Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.03.2016

Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган ва бундан фахрланувчи машҳурлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 261
Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган ва бундан фахрланувчи машҳурлар

Twitter, Instagram ва ижтимоий тармоқлар - бу машҳурлар бир-бирларини фаол муҳокама қилиб, ўз ютуқлари билан бўлишиб, ҳаётларининг ҳар бир аҳамиятли онларини ёритиб бориш учун мўлжалланган жой.

Қайсидир машҳур юлдуз ўзининг тушлик чоғидаги фотосуратларини фаол тарзда тармоққа юклаётган бир вақтда, бошқа бири бу твитлар, репостлар ва лайкларнинг барчаси вақтни беҳудага сарфлаш деб ҳисоблайди...

Анжелина Жоли ва Брэд Питт

Жоли ва Питт ўзининг минглаб интервьюларида компьютердан яхши фойдаланишни билмасликларини таъкидлашган. Балки жуфтлик ўзини олиб қочаётгандир, чунки сурат қўйиш ёки “check in” қилишга бор-йўғи смартфонларни ишлатиш кифоя қилади.

Шунчаки юқори тоифадаги юлдузлар қандайдир бегона кимсанинг улар қайси меҳмонхонада қолишганини билишини исташмайди. Уларни тушунса бўлади. Бундан ташқари, уларнинг олти фарзанди бор. Кўриниб турибдики, уларнинг инстаграм учун вақти йўқлиги табиий ҳол. Лекин юлдузли жуфтликнинг омма олдидаги ҳар қандай чиқиши ва интервьюсини мухлислар ойлаб муҳокама қилишга тайёр. Ахир машҳурликнинг энг чўққиси шу эмасми?

Жонни Депп

Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган ва бундан фахрланувчи машҳурлар

Жонни Деппнинг ижтимоий тармоқларда жуда кўплаб саҳифалари мавжуд. Лекин, уларнинг барчаси сохта бўлиб, актёрнинг ўзига ҳеч қандай алоқаси йўқ.
Дарвоқе, актёр шу кунгача Twitter мавжудлиги ҳақида ҳеч нимани билмаган эди. Матбуот анжуманларининг бирида ундан твиттерда ўз саҳифасини очиш нияти борлигини сўрашганида, Депп таажубланиб, бу тармоқ ўзи нима эканини сўраган. Кейин унга твиттер ҳақида маълумот беришган. Актёр ўзининг шахсий ҳаётини қадрлаши ва у ҳақида бутун дунёга жар солиш нотўғри эканини айтиб ўтган.

Брюс Уиллис

Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган ва бундан фахрланувчи машҳурлар

Ҳа, Брюс Уиллис ҳаттоки инстаграмда ҳам йўқ. Сабаби, у шунчаки ўзини у ерда ноқулай ҳис этади. Актёр агар ижтимоий тармоқларда саҳифа очса, тинч яшай олмаслигини тан олди.
Бироқ, актёрнинг турмуш ўртоғи Эмма ўз саҳифасида Брюс билан бирга тушган оилавий суратларни фаол тарзда жойлаб боради.

Кира Найтли

Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган ва бундан фахрланувчи машҳурлар

Англиялик актриса ижтимоий тармоқларга қарши эканлигини очиқ тан олади. “Хабарларни доимий текшириш, фотосуратлар тагидаги лайкларни санаб чиқиш, ҳар дақиқада янгиликлар лентасини кузатиш ва постга ёзилган изоҳларни ўқиб чиқиш... Буларнинг барчаси менга аҳмоқона, содда машғулотдек туюлади. Мен кўпчилик томонидан кимгадир қиёсланишни истамайман”, - дейди Кира.
Шундай экан, биз актрисанинг расмий саҳифасини ҳозирча аниқ кўрмаймиз.

Женнифер Лоуренс

Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган ва бундан фахрланувчи машҳурлар

"Кеча барча Twitter, Instagram, Tumblr ҳақида суҳбатлашди. Бу шу даражада асабимга тегдики, ёрилиб кетай дедим. Ўша вақтда бўғилиб қолаёздим. Менга турли хил ҳазилларни кўрсатишди. Менга шулар керакми? Нима? Pinterest? Менда у йўқ. Мен саҳифа яратгунимча, қандайдир бошқа тармоқ урфда бўлса керак".

Николь Кидман

Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган ва бундан фахрланувчи машҳурлар

Машҳур юлдузнинг расмий саҳифаси ҳеч қайси ижтимоий тармоқда мавжуд эмас. Лекин сохта саҳифалар жуда кўп. Уларни очганлар эса одамларнинг қаршисида Николь Кидманнинг ўзи турганига ишонтириш учун жуда қаттиқ ҳаракат қилишади.
Аммо Никольнинг ўзи “nicolekidmanofficial.com” расмий сайтида мавжуд. Бу сайт орқали актрисанинг ижоди ва премьералари ҳақида маълумот олиш мумкин.

Дэниэл Крэйг

Ижтимоий тармоқларда мавжуд бўлмаган ва бундан фахрланувчи машҳурлар

Актер Дэниэл Крэйг ижтимоий тармоқлар ўрнига бир қадаҳ устида юзма-юз суҳбатлашишни ёқтиради. “Мен Facebook’да ўтирмайман. Twitter’да ҳам йўқман”, - дейди Крейг.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar