Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.03.2016

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 228
«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

Эътироф этиш лозим, «Google» — замонавий кишиларнинг энг яхши дўстларидан бири. Ҳар куни миллионлаб инсонлар у орқали маълумот излашади, лекин ушбу қидирув тизимида кўплаб фойдали хизматлар борлигини ҳамма ҳам билавермайди.

Биз сизга «Google»нинг сиз илгари билмаган сирларини очамиз.


Ёзувлар таржимони — саёҳат қилишни хуш кўрувчилар учун илова. Камерани ёзувга яқинлаштирсангиз бас, ёзувни керакли тилга таржима қилиб беради. Жудаям қулай!

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

Gmailify — ушбу илова ёрдамида сиз барча электрон почталарингизни у хоҳ Mail.ru, «Яндекс» ёки Yahoo бўлсин, ягона қутига бирлаштиришингиз мумкин.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

«Google» Академия — сўровингизни дарсликлар, илмий ишлар, газета ва журналлардан олинган иқтибослар кўринишида топиб берадиган қидирув иловаси.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

«Google» Keep — ажойиб кундалик!

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

Таймер — сиз ўзингизга керакли вақтни белгилашингиз мумкин. Белгиланган вақтда керакли вақт бўлганлигини билдирувчи сигнал янграйди.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

«Google» Sky — бу ерда сиз коинотни кучли телескоп орқали кузатаётгандек бўласиз, галактикамиз бўйлаб саёҳат қиласиз ва энг сўнгги тадқиқотлар натижалари билан танишасиз.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

«Google» Fonts — энг яхши шрифтларни қидириш.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

«Google» Art Project — бу ерда сиз дунёдаги барча машҳур музейлардаги санъат асарларини томоша қилишингиз мумкин.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

Think with «Google» сизга соҳавий тадқиқотлар, харидорлар тамойили ва янги ғоялардан хабардор бўлишга ёрдам беради.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

«Google» Trends — мазкур сервис айни пайтда интернетда энг кўп қидирилаётган нарсалар ҳақида маълумот беради.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

«Google» Харид сизга техникадан косметикагача, хуллас барча нарсани сотиб олиш имконини беради.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

Panoramio — ушбу «Google»-хариталарда оддий фойдаланувчилар томонидан суратга олинган ҳақиқий панорамаларни кўришингиз мумкин.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

«Google» Sound Search — машҳур “Shazam”га ўхшаш илова — эшитаётган қўшиғингизнинг номини дарҳол аниқлашга ёрдам беради.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

Сурат бўйича қидирув — қидирув тизимига суратни юклаб, уни бошқа ўлчам, ранг, турли сайтларда топишингиз, юклаган суратингизга ўхшаш суратларни кўришингиз мумкин.

«Google»нинг сиз билмайдиган фойдали хизматлари

Build With Chrome — «Google»дан бонус — виртуал лего. Бу ўйин нафақат болалар, балки катталарга ҳам маъқул келади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar