Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

02.03.2016

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 271
Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Ёзувчи ва тадбиркор Марк Мэнсон ўттиз ёшни қаршилаганидан сўнг ёши ўттиздан ошган мухлисларига ўз ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашишларини сўради.

Унинг илтимосини ерда қолдирмаган 600 дан ортиқ киши ўз маслаҳатларини билдиришди. Марк улар орасидан энг кўп учраган маслаҳатларни саралаб олди.

1. Келажагингиз учун ҳозирдан маблағ йиғинг

Деярли ҳар бир хатда берилган маслаҳат. Маошингизнинг маълум бир қисмини омонат жамғарма кўринишида тўплаб боринг. Бўлар-бўлмас харидларни қилманг.

2. Соғлиғингиз ҳақида қайғуринг

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Бу борада катталарнинг фикри бир жойдан чиқди: саломатлигингизга эътиборсиз бўлманг. Организм бир зумда эмас, йиллар давомида емирилиб боради. Уни тўхтатиш учун эса ўз соғлиғингиз ҳақида қайғуринг.

3. Ёмон кўрган одамингиз билан мулоқот қилманг

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Молиявий ва жисмоний соғломлик ҳақидаги маслаҳатлардан кейинги ўринни ана шу маслаҳат эгаллади.

4. Сизга бефарқ бўлмаганлар билан яхши муомалада бўлинг

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Аксарият муштарийлар дўстлар ва оила даврасида кўпроқ вақт бирга бўлишни маслаҳат беришди.

5. Иқтидорингизга қараб ҳаракат қилинг

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Касб танлашда адашмасликни маслаҳат берган муштарийлар ҳам кўп бўлди. Уларнинг фикрича, инсон ўз иқтидори ва салоҳиятига қараб касб танлаши ва йилдан-йилга комилликка эришиб бориши лозим.

6. Таваккал қилишдан қўрқманг

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Кўп муштарийларнинг фикри бир жойдан чиқди: ўттиз ёшда ҳам ўз касбини ўзгартириш ва бошқа касбда ҳам муваффақиятга эришиш мумкин.

7. Изланишдан тўхтаманг

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Ўқиб-ўрганишнинг асло кечи йўқ. Маслаҳат берганлар орасида кимдир ўттиздан кейин курс ва семинарларга қатнашган, кимдир ўз бизнесини бошлаб, ўқиб-ўрганиш орқали омадга эришган.

9. Оилангизга меҳрибон бўлинг

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Ота-онангиздан, оила аъзоларингиздан асло хафа бўлманг. Уларсиз ҳаёт мазмунсиз ўтади.

10. Ўзингизни қадрланг

Ёши ўттиздан ошганлар учун маслаҳатлар

Бу маслаҳат ҳам деярли ҳар бир келган хатда учради. Сиз ҳақингизда энг кўп ўйлайдиган, энг кўп қайғурадиган инсон фақат ўзингизсиз. Ўзингизни севинг, ардоқланг.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar