Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.02.2016

Имкон борида эзгулик қилинг!

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 266
Имкон борида эзгулик қилинг!

Кассир аёл кекса мижоз учун пул тўлади

Янги Зеландия супермаркетлардан бирида кекса аёл харид учун тўловни амалга ошираётганда, муаммога дуч келди: терминал қайсарлик қилиб, унинг картасини қабул қилишни истамади. Мижоз ташвишга тушди, навбатда турганларнинг эса жаҳли чиқа бошлади. Шунда супермаркет кассири Ребекка МакЛеан ўз картасини олиб, аёлнинг хариди учун пул тўлаб юборди. Қиз бу ҳақда ҳеч кимга айтмоқчи эмасди. Бироқ бу воқеага гувоҳ бўлган маҳаллий газета муҳаррири Ребекканинг яхшилиги ҳақида мақола ёзди.

Мушук беш ёшли эгасини қутқарди

Имкон борида эзгулик қилинг!

Смаж лақабли жасур мушук Британияди беш ёшли эгасини безорилардан қутқаргани учун “Йил мушуги” мукофотига номзод қилиб кўрсатилди. Беш ёшли Итан Фентон уйларининг ҳовлисида укаси билан футбол ўйнаганда, уларнинг ёнига каттароқ болалар келиб, Итанга тирғала бошлади. Бола уларга эътибор бермади, шунда безорилардан бири уни итариб, ерга ағанатди. Шу пайт машинадан мушук югуриб чиқиб, энг баланд бўйли уришқоққа ҳужум қилди. Безорилар қўрқиб шу заҳоти қочиб кетишди.

Эр-хотин анча чойчақа қолдирди

Имкон борида эзгулик қилинг!

27 сентябрда ресторанга борган эр-хотин Стивен ва Макензи Шульцнинг хизмат тезлиги жуда сустлигидан ҳафсаласи пир бўлди. Муаммо бу ерда хизматчилар етарли эмаслигида эди: официант гавжум рестораннинг 12та столига ва барга хизмат кўрсатишга зўрға улгурарди. Буни пайқаган Шульцлар официант шу куни анча ёмон гаплар эшитишини ўйлашди ва 67,6 долларлик ҳисоб қоғозига чойчақага 100 доллар қолдиришди. “Facebook”даги постида Макензи ўзи ҳам эри билан шундай ишлаганини, шунинг учун бунинг жуда қийинлигини яхши тушунишини айтди.

Тез ёрдам ҳайдовчиси ташландиқ мушукларни боқади

Имкон борида эзгулик қилинг!

Суриянинг артиллерия ўққа тутиши натижасида маҳаллий аҳоли ташлаб кетган Масакен-Ханано туманида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси Алаа ҳар куни мушукларни овқатлантиради. Алаа сўнгги икки ойдан бери эгалари уйлари яқинида қолдириб кетган бир юз элликта мушукни боқиш учун тахминан 4 долларга гўшт сотиб олади.

Дунёда рицарлар ҳали ҳам бор!

Имкон борида эзгулик қилинг!

10 октябрда “Пулково”га кираверишда оқ от минган ва аслаҳа кўтарган рицарь пайдо бўлди. Петербурглик ошиқ Артём рейсдан қайтган маҳбубасининг қўлини шундай антиқа йўл билан сўради. У тиз чўкиб, севгилисига қизил атиргул тақдим этди. Рицарь, қонунга итоат қиладиган йигит эди, шунинг учун аввал полицияга хат ёзиб, тартибга риоя қилишини, йўловчиларга халал бермаслигини, зарур бўлса, отнинг кетидан тозалашини маълум қилди.

Маршрут ҳайдовчиси йўловчиларни текинга ташийди

Имкон борида эзгулик қилинг!

Омскда ажойиб маршрут ҳайдовчиси Артём Белозеров икки йилдан бери ишлайди: унинг “газели”да сокин мумтоз мусиқа янграйди, илҳом бағишлайдиган цитаталар осилган, киришимли ҳайдовчи эса “Вконтакте” сайти дўстлари сафига қўшадиган йўловчилардан пул олмайди. Туғилган кунида эса у ҳеч бир йўловчидан пул олмади.

Кекса аёл муҳтож болаларга кўйлак тикади

Имкон борида эзгулик қилинг!

Бу кампирнинг исми Лилиан Вебер, у жуда ажойиб инсон. У ҳар куни Африкадаги муҳтож қизларга биттадан кўйлак тикади. Ҳозир Лилиан 99 ёшда. Шу кунгача у 840та кўйлак тикишга улгурди. Юз йиллик юбилейигача эса мингинчи кўйлакни тикиб битиришга умид қилмоқда. Лилиан ҳар бир кўйлакни ўзгача тикишга ҳаракат қилади, қизча янги либосидан фахрланишини хоҳлайди.

Дарвоқе...

Имкон борида эзгулик қилинг!

Агар совуқ қотаётган бўлсангиз, ўзингизни илиқроқ тутинг, азизлар!

СЕВДОРА тайёрлади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar