Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.03.2016

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 250
Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Яхшилик ва муҳаббат — сайёрамиздаги ҳар бир инсонга айнан мана шулар керак. Улар энг қўрқинчли касалликларга даво бўлади, энг оғир вазиятларда қутқаради ва энг асосийси, ҳаётимизни мақсад ва бахт билан тўлдириб туради.

Қуйида дунёда яхшилик улашишни мақсад қилган инсонлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

Ветеринар ўз уйида мингдан ортиқ мушукни боқади

67 ёшли Лини Латтанционинг ҳақиқатан бағри кенг. У етти йил давомида кўчадаги мушукларни уйига олиб келиб уларни даволаш ва боқиш билан шуғулланиб келган. Узоқ вақт давомида у ҳеч кимнинг молиявий ёрдамисиз бу ишни бир ўзи амаллаган. Лекин кейинчалик аёлга кўнгиллилар ёрдам бера бошлашган. Ҳозирда Линининг уйида мингдан ортиқ мушук яшайди.

Квартира тозалайдиган фирма саратонга чалинган аёллар учун бепул хизмат кўрсатади

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Компания асосчиси Дебби Сардонга бу ғоя мижоз аёллардан бири қўнғироқ қилиб саратондан даволаниш курсини ўтаётганлиги учун уларнинг хизматидан фойдалана олмаслигини айтганидан сўнг келган. Компаниянинг мақсади бемор аёлларни ортиқча ташвишлардан холи қилиш ва уларнинг саломатлиги учун вақт ажратишлари ҳамда даволаниб олишларига имконият яратишдир. 2006 йилдан буён фирма 19 мингдан ортиқ аёлга хизмат кўрсатган ва бу тахминан 5,5 миллион долларга тушган.

Аёл дайди итга янги ҳаёт бағишлади

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Ўтган йилнинг апрелида грециялик Валиа Орфаниду кўчада оғир касалликдан азият чекаётган итни кўриб қолди. У итга ёрдам беришга аҳд қилди, лекин бу осон бўлмади. Петра (итга шундай лақаб қўйди) одамлардан ўлгудек қўрқарди. Лекин аёл ортга чекинмади ва орадан вақт ўтгач, ит таниб бўлмас даражада ўзгарди.

Эркак бошпанасиз кишини сийлагани учун у ҳам миннатдорчилик билдирди

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Жо Уилсон ҳар куни севимли қаҳвахонасида нонушта қилганидан сўнг яқин-атрофда туриб журнал сотадиган бошпанасиз киши билан саломлашар ва унга икки фунт берарди. Совуқ тушгач, Жо уни иссиқ қаҳва билан меҳмон қила бошлади. Бир куни у одатдагидек қаҳвахонага кириб нонушта қилди. У ҳисобни сўраганди, официант унинг учун пул тўлаб қўйишганини айтди. Маълум бўлишича, бошпанасиз киши лаҳзали лотереяда 20 фунт ютиб олган экан. У ҳар куни яхшилик қиладиган танишига шу тарзда миннатдорчилик билдиришга аҳд қилибди.

Зоологлар подадан қолиб кетган филчани боқиб олишди

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Подадан қолиб кетган филча дарёда чўкиб кетишига ва гиеналарга ем бўлишига сал қолди. Уни зоологлар қутқариб қолишди ва уйларига олиб келишди. Кичкинтой уларнинг уйида яшашга кўникди. Уни Мойо деб аташди ва филча ўзини худди кучукдек тутади: атрофдаги ҳамма нарсага қизиқади, доим ўйнайди ва энг асосийси, хавфсизликда яшамоқда.

Футболчи афғон қишлоғида яшовчи камбағал боланинг орзусини амалга оширди

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Афғонистондаги қишлоқлардан бирида яшовчи Муртази исмли болакайнинг полиэтилен футболкада тушган сурати бир лаҳзада интернет оламида тарқалиб кетди. Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» клуби футболчиси Месси бу ҳақда хабар топгач, мухлис болакай имзоси туширилган ҳақиқий футболка совға қилди.

Ўт ўчирувчи муз остида қолиб кетган итни қутқарди

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Бостонлик ўт ўчирувчи Шон Коул муз остига тушиб кетган хаски зотига мансуб итни қутқарди. Бундан унинг эгаси ўзида йўқ хурсанд бўлди.

Талаба бемор кишига ёрдам берди

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Бир куни онтариолик (Канада) талаба Годфри Кутто автобусга чиқиб ўтирди. Унинг ёнига бир киши келиб ўтирди ва Годфрининг қўлини маҳкам ушлаб олди. Годфри аввалига каловланиб қолди, лекин тезда бу кишининг церебрал фалажлик ва тиқилинчдан қўрқиш касалига чалинганлигини тушунди. Одам тўла автобусда ваҳимага тушган киши кимнингдир қўллаб-қувватлашига муҳтож бўлган эди.

Байкер йўлда машина уриб кетган итни қутқарди

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Отасининг олдига кетаётган Брэндон юк машинаси йўл четида турган итни уриб юборганлигини кўрди. Брэндон дарҳол итга ёрдамга шошилди. У итни аста курткасига ўраб уйига олиб кетди. Ҳозирда Брэндон ва Жаноб Дэвидсон лақабини олган итнинг орасидан қил ўтмайди.

Аёл ота-оналари воз кечган касал болаларни уйига олиб келади

Дунёни яхшилик қутқаришини исботловчи 10та мисол

Америкалик Кори Салчерт оғир касалликни бошидан кечирди ва ҳамширалик ишини давом эттиролмай қолди. Лекин меҳрибон аёл ота-оналари воз кечган оғир касал болаларга ёрдам беришга қарор қилди. Ўшандан буён у ва эри тузалмас дардга учраган болаларга қарашади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar