Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.03.2016

Келажак архитектурасининг 7 аломати

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 362
Келажак архитектурасининг 7 аломати

Сувости кварталлари, ўзиюрар шосселар ва қурувчи дронлар. Буларнинг бари хаёлот маҳсули эмас, балки яқин келажакдаги мегаполисларнинг ривожланиш жараёни ҳақидаги тахминлардир. Ҳарқалай, замонавий архитектуранинг таҳлили билан шуғулланувчи Samsung SmartThings бўлинмаси мутахассислари шундай фикрдалар. Улар яқин келажакда уйларимиз қандай бўлиши борасидаги 7 тамойилни ажратиб кўрсатишди.

Мустаҳкамликнинг янги даражаси


Такомиллашган қурилиш материаллари бизга осма шосселар ва ердан кўтарилиб турувчи пиёдалар йўлаклари мавжуд бўлган шаҳарларни қуриш имконини беради. Оддий бетонли арматура ўрнини цемент қоришмали углерод наноқувурлари эгаллайди. Бу иншоотларнинг мустаҳкамлигини 16 баробарга оширади. Қурилишда қўлланиладиган пўлат трослар ўрнини улардан 100 баробар чидамли олмос арқонлар эгаллайди.

Қурувчи роботлар

Келажак архитектурасининг 7 аломати

Улкан қурилишлар янги қурувчи кучларни талаб қилади. Бу кучлар қурувчи роботлар бўлади. Улар бино қурилишини нафақат ерда, балки ҳавода ҳам олиб бориш имкониятига эга бўлади. Юк кўтарувчи дронлар қурилиш материалларини керакли баландликка олиб чиқади ва илгари махсус минорали кранларгина бажара олган ишларни бемалол бажаради.

Баландлик рекордлари

Келажак архитектурасининг 7 аломати

Бутун дунёдаги инженер ва конструкторлар инсонларнинг юксакликда яшашлари учун ўзаро курашга киришишади. Осмонўпар бинолар қурилиши тез орада янги даражага чиқади. Бунга Ироқда қурилиши режалаштирилаётган “Келинчак” минораси мисол бўла олади. Миноранинг режалаштирилган баландлиги 1151 метр бўлиб, у дунёдаги энг баланд бино бўлади.

Лифт дронлар

Келажак архитектурасининг 7 аломати

Юк ва йўловчи ташувчи дронларнинг ҳам даври келади. Учувчисиз қурилмалар боис одамлар ерга деярли тушишмайди. Дронлар ёрдамида ҳаёт ердан осмонга кўчади ва буни ривожланишнинг янги босқичи деб аташ мумкин.

Баҳайбат бункерлар

Келажак архитектурасининг 7 аломати

Уйлар нафақат юқорига, балки пастга қараб ҳам ўсади. Суратда 65 қаватли ерсоти эҳром мажмуасининг лойиҳаси тасвирланган. Ҳар бир қават табиий ёруғлик ва вентиляция билан жиҳозланади.

Сув уйлари

Келажак архитектурасининг 7 аломати

Океан юзасида яшовчилар тўлқинлардан электр энергияси олишади ва махсус қурилмалар ёрдамида чучук сув билан таъминланадилар. Бундай мажмуалар нафақат аҳоли маскани, шунингдек сувости фермаларидан ҳам иборат бўлади.

Космик масканлар

Келажак архитектурасининг 7 аломати

Космик маскан бу Марсга ўхшаган яшаш учун шароит йўқ жойларда қуриладиган гумбаз остидаги уйдир. Мана шундай уйлар қуриш технологияси ҳам ривожланмоқда – намунавий уйлар саҳроларда ёки сайёрамизнинг яшаш учун имкон йўқ жойларида барпо этилиши мумкин.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar