Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.03.2016

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 335
Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Ёввойи табиат акс этган фотосуратлар ҳамиша киши эътиборини ўзига тортади, бироқ юзлаб, минглаб ёввойи жонзотлар тўдаси акс этган суратлар ҳақиқатан ҳам кишини ўзига ром этади.

Монарх капалаклари "булут"и

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Қуёш ботиши пайтидаги минглаб кўршапалаклар

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Гну антилопалари тўдаси

Бундай ҳолатлар жонзотларнинг сув ва емиш қидириб амалга оширадиган мавсумий миграцияси ёки урчиш пайтидаги бир жойга тўпланиши оқибатида юзага келиши мумкин, бироқ қандай бўлмасин, табиатнинг бир турдаги жонзотларнинг бир жойга тўплай олиш қобилияти ниҳоятда таажжубли кўринади. Аэрофотосуратга олиш усули ёрдамида фотосуратчилар бундай манзараларни бутун сайёрамиз бўйлаб – сувда, ерда, ҳавода олишга муваффақ бўладилар.

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Миграция қилаётган филлар

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Оқ ғозлар галаси

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Мексика қирғоқлари яқинидаги скатлар тўдаси

Флориан Шульц ўзининг бу суратида Мексика қирғоқлари яқинида сузаётган минглаб скатларни олишга муваффақ бўлган. Фотосуратчи бу ҳақда шундай дейди: "Бизнинг ҳаво экспедициямиз мобайнида мен аввал кўрмаган шундай бир манзаранинг гувоҳи бўлдим. Ҳаттоки бу ерлардан 20 йилдан кўпроқ вақтдан бери учаётган бизнинг учувчимиз ҳам бундай манзарани биринчи марта кўриши эканлигини айтди. Яқинроқ келиб қараганимизда, ўн минглаб скатдан иборат бўлган ҳаддан зиёд катта скатлар тўдасини кўрдик. Одатда улар сув тубида яшайдилар, бироқ бу гал улар сувнинг юзасига чиқиб, ҳамжиҳат бўлиб бир йўналишда ҳаракатланар эдилар. Кейинчалик мен бу ҳодиса ҳақида кўпчилик мутахассисларнинг фикрларини билишга уриндим, бироқ уларнинг ҳеч бири бу ҳолатни тушунтириб бера олишмади. Лекин мен бир нарсани тушундимки, океан сувлари сир сақлаётган яна кўплаб мўъжизалар бор экан".

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Сардин балиқлари тўдаси

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Ўрдаксимонлар оиласига мансуб бўлган моряноклар галаси

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Оқ китлар (белуха) тўдаси

Ҳар йили июль ойида оқ китлар (тишсимон китларнинг бир тури) Канадада жойлашган Каннингем дарёсининг денгизга қуйилиш жойида кўпайиш учун йиғиладилар. Улар сувнинг кўтарилиши пайтида оқимга қарши сузадилар, бунда уларнинг беллари базўр сув ичига кириб турган бўлади, қоринлари эса дарёдаги тошларга ишқаланиб ўтади. "Дарё устидан самолётда ўтар эканман, мен табиатнинг ҳақиқий мўъжизасининг гувоҳи бўлдим. Бу менинг профессионал фотосуратчилик йўлимдаги энг яхши суратларимдан бўлди" деб айтади бу сурат муаллифи Норберт Розинг.

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Қирол пингвинлари

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Моржлар тўдаси

Турли жонзотларнинг йирик тўдалари акс этган 12 фотосурат

Пушти фламинголар галаси


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar