Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.02.2016

Бизга катта смартфонлар керак эмаслигининг уч сабаби

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 197
Бизга катта смартфонлар керак эмаслигининг уч сабаби

Дастлабки ҳақиқатан катта ҳажмдаги смартфон пайдо бўлганига беш йилдан кўпроқ вақт бўлди. Ўшанда Samsung Galaxy Note ҳайратланиш, завқланиш, қабул қила олмаслик, кулги сингари бир олам ҳиссиётларга сабаб бўлган эди. Бугун эса бизга смартфон у қадар катта эмасдек туюлади. Ишлаб чиқарувчилар мунтазам равишда қулоғимиз атрофида белкурак туриши одатий ҳол эканига бизни кўниктириб қўйишди. Бироқ мутахассислар қуйидаги сабабларга кўра, катта диагоналли смартфонлар телефон ишлаб чиқариш саноати тараққиётида истиқболсиз йўналиш деб ҳисоблайдилар.

Сўнгги тўрт йилда смартфонлар савдоси статистикасида барчага аён бир факт кузатилмоқда. Смартфонлар диагонали доимий равишда катталашиб боряпти. Бундан бир неча йиллар аввал 3–4 дюймли смартфонларнинг бозори чаққон бўлган бўлса, бугун бундай экранли смартфонлар энг паст нархда ҳам жуда кам ҳолатларда савдога чиқарилади. Смартфонларнинг ҳажми йириклашиб бораётгани бор гап, бироқ ушбу жараёнда бир муаммо бор. Яъни, смартфонлар ҳажми йириклашсада, ундан фойдаланувчилар ўша–ўша, ўзгараётгани йўқ!

Қўлларимиз жуда кичик

Бизга катта смартфонлар керак эмаслигининг уч сабаби

Нарсалар инсонлар учун яратилади. Бизни қуршаб турган ҳар бир нарса фойдаланиш учун қулай бўлган шакл ва ҳажмга эга. Агар қайсидир каллаварам кашфиётчининг миясида қошиқ, қайчи ёки калитларнинг ҳажмини мунтазам равишда катталаштириб бориш фикри туғилиб қолса-ю буни тараққиётга йўйса, эртами кеч барибир унга: “Бас қилсангчи, бу ноқулай ахир!” дейишади.

Хўш! Шундай экан, нега смартфон ишлаб чиқарувчиларига бундай имкониятни беряпмиз? Ахир ўз хоҳишимизга кўра, бўй–бастимиз йириклашиб, қўлларимиз ҳажми ҳам катта бўлиб қолмайди. Йирик смартфонлардан бир қўллаб фойдаланиш ноқулай. Бу эса мобил гаджетлар кашфиёти замирида ётган асосий ғоя, яъни улардан ҳар қандай ҳолатда, айни пайтда, йўл–йўлакай ҳам фойдаланилиши имкониятини йўққа чиқаради.

Бошларимиз ҳаддан зиёд кичик

Бизга катта смартфонлар керак эмаслигининг уч сабаби

Мобил телефонининг дастлабки ҳажми инсон бошининг ўрталама ҳажми билан уйғунликда яратилган эди. Уни қўлда тутиш қулай бўлиб, у суҳбат давомида бошқа ишлар билан шуғулланишга халал бермасди. Энди фаблет ёрдамида суҳбат қуришга интилаётган кишига эътибор қаратинг. Йирик ҳажмдаги гаджети билан тўсиб қўйилган ҳолда, гўё беркинмачоқ ўйнаётгандек бояқиш уни қулоғи атрофида зўрға тутиб туради. Жуда қулай деб бўлмайди, албатта. Муҳими, бир томондан кўриш имконияти чегаралангани ҳаракатланиш пайтида ҳам хавфсиз эмас. Хўш, керакми бизга бу?

Чўнтакларимиз жуда кичик

Бизга катта смартфонлар керак эмаслигининг уч сабаби

Юқорида катта ҳажмли смартфондан фойдаланилганда келиб чиқадиган иккита муаммо ҳақида сўз юритдик. Бироқ мобил гаджетлар кўп вақт мобайнида чўнтагимизда туради. Улар шунинг учун ҳам мобил–да. Мана шу ерда яна бир номувофиқлик кўзга ташланади. Йирик ҳажмли смартфонни жинси ёки тор шимнинг чўнтагига солиб қўйишнинг ўзи бўлмайди. Бунинг учун гаджет чўнтагингиздан чиқиб қолмаслиги ва синиб кетмаслиги учун махсус кийим танлашингиз керак бўлади. Ёхуд смартфон қўлай жойлашадиган кичик сумкага эҳтиёж туғилади. Қандайдир электрон ўйинчоқ жуда кўп нарса талаб қилиб юбормаяптими? Ҳали у биз қандай кийинишимизни ҳам белгилаб берадими?

Хўш, қандай ҳажмдаги смартфн сиз учун маъқул ва нега?


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar