Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.02.2016

“Audi”нинг “тўрт ҳалқа”си қандай пайдо бўлган?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 235
“Audi”нинг “тўрт ҳалқа”си қандай пайдо бўлган?

Энг машҳур автомобиль русумларидан бирининг логотипи ниманинг рамзи

“Audi”нинг логотипи орқали компания тарихига назар ташлаш мумкин.

“Audi”нинг асосчиси Август Хорьх ташкил қилинадиган компанияларни ўзининг номи билан атаган. Ўзининг биринчи — “August Horch & Cie” — компаниясини исми ва фамилияси билан номлаган. Иккинчисида исм-фамилиясидан фойдалана олмасди, чунки “Horch” брендидан фойдаланиш ҳуқуқини судда собиқ ҳамкорларига ютқазиб қўйди, шунинг учун лотин тилидаги муқобилдан фойдаланишга қарор қилди. Бу “audi” сўзи бўлди, таржимаси “эшит” деган маънони англатади. 1910 йилда “Audi Automobilwerke GmbH Zwickau” компаниясига асос солган Хорьх 10 йил ўтгач, уни тарк этди.

Биринчи жаҳон урушидан сўнг кўплаб йирик тижоратчилар мураккаб иқтисодий шароитда бирлашишга мажбур бўлишди. “Auto Union” номи остида тўртта компания бирлашди: “Audi”, “Horch”, буғда ишлайдиган машиналар ишлаб чиқарадиган “Dampf-Kraft-Wagen” (DKW) ва мотоцикл ҳамда бошқа транспорт воситалари чиқарадиган “Wanderer”. “Auto Union” логотипи ҳалқалари 1932 йилда бирлашган ана шу немис автосаноати устунлари рамзидир. Битим муваффақиятли бўлди: вақт ўтиб, “Audi” “BMW” ва “Mercedes-Benz” билан мамлакатнинг энг йирик автомобилсозлари қаторидан жой олди.

“Audi”нинг “тўрт ҳалқа”си қандай пайдо бўлган?

1940 йилда “Auto Union” фуқаролик автомобилининг янги автомобилини чиқарди, шундан кейин эса ҳарбий ишланмаларга ўтишга мажбур бўлди. Иккинчи жаҳон урушидан сўнг эски компаниялар размлари билан тўлиб кетган логотипни улардан халос қилишди. Яна бир автомобилсоз — “NSU Motorenwerke” билан бирлашгандан сўнг ҳалқалардан ҳам халос бўлишди, лекин 1985 йилда яна уларни қайтаришди. Шундан бери уларни яна бир неча марта янгилашди. Ниҳоят, 2009 йилда ҳозирги кўринишига келди — тўртта ўзаро туташган кумуш ранг ихчам ҳалқа ва чап томонда пастдаги “Audi” деган ёзув.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar