Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

29.02.2016

Дунё хариталари турли давлатларда қандай кўринишда акс эттирилади?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 651
Дунё хариталари турли давлатларда қандай кўринишда акс эттирилади?

Биз болаликдан кўришга одатланган дунё харитаси, айниқса бизга мактабда кўрсатиладиган хариталар бизнинг дунёнинг қандай тузилганлиги ҳақидаги тушунчамизни шакллантиради. Агарда биз ясси харита думалоқ дунёнинг шартли ва бироз бузиб кўрсатилган тасвири эканлигини унутмаганимизда бунинг ҳеч қандай ёмон томони бўлмасди.

Бироқ бизлардан кўпчилигимиз ўзимиз ўрганган харитага кўра реал дунёга муносабат билдирамиз. Бизнинг дунёда етакчи роль ўйнайдиган давлатлар бўлиб, улар марказда жойлашади, қолган давлатлар эса уларга бўйсуниб, четда жойлашади, деб ишона бошлаймиз.

Қуйида турли давлатларда – Россия, Европа, АҚШ, Хитой, Австралия, Чили, Жанубий Африкадаги дунё хариталари бир-бирларидан тубдан фарқ қилишини кўришимиз мумкин бўлади. Ҳаммаси харита тузувчининг қуйидаги шартлардан қайси бирини бажаришига боғлиқ бўлади: 1) харитани Ғарб ва Шарққа нисбатан марказлаштириш керак; 2) харитани Шимол ва Жанубга нисбатан қандай марказлаштириш керак; 3) проекциялаштиришнинг қайси усулидан фойдаланиш керак.

Россия учун дунё харитаси

Дунёнинг вертикал ўқи (Ғарб ва Шарққа нисбатан марказлаштириш) Москва шаҳри орқали ўтади. Америка қитъаси ва Австралия четда жойлашади. Тинч океан бир бутун ҳудуддек қабул қилинмайди.

Европа учун дунё харитаси

Дунё хариталари турли давлатларда қандай кўринишда акс эттирилади?

Дунёнинг вертикал ўқи Лондондан ўтади. Бу ерда ҳам Америка қитъаси ва Австралия четда жойлашади. Тинч океан бир бутун ҳудуддек қабул қилинмайди. Бундан ташқари, экватор (Шимол ва Жанубга нисбатан марказлаштириш) хаританинг пастки қисмига сурилган, бу Африка, Жанубий Америка ва Австралияни Шимолий Америка ва Евроосиёга нисбатан ҳақиқатдагидан кўра кичикроқ қилади.

АҚШ учун дунё харитаси

Дунё хариталари турли давлатларда қандай кўринишда акс эттирилади?

Дунёнинг вертикал ўқи АҚШ орқали ўтади. Америка ғарб томондан Тинч океани билан, шарқ томондан эса Атлантика океани билан ювилиб турадиган бир оролга ўхшаб тасвирланади. Европа учун тузилган харитага ўхшаб, бу ерда ҳам экватор хаританинг пастки қисмига сурилган. Бу ҳолат Шимолий Америка ва Евроосиё қитъаларининг ўлчамларини Африка, Жанубий Америка ва Австралиянинг ҳақиқий ўлчамларига нисбатан каттароқ қилади. Бундан ташқари, америкалик Россия, Хитой, Ҳиндистонни тасаввур қилишда қийналади: бу давлатлар америкалик учун ҳам шарқда, ҳам ғарбда мавжуд бўлади.

Хитой учун дунё харитаси

Дунё хариталари турли давлатларда қандай кўринишда акс эттирилади?

Хитой ўзининг дунё харитасида Тинч океанининг ғарбий соҳилида жойлашади. Бунда Тинч океани Африка ва Европадан ташқари, барча қитаъаларга чиқишга эга бўлади. Африка ва Европа шу тариқа четда жойлашади.

Австралия учун дунё харитаси

Дунё хариталари турли давлатларда қандай кўринишда акс эттирилади?

Юқорида жойлашганлар пастда жойлашганлардан ҳукмронлик қилади, деган умумий тушунча мавжуд. Австралияликлар вертикал ўқни нафақат ўзларининг қитъалари орқали ўтказишади, балки харитани 180 градусга ўгириб, ўз қитъаларини бошқа барча қитъалар тепасида жойлаштиришади. АҚШга ўхшаб, Австралия ҳам уч океан: Тинч, Ҳинд ва Жанубий океан билан ўралиб турган оролга ўхшаб тасвирланади. Бу харитада бошқа барча хариталарда энг пастда тасвирланган Антарктика ҳамма қитъалардан тепада тасвирланиб, Австралиядан ҳам муҳимроқ аҳамиятга эга бўлади.

Жанубий Африка учун дунё харитаси

Дунё хариталари турли давлатларда қандай кўринишда акс эттирилади?

Жанубий Африка Австралияга ўхшаб тепада жойлашади ва бу давлатнинг бошқа давлатлар устидан устун шаклда тасаввур қилинишига туртки бўлади. Жанубий Африка Республикаси Ҳинд ва Атлантика океанига пона бўлиб кирадиган кўринишдаги яриморол каби тасвирланади. Тинч океани минтақаси ва Россия хаританинг четида тасвирланади.

Чили учун дунё харитаси

Дунё хариталари турли давлатларда қандай кўринишда акс эттирилади?

Бу дунё харитаси Чили ҳарбий география институти буюртмаси билан кейинчалик мактаб дарсликларига киритиш мақсадида яратилган. Австралия харитасига ўхшаб, бу харита ҳам 180° ўгирилган бўлиб, бунинг эвазига Чили дунёда устун вазиятга эга бўлади. Хаританинг марказида Тинч океани жойлашади ва бу ҳолат ҳозирги замон Чили юритаётган сиёсат, яъни Чилининг Тинч океани минтақасида энг муҳим ишбилармонлик марказларидан бирига айланиш истаги билан боғлиқ. Бу жиҳатдан Чили Хитойга жуда ўхшаб кетади. Бу харитада ҳам Африка ва Европа четда жойлашади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar