Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.03.2016

Ҳар бир нарсадан шикоят қилишни қандай йўқотиш мумкин?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 196
Ҳар бир нарсадан шикоят қилишни қандай йўқотиш мумкин?

BRMC Лея Шапиро (Leah Shapiro) рок-группаси барабанчиси февраль ойига ўзи учун мақсад қўйди: шикоят қилмаслик. Нима учун? Ўз ҳаётини ёрқинроқ қилиб, салбий изоҳлар-шикоятларни чиқариб юбориш учун. Мақсад қилиб олди.

У бундай мақсад қўйганлардан ягонаси эмас, бунинг учун махсус лойиҳа ҳам чиқарилган. “Ҳеч қандай сирнинг ўзи йўқ, фақатгина шикоят қилишдан тўхтанг холос”, дейилади расмий сайтда.

Бирон бир нарсадан нолиш биз учун –табиий. The New York Timesнинг ёзишича, суҳбат давомида биз дақиқада ўртача бир марта шикоят қилар эканмиз. Бунинг сабаби бор албатта, одамларни умумий хуш кўрмасликдан кўпроқ боғлайдиган нарса йўқ. Дўстона муносабатни сизни тинч қўймаётган мавзу орқали бошлашнинг энг оддий усулларидан бири бўлса керак.

Шикоятлар бизнинг эволюциямиз жараёнида пайдо бўлган ҳимоя механизмларидан юқори ҳисобланиб, бизга кўпроқ зарар етказиши мумкин бўлган насралардан омон қолишимизга ёрдам беради.

Лекин ҳамма нарсанинг ҳам ўз тўлови бор. Биз шикоят қилган пайтда миямиз стресс гормонларини ишлаб чиқаради, бу ўз навбатида эса муҳим вазифаларни амалга ошириш учун керак бўладиган нейрон алоқаларини бузади. Шикоят эшитганимизда ҳам шундай жараён кузатилади.

Бир хил вазиятларда тинч бўлишимиз учун дардимизни тўқиб сочган маъқул, аммо тадқиқотлар шуни кўрсатадики бу умримизни икки йилга камайтирар экан.


Ҳушхабар: шикоят қилиш одатини аста секинлик билан тугатса бўлади.

1. Биринчи навбатда шикоят нима эканлигини билиб олишимиз зарур.
Мисол учун сиз кўчага чиқиб совуқ эканлигини айтингиз. Бу шикоятми? Йўқ, бу оддий кузатув. Шикоят бу, мисол учун сиз: “Кўчада яна совуқми, нима бўляпти ўзи, бу шаҳарни ёмон кўраман”, дейишингиз бўлади.

2. Қанчалик тез ва қандай шикоят қилишимизни қайд қиламиз
Ўзгаришлар хабардор бўлишдан бошланади. Ўзингизга шикоят қилувчи ҳаёлларингизни аниқлашга мақсад қилиб олинг. Қўлингизга браслет тақиб олинг ёки арқонча боғлаб қўйинг. Агарда бирон шикоятни ўйласангиз, тезда браслетни бошқа қўлингизга алиштиринг ёки арқончада янги тугун ҳосил қилинг.
Бир неча соат ичида сиз браслетни юз марта алмаштирасиз, чунки биз бу вақт ичижда юз мартадан ҳам кўпроқ шикоят қиламиз.

3. Сурункали шикоят қилувчилардан узоқлашамиз
Агарда сизга кимдир ўз шикоятини айтаётган бўлса, унга бирон яхши фикр билдиринг: “Тўғри айтасан, сен ҳақсан, ҳаммаси ёмон”. Бунинг учун шикоят жавобини қайтармаслик учун ҳам жасорат ва ўзига ишонч керак.
Агар сиз шундай тарзда кетма –кет давом этсангиз, сурункали шикоят қилувчилар сиздан ўзи узоқлашиб кетишади.

4. Ечим топишни ўрганамиз
Бу методни “самарали шикоят” ҳам деб номлашади. Биз шикоят қилганимизда, ҳеч нарса қилмасдан шароитимиз ёмон эканлигини айтиб ўтираверамиз: ёмон об-ҳаво, зекрикарли ва ҳ.к.
Об-ҳавони ўзгартира олмасак ҳам, дўстларимиз билан иссиқ кафеда учрашишимиз ёки уйда яхши вақт ўтказишимиз мумкин.
Бу оддий усул, лекин мураккаб ҳолатларда ҳам иш беради. Вазиятни ўз қўлингизга олинг!

5. “Ижобий, лекин” методини ишга соламиз
Агар қандайдир ишингиздан шикоят сезиб қолсангиз, “лекин” сўзига бирон бир ижобий сўзларни ҳам қўшиб ишлатинг. Масалан: “Мен қилаётган ишимга чидай олмайман, лекин менинг ишим ва кунимга ярайдиган машинам бор”.

6. “Мен мажбурман” фикрини “менга керак” жумласига ўзгартиринг
Мисол учун: “Мен болаларни боғчадан олишга мажбурман” сўзининг ўрнига “мен ўз болаларимни боғчадан олишим керак”ни ишлатиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Аввалига “мен мажбурман” сўзининг ўрнига “менга керак” ёки “мен истаяпман” сўзларини ишлатишг бироз ноқулай бўлади. Бироқ вақт ўтган сайин сиз бунга кўникасиз ва камроқ нолийдиган бўласиз.

Лея Шапиронинг сўзларига кўра, февраль ойида шикоят қилмасдан юриш бироз қийин бўлган. “Менга жуда ҳам мушкул бўлди, лекин шу ойдан бошлаб ҳаётим одатдагидан кўра анчақйин яхши томонга ўзгара бошлади. Умаман олганда ишим юришишни бошлади”, - дейди у.

У шикоят қилишга қарши курашаётган пайти йога билан шуғулланди, кундалик тутди. Февраль охирига келиб, у ишлари сермаҳсул бўлаётгани ва барча нарсага улгураётганини ҳис этди. Эндиликда у йил сўнгига қадар нолишдан воз кечиш ниятида. Бир кун келиб балки бу одатдан бутунлай ҳалос бўлар.


Manba: xabardor.uz



Навигация


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar