Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.03.2016

Фин халқ мақоллари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 174
Фин халқ мақоллари

Финляндияликлар меҳнатсеварликни қадрлайдилар, пул топишни ва қандай дам олишни яхши биладилар. Финлар кўп гапиришмайди, гапирганларида ҳам қисқа ва лўнда қилиб фикрларини баён этишади.

Биз уларнинг феъл-атворини ифодаловчи мақол ва ҳикматли ибораларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бирпас ўтирамиз ва бесабрликнинг ўтиб кетишини кутамиз.

Кучуклар дунёга тезда келгани учун ҳам кўзи юмуқ бўлади.

Зарурат бўлмаса эрта турилмайди.

Саунага етиб бора оладиган одам ундан фойдалана олади.

Аҳмоқ бош бутун танага азоб беради.

Буқани шохидан, одамни эса сўзидан ушлайдилар.

Фин халқ мақоллари

Бировни бир марта алдашинг мумкин, ўзингни эса бир умр алдайсан.

Одамнинг кийими устидан эмас ўзидан кул.

Қаҳр ва нафрат ҳаммомда ёниб кетади.

Агар вино, қатрон ва сауна ёрдам бермаган бўлса, демак касалликни тузатиб бўлмайди.

Сабаби бўлмаса ит бургага бежизга ҳурмайди.

Меҳнат қил, роҳатини кейин кўр.

Ачинишни текинга оламиз, ҳасад учун эса ишлаш керак.

Фин халқ мақоллари

«Мана энди биргамиз», — дебди кампир бўри билан бир чоҳга тушиб қолиб.

Пулини берсанг поп ҳам ўйинга тушади.

Денгизда фалокат бўлганида қуруқликда ақллилар кўпаяди.

Бировнинг мевали боғидан ўтсанг йўл ҳам қисқадек туюлади.

Мен ишдан қўрқмайман – ҳаттоки ишнинг ёнида ухлашим ҳам мумкин.

Сауна — камбағал учун шифохона.

Фин халқ мақоллари

Интилганга толе кулиб боқади, дангаса эса фақат бахтсизликка дуч келади.

Дарахтни бир марта болта уриб йиқитиб бўлмайди.

Қайғу ичидаги олтиндан қувонч ичидаги бир бурда нон яхши.

Ҳар мамлакатда ўз қоидалари билан яшайдилар.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar