Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.03.2016

Осиёнинг тутилган қуёши

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 134
Осиёнинг тутилган қуёши

9 март куни Жануби-Шарқий Осиё халқлари қуёш тутилишининг тўлиқ гувоҳи бўлди. У Тошкент вақти билан 5:16 да Ҳинд океанининг шимоли-шарқий қисмидан бошланди. Индонезиянинг Палу шаҳрида унинг тўлиқ тутилиши 2 дақиқаю 50 сония давом этди. Ярим ҳолда тутилган Жакарта шаҳри табиат ҳодисасини кўриш учун энг кўп одам йиғилган жойга айланди. Шаҳардаги марказий хиёбонда тутилаётган қуёшни кўриш учун тонг саҳарлаб махсус чиқарилган 4 минг дона кўзойнак тарқатилди. Индонезиядаги тўлиқ қуёш тутилишини мамлакатнинг 12 провинциясида истиқомат қилувчи 40 миллиондан ортиқ одамлар, қолаверса интернетда тўғридан тўғри кўрсатиш орқали ер юзининг яна бошқа минглаб одамлари томоша қилишга муваффақ бўлдилар.

90 сониядан тўрт минутгача давом этган самовий ҳодисага сайёҳлар эътиборини жалб этиш учун маҳаллий ҳокимият томонидан Суматранинг шарқий томонидаги Банка ва Белитунг ороллари танланди.

Alaska Airlines авиакомпанияси Анкорижадан Гонолулуга учаётган самолёти парвозини 25 дақиқага кечиктирди. Компания матбуот хизмати хабарида айтилишича, бунга йўловчиларнинг қуёш тутилиши ҳодисасига гувоҳ бўлишларига имкон яратиб бериш ташаббуси сабаб бўлган.

Астроном Жо Рао бир неча ой олдин бу самолётда 25 дақиқа кеч парвозга чиқса, қуёш тутилишини аниқ томоша қилиши мумкинлигини аниқлаганди.

Шундан сўнг Alaska Airlines бошқа йўловчилардан ҳам парвоз жадвалини ўзгартириш бўйича талаблар ола бошлади. Раодан ташқари бу самолёт бортида бошқа астрономлар ҳам бўлишган ва 2 дақиқа давомида Ой сояси Ер юзасига етиши, унинг гардиши эса Қуёш гардишини буткул қоплашига гувоҳ бўлишди.

Минглаб сингапурликлар 9 март куни қуёш тутилишини кузатиш учун махсус жиҳозланган жойларга йиғилишди.

Бу табиат ҳодисасининг энг чўққиси – қуёшнинг деярли 90 фоизга тутилиши маҳаллий вақт билан соат 8:23 (Тошкент вақти билан соат 05:23)га тўғри келди.

Маҳаллий расадхоналар истаган одам қуёшнинг ғойиб бўлишини кузатиши учун бир неча жойда ўнлаб телескоплар ўрнатди.

"Ўқувчилар ғаройиб ҳодисани томоша қилишлари учун мактабларда ҳам машғулотлар одатдагидан кечроқ бошланди", деб хабар беради ТАСС.

Мовий осмон ва заиф қуёш нурларига қарамасдан бутун шаҳарни бир соат давомида қоронғулик қоплади. Маҳаллий вақт билан соат 09:00 (Тошент вақти билан соат 06:00)да кун ёришди.

Пномпень шаҳри (Камбоджа)

Осиёнинг тутилган қуёши

Одамлар Жакартада қуёш тутилишини кузатишяпти

Осиёнинг тутилган қуёши

Жанубий-Шарқий Осиёдаги қуёш тутилиши

Осиёнинг тутилган қуёши

Куала-лумпурлик аёл табиат ҳодисасини кузатмоқда

Осиёнинг тутилган қуёши

Пномпень шаҳри (Камбоджа)

Осиёнинг тутилган қуёши

Сингапурда тутилган қуёш

Осиёнинг тутилган қуёши

Бангкок аҳолиси тутилаётган қуёш ҳодисасини кузатмоқда

Осиёнинг тутилган қуёши

Жанубий-Шарқий Осиёдаги қуёш тутилиши


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar