Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.02.2016

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 373
Дунёнинг энг қиммат кўчалари

“Cushman & Wakefield” журнали ҳар йили дунёнинг энг қиммат кўчалари рейтингини эълон қилади. 65 та пойтахт ва бошқа йирик шаҳарлар бу рўйхатда биринчи ўрин учун баҳс олиб боришади. 2014 йилда Москва шаҳри бу рўйхатда 10-ўринни эгаллади.

1. Биринчи ўрин АҚШга тегишли. Нью-Йоркдаги “Upper 5th Avenue” энг қиммат кўча, деб тан олинди. Бу ерда бир квадрат метрлик жой ижараси деярли 30 минг еврога тенг. Манхэттендаги ҳашаматли бу кўчада эксклюзив бутиклар ва ҳашаматли буюмлар билан савдо қилувчи муҳташам дўконлар жойлашган.

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

2. Рейтингда иккинчи ўринни ўтган йили биринчи бўлган Гонконг кўчаси — “Causeway Bay” эгаллади. Унинг бир квадрат метри 24 минг (ЕВРОМИ ЁКИ ДОЛЛАР?) туради. Гонконг шимолий қирғоғида жойлашган туманнинг марказий кўчасида ёшларга мўлжалланган кўплаб савдо марказлари, бар ва тунги клублар бор.

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

3. Учинчи ўринни, ўтган йилгидек, Парижнинг “Avenue des Champs-Élysées” кўчаси ушлаб турибди. Бу ерда 1 квадрат метр ижараси 13 минг еврога тенг. Елисей майдони — француз пойтахтининг марказий кўчаси. Бу ерда кўп қаватли бизнес-бинолар, банклар, авиакомпаниялар офислари, автомобилларнинг кўргазма витриналари, бир нечта газета таҳририяти, кўплаб савдо марказлари, кўнгилочар муассасалар, кинотеатрлар, сайёҳлик фирмалари ва агентликлар, шунингдек, оқсуякларга мўлжалланган “Распутин” ресторани, сайёҳлик марказий офиси ва бошқалар жойлашган.

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

4. Тўртинчи ўринда “New Bond Street” британ кўчаси турибди. Бонд туманини қурган киши шарафига номланган кўчада ҳашаматли бутиклар, заргарлик буюмлари дўконлари, антиквар дўконлар кўп. Бу ерда бир квадрат метр ижараси 10 минг евро атрофида.

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

5. Бешинчи ўринга (саккизинчи ўриндан) Сиднейдаги “Pitt Street Mall” кўчаси кўтарилиб олди. Бу ерда ижара ҳақи Австралияда энг қиммати ҳисобланади. Бир ҳафтада — 450 доллар.

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

6. Олтинчи ўрин, ўтган йилгидек, Миландаги “Via Montenapoleone” кўчасига тегишли. Бу ерда бир квадрат метр ижара учун ойига 8500 евро тўлашга тўғри келади. Бу кўчада Олий мода ҳафталиги ўтади, шунинг учун бу ерда қиммат кийим ва пойабзал, дизайнерлик аксессуарлари ва бошқа ҳашаматли буюмлар сотиладиган муҳташам дўконлар кўп.

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

7. 2014 йилда еттинчи ўринни Токиодаги “Ginza” кўчаси эгаллади. Япон кўчаси бу йил иккита ўринга пастга тушиб кетди. Бу ерда бир ойга бир квадрат метр учун 8000 евро тўлаш керак. Япон тилидан таржима қилганда кўча номи “кумуш цех” деган маънони ифодалайди. Гиндза — япон пойтахтининг энг ҳашаматли туманларидан бири. Бу ерда кўплаб ихтисослашган дўконлар, универсам, ресторан, бар, клублар жойлашган.

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

8. Саккизинчи ўрин Сеулдаги “Myeongdong” кўчасига насиб қилди. Корея пойтахтининг марказий савдо кўчаси ёшлар ва хорижликлар орасида кенг оммалашган. Бу ерда халқаро брендларнинг ўртача ва қиммат нархда чакана савдо қилувчи дўконлари кўп. Мёндон мавзесида бир ойда бир квадрат метр ижараси учун 7900 евро тўлаш керак.

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

9. Цюрихдаги “Bahnhofstrasse” кўчаси тўққизинчи ўринга тушиб кетди. 2011 йилда у кўчмас мулк бўйича Европанинг энг қиммат саналари, дунёнинг эса энг қиммат кўчалари рўйхатида учинчи ўринни эгаллаганди. Бу кўчада энг яхши соатларни, эксклюзив Европа либосларини топиш мумкин. Бир квадрат метр жой ижарасининг нархи ойига 7500 евро атрофида.

Дунёнинг энг қиммат кўчалари

10. Москвадаги Столешников тор кўчаси 12-ўриндан 10-ўринга чиқиб олди. Бу ерда бир квадрат метр ижарасига 4500 евро тўлаш керак. Бу ерда ҳашаматли дўконлар, бутиклар жойлашган. Кўча Россиядаги энг қиммат шопинг жойи ҳисобланади. Столешников кўчасини ҳар хил йилларда дунёнинг энг қиммат кўчалари бешталигига киритишган. Масалан, 2007 йилда “Jones Lang LaSalle” компанияси Столешниковни энг қиммат савдо кўчалари рўйхатида Париждаги Елисей майдонидан кейин иккинчи ўринга қўйган эди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar