Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.03.2016

Кечаги ва бугунги ҳаётдаги фарқ фотосуратларда

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 207
Кечаги ва бугунги ҳаётдаги фарқ фотосуратларда

«Ҳаракат бу ҳаёт», деган ибора бор.

Дарҳақиқат, ҳаёт бир жойда турмайди, биз ҳам вақт ҳам доимо ҳаракатда бўламиз. Баъзида ўзгаришлар шунчалик тез юз берадики, уларга мослашгунимизча яна янги ўзгаришлар содир бўлади.

Масалан, бундан 10 йил илгариги мобиль интернетни олайлик. Тезлик қанчалар паст эди. Қиммат MMSлар-чи?

Биз сизларни илгариги ва бугунги ҳаётимиздаги ўзгаришларга назар солишни таклиф этамиз.

Мобиль телефон

Мобиль телефон ихчам қурилмани эмас, рацияни эслатарди. Уни аёллар сумкасига зўрға сиғдириш мумкин эди, қўлда кўтариб юришни эса айтмаса ҳам бўлади.

Кечаги ва бугунги ҳаётдаги фарқ фотосуратларда

Ўйинлар

Танлов имконияти жуда оз эди... Энг кенг тарқалган ўйин «Илон» эди. У бугунги Angry Birds каби қойилмақом графикага эга бўлмаса-да, ҳамма «Илон» ўйинини ўйнаб завқланарди.

Кечаги ва бугунги ҳаётдаги фарқ фотосуратларда

Техномания

Илгари техник жиҳатдан қулайлик яратиш учун магазиндаги деярли ҳамма буюмни сотиб олишга тўғри келарди. Фотоаппарат, видеокамера, пейжер, ўйин приставкаси, электрон китоб, шахсий компьютер, плеер, калькулятор, GPS-навигатор — буларнинг бари ҳозирда миттигина смартфонингизда мужассам. Ҳақиқий фантастика!

Кечаги ва бугунги ҳаётдаги фарқ фотосуратларда

Интернет

Эсингиздами, илгари компьютер клубларида ҳам секин ишлайдиган интернет бўлар, соатлаб ўша ерда ўтирардик. Ҳозир эса интернетга чўнтагимиздаги телефон орқали бемалол кира оламиз.

Кечаги ва бугунги ҳаётдаги фарқ фотосуратларда

Тармоқ

Илгари антенна яхши чиқадиган жой изланарди, ҳаттоки бу мавзуда реклама роликлари ҳам ишланганди.

Ҳозир эса ҳаттоки 4G тармоғи ҳам йўлга қўйилмоқда.

Кечаги ва бугунги ҳаётдаги фарқ фотосуратларда

Мулоқот

Эсингиздами, илгари кимдир ҳисобидан пул ечилишидан хавотир олиб икки сония гапириб телефонини ўчирар ёки арзонроқ деб тунги тарифга уланарди. Суҳбатдошимизни кўриш учун эса MMSдан фойдаланардик. Ўша пайтларда Viber, Skype ва WhatsApp ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмасди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar