Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

22.02.2016

Стив Жобс иш формаси ёрдамида компанияни афсонавий даражага кўтарди

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 197
Стив Жобс иш формаси ёрдамида компанияни афсонавий даражага кўтарди

Ҳар куни кўплаб қарорларни қабул қилишимизга тўғри келади: кийим танлаш, тақдиримиз ва бизнесимизга тегишли бўлиши мумкин. Буни қанчалик кўп амалга оширсак, шунчалик кўп толиқамиз, кейинги қарорларимизни яхшилаб ўйлаб кўришга хоҳишимиз ва кучимиз қолмайди. Қандай қилиб чарчашнинг олдини олишни биламиз. Келинг, мазкур мақолада ана шу ҳақида фикр юритайлик.

Кунимиз қарор қабул қилиш билан бошланади. Бу жараён ҳатто уйғотгич сигналини ўчириб қўйиш ва уйғонишни ўз ичига олади. Ана шу тариқа кун давом этади. Тушликка нима ейман? Соат нечада уйга кетаман? Бу ҳақида гапириш мумкинми, ёки жим турганим маъқулмикан? Тренажер залига борсаммикан ёки яхшиси дам ола қолайми? Ва бошқалар.

Шуниси қизиқки, қарор қабул қилган вақтингизда, қувватингизни сарфлайсиз. Агар қисқа вақт ичида кўплаб қарорлар қабул қилсангиз, толиқиб қоласиз.

Стив Жобснинг формаси

Кўпчиликка маълум бўлган бир маълумот мавжуд: Стив Жобс ҳар доим қора водолазка, ҳаворанг жинси шим ва New Balance кроссовкаларини кийиб юрган. Бу унинг шахсий услуби, формасига айланган.

Қандай қилиб қарор қабул қилиш лозим: ўз қувватингизни тежанг

Жобс Японияга бориб келганидан сўнг, Apple компаниясида униформани жорий этиш ҳақида ўйлаб қолди. Буни унга Sony раҳбари Акио Морита (Akio Morita) махсус кийим жамоани бирлаштиришга ёрдам беради дея айтган.

Бироқ Apple ходимларига бу ғоя ёқмади. Бундан ташқари, дизайнер Мияке (Issey Miyake) томонидан улар учун ишлаб чиқилган махсус нимчаларни ёмон кўришарди.

Компанияда униформани бекор қилишга тўғри келди, бироқ Стив Жобс мазкур ғоядан воз кечмади ва Миякега бир неча юзлаб водолазкаларга буюртма берди. Жобснинг ўзи бу қарорни жуда оддий йўл билан изоҳлаган: униформа бу- қулайлик ва шахсий услуб. Бундан ташқари, Apple раҳбари ҳар сафар кийинишдан аввал танлаш заруриятидан халос бўлди.

Нима муҳимроқ: футболками ёки компанияни илгари суриш учун янги стратегияни танлашми? Демак, Стив Жобс учун бир хил кўринишдаги кийим Apple’ни афсонавий компанияга айлантиришда қўл келган.

Кичик қарорлардан воз кечиш йўли билан сиз учун муҳим бўлган қарорларни қабул қилиш қобилиятини яхшилаш мумкинми?

Ҳа ва бунинг йўли жуда осон. Одатларга эга бўлиш ва уларни автоматик кўринишга келтириш. Бу эса танлаш заруриятига барҳам беради.

Қандай қилиб кичик қарорларни қабул қилишдан воз кечиш мумкин?



Кийим-кечакларни чексиз миқдорда тўпламанг. Бир неча футболка, кофта, жинси ва кўйлакларни танлаб, уларни турли кўринишда кийинг. Бу оёқ кийимга ҳам тегишли. Нарса қанча кам бўлса, танлаш ҳам шунчалик камаяди.



Бир ҳафталик меню тузинг ва унга кўра барча маҳсулотларни харид қилинг. Шундай қилсангиз, ҳар куни супермаркетдан нима сотиб олсам экан, бугун кечки овқатга ним тайёрлайман қабилидаги фикрлардан халос бўласиз.



Календарда жисмоний машқларни битта вақтга белгиланг. Қайси вақт машқ қилиш учун бориш тўғрисида ўйлаш зарурияти қолмайди. Календарь буни сизга кўрсатиб туради.



Агар компания ёки унинг бўлимини бошқарётган бўлсангиз, ўз жамоангизга қарорнинг биринчи даражасини тақдим этинг. Ходимларингиз вазифани бажариб бўлгач, учрашув белгиланг, уларни тинглаб, барча масалалар юзасидан якуний қарор қабул қилинг.

Аслида сиз 80 фоиз қарорларни автоматлаштиришингиз, ходимингизга буюришингиз мумкин. Асосийси ниманидир ҳал қилиш борасидаги қобилиятингиз чеклангани ва бу бўйича қувватингизни энг муҳим вазифалар учун сақлаб қўйишингиз кераклигини ёдда сақланг.

Қарор қабул қилишдан чарчаганлик аломатлари



Қарор қабул қилишни ортга сура бошлайсиз



Ечимни танлай олмайсиз



Нарсалар устидан назоратни йўқотасиз, кўп овқатланиш, сув ичишни бошлайсиз.

Агар ҳаётингизда танлаш керак бўлган нарсалар кўпайиб кетгандек туюлса, бир тажриба ўтказиб кўринг. Кун давомида қабул қилган қарорларингизни ёзиб чиқинг: уларнинг катта ёки кичиклигининг аҳамияти йўқ.

Стив Жобс иш формаси ёрдамида компанияни афсонавий даражага кўтарди

Натижада рўйхатда ўнлаб ёки ҳатто юзлаб қарорлар пайдо бўлади.Уларни кўздан кечиринг ва қай бирини автоматлаштириш, кимгадир бериш ёки умуман олиб ташлаш ҳақида ўйлаб кўринг.

Ана шундай қилсангиз, қарорларингиз сони камаяди, бироқ сифат жиҳатдан яхши даражага кўтарилади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar