Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.03.2016

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 201
Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Қоғоз сочиқлар деярли ҳар бир уйда топиш мумкин бўлган буюм. Лекин аксарият уй бекалари матодан тайёрланган сочиқларни ишлатишга одатланишган, шунинг учун қоғоз сочиқлар кўпинча жавонда ётади.

Қоғоз сочиқлардан фойдаланиш бўйича қуйидаги маслаҳатларимизни ўқисангиз, улар жавонингизда чанг босиб ётмайди.

Кўкат сақлаш


Янги кўкатлар тезда сўлиб қолмасин десангиз, уларни нам қоғоз сочиққа ўраб қўйинг. Агар кўкатларни музлатгичда сақласангиз, контейнерга қуруқ қоғоз сочиқ солиб қўйинг. У ортиқча намликни тортиб олади ва маҳсулотнинг сақланиш муддатини узайтиради.

Шўрва

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Шўрва юзидаги ёғ иштаҳангизни бўғяптими? У ҳолда сизга қоғоз сочиқ керак бўлади.

Тоза кастрюлка устига элак қўйиб, элак ичига қоғоз сочиқни ёзинг. Шўрвани элакдан ўтказинг. Суюқлик кастрюлкага тушади, ёғ эса сочиқда қолади.

Нон

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Музлатгич ичидаги нон нам тортиб қолмаслиги учун уни қоғоз сочиққа ўраб қўйиш керак.

Мум қалам

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Мум қаламдан қолган изларни йўқотиш учун унинг изи қолган юза устига қоғоз сочиқни ёзиш ва паст ҳароратдаги дазмолни юргизиш лозим.

Бекон

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Бекон тайёрлаганингиздан кейин микротўлқинли печингиз тоза ҳолда қолишини истасангиз, бекон бўлакларини пиширишдан олдин қоғоз сочиқ билан ўраб қўйинг.

Қаҳва учун фильтр

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Агар қаҳва учун фильтрингиз бўлмаса, ичимликни қоғоз сочиқ парчаси орасидан ўтказиш кифоя.

Гўшт

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Гўшт кусурлаб пишиши учун уни қоғоз сочиққа ўраш керак.

Ўсимлик мойи

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Кўпинча ўсимлик мойи солинган идишда ёғ доғлари қолади. Бунинг олдини олиш учун идишни қоғоз сочиқ билан ўраб, резинка билан мустаҳкамлаб қўйиш лозим.

Макияжни артиш

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Макияжни артиш учун салфетка сотиб олгани имкониятингиз йўқми?

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Қоғоз сочиқ ўрамини кўндалангига қирқинг. Пластик идишга бир пиёла сув қуйинг, унга икки томчи кокос (канакунжут, зайтун) мойи қўшинг. Тайёр бўлган суюқликка қоғоз сочиқ ўрамининг ярмини солиб қўйинг.

Қоғоз ивигач, ўрамдан картон тиргакни чиқариб олинг.

Қоғоз сочиқдан фойдаланишнинг антиқа усуллари

Тайёр бўлган нам салфеткаларни салқин жойда бир неча ҳафта давомида сақлаш мумкин.

Кўряпсизки, қоғоз сочиқлардан унумли фойдаланиш пулингиз ва кучингизни тежашга ёрдам беради.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar