Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

28.02.2016

Ўзга сайёраликлар аслида қандай кўринишда бўлишлари мумкин?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 324
Ўзга сайёраликлар аслида қандай кўринишда бўлишлари мумкин?

Фантастик фильмлар орқали ўзга сайёраликларнинг қандай кўринишда бўлишлари мумкинлигига кўникиб кетганмиз. Ҳозирги тараққий этган даврда ердан бошқа сайёраларда мавжуд ҳаётни топиш имконияти жуда юқори. NASA олимлари яқин йигирма йил ичида ўзга сайёраликларни топиш мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Лекин биз ўзга сайёраларда нимани топамиз? Бизни ким қарши олади — гуманоидларми ёки онгли бактериялар? Биз бир неча нафар таниқли олимларнинг ўзга сайёраликлар ҳақидаги фикрларини эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

Ўлмайдиган ҳашаротлар

Олимларнинг таъкидлашларича, бизни ўзга сайёраларда ердаги ҳашаротларнинг узоқ қариндошлари қарши олиши мумкин экан. Тадқиқотчиларнинг синовларидан маълум бўлишича, сувараклар ҳаттоки ядровий портлашдан кейин ҳам ўлмас экан – шундай экан, мураккаб шароитли сайёраларда яшаш улар учун чўт эмас.

Роботлар

Ўзга сайёраликлар аслида қандай кўринишда бўлишлари мумкин?

Ер юзида барча ҳаёт шакллари углерод асосида ташкил топган. Лекин коинотнинг бошқа бурчагида бошқача бўлиши ҳам мумкин. Масалан, Ричард Докинз ўзга сайёралардаги ҳаёт кремний асосида ривожланиши мумкин деган фикрда. Бу нима дегани? Онгли роботлар дегани!

Ақлли медузалар

Ўзга сайёраликлар аслида қандай кўринишда бўлишлари мумкин?

Медузалар ҳукмрон бўлган сайёрани кўз олдингизга келтириб кўринг. Доктор Мэгги Адерин-Покок галактиканинг қайсидир бурчагида айнан мана шундай жонзотлар бизни кутиб туришганига ишонади. Водород атмосферасида яшовчи мавжудотлар айнан медузасимон кўринишда бўлади ва ёруғлик учқунлари ёрдамида мулоқот қилишади.

Улкан учар жониворлар

Ўзга сайёраликлар аслида қандай кўринишда бўлишлари мумкин?

Сайёрада ҳукмронлик қилишда кўп омиллар роль ўйнайди. Ана шундай омиллардан бири гравитациядир. Гравитация кучи бизнинг сайёрамиздагидан кўра юқори бўлган сайёрада эса парвоз қилиш қобилиятига эга жонзотларгина ғалаба қозониши мумкин.

Баҳайбат қуртлар

Ўзга сайёраликлар аслида қандай кўринишда бўлишлари мумкин?

Иккинчи тарафдан, худди ана шу қуртларнинг ривожланишига таъсир кўрсатиши мумкин. Улар асаларилар сингари жамият тузишиб, сув ҳавзалари ёнида яшашлари мумкин. Олим Дэвид Агиларнинг фикрича, уларнинг хизматини қилувчи жониворларнинг катталиги одамдек бўлади.

Улкан ўсимликлар

Ўзга сайёраликлар аслида қандай кўринишда бўлишлари мумкин?

Ўзга сайёралардаги ҳаёт ҳақида сўз кетганда ўсимликлар оламини ёддан чиқариш мумкин эмас. Ақлли жонзотлар яшил рангда ҳам бўлиши мумкин. Агар қулай атмосфера ва тортишиш кучи камроқ бўлса, ўсимликларнинг бўйи осмон қадар етиши мумкин.

Бутунжаҳон бактериялар тармоғи

Ўзга сайёраликлар аслида қандай кўринишда бўлишлари мумкин?

Бактериялар — олимлар энг кўп тахмин қиладиган ўзга сайёраликлардир. Улкан учар махлуқлар олдида улар қўрқинчли эмасдек туюлади. Лекин ундай эмас. Бутун сайёрани эгаллаб олган бундай организм ташқаридан келган ҳар қандай меҳмонни хурсандчилик билан кутиб олмаслиги тайин.

Одамлар

Ўзга сайёраликлар аслида қандай кўринишда бўлишлари мумкин?

Аксарият экспертларнинг фикрича, ўзга сайёраликлар албатта митти яшил одамчалар бўлишлари шарт эмас. Улар худди биз каби кўринишда бўлишлари ҳам мумкин. Бу фикрда жон бор — одамлар бежизга бугунги даражага эришишмагандир.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar