиб келади.

Хитой осётри, денгиз чўчқаси, хитой аллигатори – Янцзида яшовчи бу камёб жониворлар бутунлай қирилиб кетиш арафасида.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Мальдив ороллари

Мальдив архипелагидаги 1190 та орол ва атоллар денгиз сатҳи билан бир хил баландликда жойлашган (оролларнинг энг юқори нуқтаси — 2,4 метр). Музликларнинг эриши натижасида дунё океанининг сатҳи кўтарилмоқда, бу эса Мальдивнинг бутунлай сув остида қолиб кетишини англатади.

Мамлакат ҳукумати ҳозирда фуқаролари учун қитъадан (асосан Ҳиндистондан) ер ва уй сотиб олмоқда.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Катта Барьер рифи

Сувдаги кислота миқдорининг ошиши, сайёҳлар оқими, исиш — бу омиллар Катта Барьер рифининг бузилишига олиб келади. Тропик тўфонлар ва коралл полиплари билан озиқланувчи денгиз юлдузлари вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Тўфон ва глобал исишга қарши қандай курашиш мумкинлиги ҳозирча номаълум, лекин биологик назорат ўрнатиш ва денгиз юлдузлари сонини камайтириш мумкин.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Ўлик денгиз

1970 йилдан буён Ўлик денгиздаги сув сатҳи 30 метрга қисқарди. Бунинг сабаби — биринчи навбатда фойдали қазилмаларни қазиш ва денгизга оқиб келувчи сувларнинг 80 фоизидан фойдаланишдир.

Денгизнинг қуриб бориши атрофдаги ҳудудларнинг экотизимига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўлик денгизни сақлаб қолиш учун Қизил денгиздан канал тортиш режалаштирилмоқда.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Галапагос ороллари

Галапагос — деярли 10 минг турдаги ноёб жониворларнинг ватани ҳисобланади.

Афсуски, ниҳояси кўринмайдиган сайёҳлар оқими, браконьерлар, ороллар яқинидан сузиб ўтувчи круиз лайнерлари таъсирида оролнинг экотизими аянчли аҳволга келиб қолган ва кўплаб ўсимлик ва ҳайвонот олами вакиллари йўқолиб кетиш хавфи остида.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

«Эверглейдс» миллий парки, Флорида, АҚШ

Ўнлаб турдаги ноёб жониворлар яшайдиган АҚШнинг бу гўзал паркидаги сув ҳавзалари ферма ва шаҳарлар учун сув олиниши натижасида қуриб бормоқда.

Паркнинг катта ҳудудини эгаллаган ботқоқлар чиқиндилар билан тўлиб кетгани боис уларнинг экотизими бузилган.

1900 йилда буён парк майдони икки баробарга қисқарди, флорида пантераси («Эверглейдс» — ушбу жониворлар яшайдиган ягона ҳудуд), тошбақа, ламантин каби ноёб жониворлар қирилиб кетиш арафасида.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Ангара дарёси, Россия

Бир пайтлар дунёнинг энг тоза дарёси бўлган Ангарадан нефть маҳсулотлари чиқиндилари, симоб ва мис бирикмалари билан тўлган сув йўли қолиши мумкин. Айрим ҳудудларда дарёдан тутилган балиқларни истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Экологиянинг ёмонлиги сабабли Ангара ҳудудида бир қатор жониворлар қирилиб кетиш хавфи остида.

Ер юзидан йўқолиб кетиши мумкин бўлган 10 сайёҳлик маскани

Венеция, Италия

Венеция чўкиб бормоқда — сув сатҳи йилига 1 миллиметрдан кўтарилмоқда ва 2100 йилга келиб шаҳар бутунлай йўқолиб кетиши мумкин. Сайёҳларнинг кўплиги эса оловга мой сепгандек: шаҳарга кунига меъёрдаги 30 минг ўрнига 60 000 сайёҳ ташриф буюради. Круиз лайнерларининг тўлқинлари ҳам Венеция учун зарарли — тўлқинлар пойдеворларни емиради.

Сайёрамиздаги энг гўзал шаҳарлардан бирини қутқаришга уринишмоқда — круиз лайнерларининг шаҳар марказий қисмига кириши тақиқланди, сайёҳлар сонига чекловлар киритиш мўлжалланмоқда. Бир пайтлар Венециянинг гуллаб-яшнашига сабабчи бўлган сайёҳлар эндиликда унинг емирилишига сабаб бўлишмоқда.

Бу масканлар бир неча ўн йиллардан кейин фақат суратлардагина қолиши қайғули. Сайёрамизни глобал миқёсда сақлаб қолиш махсус ташкилотларнинг иши. Лекин биз ҳар бир инсон атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ўз ҳиссасини қўшиши, табиатни кўз қорачиғидек авайлаши ва табиий бойликлардан оқилона фойдаланиши лозим деб ҳисоблаймиз.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar