Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.03.2016

Умберто Эконинг ҳамиша хотирада қолувчи ҳикматли сўзлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 216
Умберто Эконинг ҳамиша хотирада қолувчи ҳикматли сўзлари

Умберто Эко ёзувчилик — бу унинг вақтинчалик иши эканлигини кўп бора таъкидлар эди. «Мен файласуфман. Ҳикояларни фақат дам олиш кунларида ёзаман», - дея тан олди Эко. Шунга қарамай, унинг асарлари чинакам воқеага айланди ва ҳозирда классиканинг нодир дурдоналари қаторидан жой олди. У 2016 йил 19 феараль куни 84 ёшида оламдан ўтди.

Ҳозир Умберто Эконинг севимли асарларидаги ҳаётимизда ас қотиши мумкин бўлган иқтибосларини ёдга оламиз:

Нимадир ҳақида сўзлай туриб, сен уни ҳақиқатга айлантирасан.

Барча ҳам ўз юлдузи остида туғилмайди, инсоний бўлиб яшашнинг ягона йўли –бу ўз мунажжимингни тўғирлаб бориш.

Эзгулик ва ёвузлик... Кимлар учундир эзгулик –бошқалар учун ёвузлик. Аммо сеҳрли эртаклардаги сеҳргар ва ялмоғиз ўртасидаги фарқ – бу ёш ва ташқи кўриниш масаласи.

...Ҳар ким ўз шароитидан келиб чиқиб нолийди. Кимдаки нима бўлса, ўша нарса ҳақида нолийди.

Бу қандай майнавозчилик бўлдики, сени ҳеч ким ҳайдаб юбормаган жойда қувғинликда яшасанг.

Умберто Эконинг ҳамиша хотирада қолувчи ҳикматли сўзлари

Айбдор одамни тезда кечиришади, аммо аччиқ ҳақиқатни сўзлаган кишини у мутлақо ҳақ бўлса ҳам кечира олишмайди.

Тажрибалар шуни кўрсатадики, ҳеч нима ҳақида афсусланмайдиган кишида яхшироқ инсон бўлиш истаги ҳам бўлмайди.

Билимли бўлиш, ақлли бўлишни англатмайди. Аммо ҳозирги кунда таниқли бўлишни барча истайди ва ўз аҳмоқлигини намойишга қўяди. Нима ҳам дердик, авваллари аҳмоқлик ўзини намойиш этмас эди, бизнинг замонда эса у қўзғалон кўтармоқда.

Умберто Эконинг ҳамиша хотирада қолувчи ҳикматли сўзлари

Ёдда тутинг, қонун остида барчамизга нималардир битилган бўлади, биз уларга сўрамаганимиз учун эга бўла олмаймиз.

Табиат белгилаб қўйилмаган, вақт – табиатга бефарқ. Вақт – ғарбнинг ихтироси.

Янги ўйлаб топилаётган олам, охир-оқибат, биз яшаётган дунёнинг ўзгаришига олиб келади.

Инсон оддий нарсадан жуда тез чарчайди.

Умберто Эконинг ҳамиша хотирада қолувчи ҳикматли сўзлари

Баъзида тарихда қолиш учун бир неча маънисиз сўзларни айтиш кифоя.

Мен буни бугун кечаси тушуниб етдим: китобхон ўзида ҳақиқатни англаши учун ёзувчи вафот этиши зарур.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar