Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

23.02.2016

Ёқимсиз инсонлар муваффақиятининг сири нимада?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 272
Ёқимсиз инсонлар муваффақиятининг сири нимада?

Олимлар одамларни ўзидан “итарувчи” кишиларнинг карьера борасидаги муваффақияти сирини аниқладилар. Аслида бунинг сабаби кулгули даражада оддий экан.

Тарихий жиҳатдан олиб қаралса, ёқимсиз одамларнинг карьера борасида бошқаларга қараганда кўпроқ ютуқларга эришганининг гувоҳи бўламиз. Хаёлимизга келадиган биринчи одам бу - Стив Жобс, унинг раҳбарлигида Apple банкротликдан сақлаб қолиниб, дунёдаги энг муваффақиятли компания мавқеига эга бўлган.

Бу эса Жобснинг сабрсизлиги ва касбдошлари билан бўлган мулоқотда уларга бўлган ҳурмат хиссига эга эмаслиги, уларнинг фаолияти тўғрисида камситувчи фикрлар айтиши, қарғишларга кўмиб ташлашига қарамай содир бўлди.

Бундан келиб чиққан ҳолда, сиз демак ўзидан ўзгаларни “итарувчилар” ақллироқ ва кўпроқ ижодкорлик қобилиятига эга эканлар-да деган фикр пайдо бўлгандир, аммо янги тадқиқот натижалари буни тасдиқламаяпти.

Аниқланишича, ёқимсиз одамлар ғоялари ўзгаларга тушунарсиз бўлиши, ёки умумқабул қилинган қарашларга умуман мос келмаслигига қарамай, уларни илгари сура олишар экан.

Британия психология жамиятининг расмий блогида тасвирланган тадқиқотда олимлар Сэмюэл Хантер (Samuel Hunter) ва Лили Кушенберри (Lily Cushenberry) ўз эътиборларини ёқимли деб аташ мушкул бўлган одамларни ўрганишга қаратишган. Бу гуруҳга ўз манфаатини кўзлайдиган ва атрофдагиларга нисбатан душманлик муносабатида бўлганлар ҳам киритилган.

Дастлаб 200 нафар юқори курс талабалари шахс турини аниқлашга қаратилган тестлардан ўтишди. Улардан академик баҳолаш тести натижалари ва ўртача баллар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш ҳам сўралди. Шу тариқа, олимлар талабаларнинг ўқишдаги ютуқлари ва ўрганиш қобилиятларини ўлчаш имконига ҳам эга бўлишди.

Кейин ҳар бир талабага индивидуал вазифа берилди: ҳар 10 дақиқада берилган маркетинг муаммоси бўйича қарор таклиф қилишлари керак эди. Кейинги босқичда эса тадқиқотчилар талабаларни учтадан гуруҳларга ажратишди ва 20 дақиқада ўзаро келишган ҳолда маркетинг режасини ишлаб чиқиш сўралди.

Олдиндан башорат қилинганидек, индивидуал вазифани бажариш жараёнида “ёқимсизлик” билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо юзага келмади. Бироқ гуруҳлар ташкил қилинганида қуйидаги ҳолат кузатилди: оғир характерли талабаларнинг ғояларидан якуний маҳсулотда кўпроқ фойдаланилди.

Тадқиқотнинг иккинчи босқичида олимлар ёқимсиз одамлар муайян ҳаётий вазиятларда ноқулайлик хис қилишини аниқлашди. Бу сафар деярли уч юзга яқин талабалар синовдан ўтказилди, уларга университет учун совға таёрлаш вазифаси топширилган эди. Қизлар ва йигитлар биттадан компьютерга ўтказилди, улар онлайн-чатдаги яна икки одам билан ҳамкорлик олиб боришлари керак эди.Тадқиқот қатнашчилари уларнинг чатдаги суҳбатдошлари ҳам тадқиқотчилар учун ишлашидан бехабар бўлишган: уларга синалаётганларнинг ғоялари учун маъқул деб топилган ёки аксинча бўлган баҳо бериш топширилган.

Университет учун совға масаласи ҳал қилиб бўлингач, янги вазифа берилди: келажак ётоқхоналарининг кўриниши учун бир неча таклифлар бериш. Бу сафар ҳам олимлар учун ишлайдиган махсус одамлар чатдаги суҳбатдошлар этиб тайинланди. Бироқ бу гал улар ўз ғояларини талабалар билан ҳам ўртоқлашишлари керак эди.

Биринчи тадқиқот натижалари ўз тасдиғини топди. Талабалар мустақил равишда ғоялар ўйлаб топаётганларида ёқимсиз характер намоён бўлмади. Бироқ суҳбатдошлар ўз ғоялари билан ўртоқлашаётганларида ва ўзларини танқидчи ролида намоён этаётган вақтларида ёқимсиз характерга эга бўлган талабалар устунлик қила бошлашди.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, одамларни ўзидан узоқлаштирувчилар танқиддан чўчимайдилар, бу ҳолат аксинча уларни ҳақ эканига ишонтиради. Механизм аксинча ишлайди: барча жиҳатдан ижобий бўлганлар яхши фикрларнигина қабул қилишади.

Олимлар ўтказилган тадқиқотларда бир неча чекловлар мавжудлигини айтишмоқда. Биринчидан, тадқиқотнинг иштирокчилари университетларда таҳсил оладиган ёшлардангина иборат, шунинг учун унинг натижаларини аҳолининг барча қатламлари учун қўллаб бўлмайди. Иккинчидан эса ёмон характерга эга бўлиш узоқ муддатли истиқболда фойдали ёки аксинча эканлиги аниқ эмас.

Демак, ёқимсиз одамларнинг ёқимлироқ ёки ижодкорроқ эканлиги катта аҳамиятга эга эмас, бу ерда бошқа жиҳат муҳимроқ: улар салбий муносабатлар билдирилганида ҳам ўз ғояларидан воз кечишмайди. Бу жиҳатда улардан ўрнак олса арзийди. Муваффақиятга эришиш учун жаҳлдор даҳо бўлиш шарт эмас, муҳими сизга айтилган салбий фикрдан сўнг, ўзингизга янада ишониш ва қатъиятлироқ бўлишингиз зарур.

Ҳақиқат шундан иборатки, қаттиққўл инсонлар рақобат муҳитида яхши мослаша олишади, “юмшоқ” лар эса ўзларининг табассум ва инсонларга ён босишлари билан ортда қолиб кетишади.

Биз сизни зулмкор бўлишга ундамаяпмиз, бор-йўғи қатъиятлироқ бўлишга чорламоқдамиз.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar