Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.03.2016

MWC 2016: янги планшетлар ва янги имкониятлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 169
MWC 2016: янги планшетлар ва янги имкониятлар

Кейинги йилларда планшетларнинг оммавийлиги тушиб кетди, бунга смартфонларнинг дисплейлари диагонали катталашиб бораётганлиги сабаб бўлмоқда. Шунинг учун компаниялар қурилмаларга янгиликлар киритишга уринишмоқда. Халқаро мобил конгресси ниҳоясига етди ва кўргазмада намойиш этилган янгиликлар борасидаги натижаларни эълон қилиш вақти келди. Биз Барселона кўргазмасида намойиш этилган энг қизиқарли планшетлар ҳақида маълумот берамиз.

“Lenovo”

Хитойнинг “Lenovo” компанияси ўз стендини янги планшетлар билан тўлдирди. Компания оддийгина Android планшетлар билан бирга клавиатура уланувчи “Windows 10” планшетларини намойиш этди.

“Lenovo TAB3 7”


7 дюймли модель Android 6.0 Marshmallow остида ишловчи планшетлар рўйхатини очиб беради. “TAB3

7” 64 разрядли тўрт ядроли 1,0 ГГц частотага эга “MediaTek” процессори билан ишлайди ва 1 ГБ оператив хотирага эга.

Планшетнинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг ишорани англай олиш функцияси бўлиб, фойдаланувчи илованинг биринчи ҳарфини ёзиб уни ишга тушириши мумкин. Шунингдек планшетга иккита SIM карта тушади ва овоз кучайтиргичга эга бўлиб, ундан телефон сифатида ҳам фойдаланса бўлади.

“Lenovo TAB3 7”нинг техник хусусиятлари:

1024х600 пиксел ўлчамга эга 7 дюймли дисплей;

64 разрядли тўрт ядроли 1,0 ГГц частотага эга “MediaTek” процессори;

1 ГБ оператив хотира;

16 ГБ ички хотира;

5 мегапикселли асосий камера;

2 мегапикселли олд камера;

micro-SIM ўлчамидаги иккита SIM карта тушади;

4G LTE;

3 450 мАс сиғимли аккумулятор;

ОТ: Android 6.0 Marshmallow;

ўлчами: 191 х 100 х 8,8 мм;

оғирлиги: 260 г;

ранглар: қора, оқ, пушти, ҳаворанг.

16 ГБ ички хотира ва LTE тизимида ишлайдиган “Lenovo TAB3 7” шу йилнинг июлида 129 доллар нарх билан сотувга чиқади.

“Lenovo TAB3 8”

MWC 2016: янги планшетлар ва янги имкониятлар

“Lenovo TAB3 8” модели номидан келиб чиқиб 8 дюймли дисплей билан жиҳозланган. Техник кўрсаткичлари билан у “TAB3 7”ни эслатиб юборади. Ишораларни англаш функцияси билан биргаликда унда юзни аниқлаш тизими орқали планшетни блкдан чиқариш имконияти мавжуд. Бундан ташқари, олд панелнинг икки ёнида овоз кучайтиргичлар жойлашган.

“Lenovo TAB3 8”нинг техник хусусиятлари:

1280х800 пиксел ўлчамга эга 8 дюймли IPS дисплей;

64 разрядли тўрт ядроли 1,0 ГГц частотага эга “MediaTek” процессори;

1 ГБ оператив хотира;

16 ГБ ички хотира;

5 мегапикселли асосий камера;

2 мегапикселли олд камера;

micro-SIM ўлчамидаги иккита SIM карта тушади;

4G LTE;

4 290 мАс сиғимли аккумулятор;

ОТ: Android 6.0 Marshmallow;

ўлчами: 210 х 125 х 8,9 мм;

оғирлиги: 329 г;

ранглар: қора, оқ.

Wi-Fi модулли “Lenovo TAB3” 8 99 доллар туради, LTEли версиясининг нархи эса 149 доллар бўлади. Планшет шу йилнинг июлидан сотувга чиқади.

“Lenovo TAB3 10 Business”

MWC 2016: янги планшетлар ва янги имкониятлар

10 дюймли “TAB3 10 Business” топ модель бўлди. Қурилма анча қувватли бўлиб, асосан профессионаллар учун мўлжалланган. Фойдаланувчи эҳтиёжидан келиб чиқиб 2 ёки 3 ГБ оператив хотирали версияни танлаши мумкин. Планшет ишоралар ёрдамида бошқарилади ва юз қиёфаси орқали блокдан чиқарилади.

“Lenovo TAB3 10 Business”нинг техник хусусиятлари:

1920х1200 пиксел ўлчамга эга 10 дюймли IPS дисплей;

64 разрядли тўрт ядроли 1,3 ГГц частотага эга “MediaTek” процессори;

2/3 ГБ оператив хотира;

32/64 ГБ ички хотира;

8 мегапикселли асосий камера;

5 мегапикселли олд камера;

micro-SIM ўлчамидаги битта SIM карта тушади;

4G LTE;

7 000 мАс сиғимли аккумулятор;

ОТ: Android 6.0 Marshmallow;

ўлчами: 247 х 171 х 8,9 мм;

оғирлиги: 509 г;

ранги: қора.

“Lenovo TAB3 10” савдога июлда чиқарилади ва учта модификацияда бўлади: Wi-Fi + 2 ГБ ОЗУ 199 доллар, LTE + 2 ГБ RAM 249 доллар ва LTE + 3 ГБ ОЗУ 299 доллар.

“Lenovo IdeaPad MIIX 31”

MWC 2016: янги планшетлар ва янги имкониятлар

“IdeaPad MIIX 31” планшети тўлақонли “Windows 10” операцион тизимида ишлайди. Унга “Intel Atom X5” процессори ўрнатилган ва 4 ГБ оператив хотира, “IdeaPad MIIX 31”ни ноутбукка айлантириш имконини берувчи ажралувчи клавиатурага эга.

“Lenovo IdeaPad MIIX 31”нинг техник хусусиятлари:

1920х1200 пиксел ўлчамга эга 10 дюймли IPS дисплей;

“Intel Atom X5 8350” процессори;

4 ГБгача бўлган DDR3L оператив хотира;

64 ГБгача бўлган ички хотира;

симсиз боғланиш: Wi-Fi 802.11 b/g/n, Bluetooth 4.0;

LTE;

micro-USB 2.0, Micro-HDMI, microSD кардридери, Audio Combo, 2 x USB 2.0 (клавиатурада);

ишлаш вақти: 10 соатгача;

ОТ: “Windows 10 Home”;

ўлчами (клавиатурасиз): 246 х 173 х 9,2 мм;

оғирлиги (клавиатурасиз): 580 г.

“Lenovo IdeaPad MIIX 31” шу йилнинг июнида 260 доллар нарх билан сотувга чиқиши кутилмоқда.

“BQ Aquaris M10 Ubuntu Edition”

MWC 2016: янги планшетлар ва янги имкониятлар

Испаниянинг “BQ” компанияси “Canonical” компанияси билан ҳамкорликда кўргазмага “Ubuntu Touch” операцион тизимида ишлайдиган планшетни олиб келди.

“BQ Aquaris M10 Ubuntu Edition” “Ubuntu Touch” операцион тизими ўрнатилган ҳолда сотувга чиқариладиган дунёдаги биринчи планшет бўлди. Ташқи кўриниши ва техник хусусиятлари жиҳатидан у Android тизимида ишлайдиган 10,1 дюймли “BQ Aquaris M10”нинг нусхаси бўлди.

“BQ Aquaris M10 Ubuntu Edition”нинг ажралиб турадиган хусусияти шундаки, унга монитор улаш мумкин ва “Convergence” функцияси ёрдамида планшет “Ubuntu” тизимида ишловчи компьютерга айланади.

“BQ Aquaris M10 Ubuntu Edition”нинг техник хусусиятлари:

1920х1200 пиксел ўлчамга эга 10,1 дюймли дисплей;

1,5 ГГц частотали “MediaTek MT8163” процессори;

2 ГБ оператив хотира;

16 ГБ ички хотира;

64 ГБгача ҳажмдаги microSD карта тушади;

8 мегапикселли асосий камера;

5 мегапикселли олд камера;

7 280 мАс сиғимли аккумулятор;

ОТ: “Ubuntu Touch”.

“Aquaris M10 Ubuntu Edition”нинг нархи ва қачон сотувга чиқиши ҳозирча хабар қилинмади.

“Fujitsu STYLISTIC Q736”

MWC 2016: янги планшетлар ва янги имкониятлар

Япониянинг “Fujitsu” компанияси ўзининг янги планшетида маълумотларнинг юқори даражада ҳимояланганлиги орқали харидорларни жалб этишга қарор қилди.

13,3 дюймли “Fujitsu STYLISTIC Q736” планшети “Windows 10 Pro” операцион тизимида ишлайди ва бугунги кун ўлчови билан қараганда яхшигина техник хусусиятга эга. Лекин ушбу қурилманинг энг асосий жиҳати унинг хавфсизлик тизимидир. Махсус биометрик сенсор фойдаланувчининг кафтидаги вена томирини аниқлашга мўлжалланган. Бу шахсий маълумотларни ҳимоялашнинг юқори даражасини таъминлайди.

Уланувчи клавиатура ёрдамида “Fujitsu STYLISTIC Q736” тўлақонли ноутбукка айланади, “Intel Wireless Display” технологияси шарофати билан эса унга симсиз монитор улаш мумкин. Бундан ташқари, у стилус орқали ҳам бошқарилади.

“Fujitsu STYLISTIC Q736”нинг техник хусусиятлари:

1920х1200 пиксел ўлчамга эга 13,3 дюймли IPS дисплей;

“Intel Core i7 vPro” олтинчи авлод процессори;

4G LTE;

GPS модули ёрдамида маконни аниқлаш;

стилусда бошқариш имконияти;

кафт вена томири сурати ёрдамида ҳимоя;

ишлаш вақти: планшет режимида 9 соат ва клавиатура уланганда 15 соат;

ОТ: “Windows 10 Pro”.

“Fujitsu STYLISTIC Q736” сотувга ушбу ойда чиқиши мумкин, лекин нархи эълон қилинмади.

“Alcatel Plus 10”

MWC 2016: янги планшетлар ва янги имкониятлар

Ҳозирда “Nokia”га қарашли Франциянинг “Alcatel” компанияси мобил конгрессга “Windows

10” тизимида ишлайдиган битта портатив планшети билан ташриф буюрди.

Уланувчи клавиатура ёрдамида “Alcatel Plus 10” оддий ноутбук вазифасини бажариши мумкин. Клавиатурада қўшимча аккумулятор бўлиб, у асосий батарея билан биргаликда “Plus 10”нинг 8 соат қувват олмасдан ишлашини таъминлайди.

“Alcatel Plus 10”нинг техник хусусиятлари:

1280х800 пиксел ўлчамга эга 10,1 дюймли IPS дисплей;

1,92 ГГц частотага эга тўрт ядроли “Intel Atom Z8350” процессори;

2 ГБ оператив хотира;

32 ГБ ички хотира;

64 ГБгача ҳажмдаги microSD карта тушади;

5 мегапикселли асосий камера;

2 мегапикселли олд камера;

стереодинамиклар;

4G LTE (клавиатурада);

GPS, ГЛОНАСС;

Wi-Fi 802.11ac;

5 830 мАс сиғимли аккумулятор + 2 850 мАс аккумулятор клавиатурада;

ОТ: “Windows 10”;

USB Type-A, 2 х micro-USB, Display Port ва 3,5 мм аудиочиқиш;

ўлчами: 259,3 х 156,2 х 8,35 мм;

оғирлиги: 850 г.

“Alcatel Plus 10” шу йилнинг июнида сотувга чиқади.

“Huawei MateBook”

MWC 2016: янги планшетлар ва янги имкониятлар

“Huawei” компанияси MWC 2016 олдидан реклама кампаниясини “Samsung” ёки “LG”дан қолишмаган ҳолда ўтказди. Компания дастлабки ноутбукини намойиш этиши кутилганди, лекин кўргазмада уланувчи клавиатурага эга планшет кўрсатилди.

“Huawei”ни ҳеч қандай муболағасиз кўргазманинг энг қизиқарли ва энг кўп муҳокамага сабаб бўлган планшети деб аташ мумкин. Қурилма юпқа алюминий корпус, USB Type-C ҳамда стандарт 3,5-мм аудиочиқишга эга бўлди.

Шунингдек “Huawei MateBook” стереодинамиклар ва бармоқ излари сканери билан жиҳозланди. Планшетга қўшимча равишда ғилоф-клавиатура ва Ethernet, HDMI ва USB 3.0 тирқишларига эга док-станцияни харид қилиш мумкин.

“Huawei MateBook”нинг техник хусусиятлари:

2160х1440 пиксел ўлчамга эга 12 дюймли IPS дисплей;

“Intel Core M3/M5/M7” олтинчи авлод процессори;

“ntel HD Graphics” графикаси;

4/8 ГБ оператив хотира;

128/256/512 ГБ ички хотира;

стереодинамиклар;

4 430 мАс сиғимли аккумулятор;

ОТ: “Windows 10 Pro / Home”;

USB Type-C;

ўлчами: 278,8 х 194,1 х 6,9 мм;

оғирлиги: 640 г.

“Huawei MateBook” сотувга яқин ойларда чиқади ва нархи 699 доллардан 1 599 долларгача бўлади. Ғилоф-клавиатура, “MatePen” стилуси ва “MateDock” док-станцияси алоҳида сотилади ва нархи мос равишда 129, 59 ва 89 доллар бўлади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar