Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.02.2016

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 261
Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Танишинг, бу ёқимтой қизалоқ - Буюк Британиялик Эсме Эдвардс. У бор-йўғи 1,5 ёшда, шунга қарамай, аллақачон Ирландия, Австралия, Индонезия, Малайзия, Вьетнам, Гонконг ва Тайвандга боришга улгурган. Эсме ўзининг биринчи паспортини бир неча ҳафталик бўлганида олган ва дарҳол сайёҳатга отланган.

Қўрқиб кетманг, миттивой дунёни бир ўзи кезмаган, ота-онаси ҳамшира Карен Эдвардс ва ландшафт дизайнери Шон Бэйс унга ҳамроҳлик қилишган. Айнан шу тариқа ёш оила декрет таътилини ўтказишга қарор қилишди: уйларини ижарага беришди, машиналарини сотиб юбордилар, энг зарур нарсаларни олиб, янги таассуротларга эга бўлиш учун йўлга чиқишди. Албатта, ҳамманинг ҳам бундай саёҳатга ёш болани ўзи билан олишга журъати етмайди, бироқ суратларга қараганда, ёш ота-оналар ва уларнинг қизалоғи вақтларини аъло даражада ўтказишмоқда. Карен баъзида йўлда машаққатлар мавжуд эканлигини тан олади, шунга қарамай, Эсме ўзини жуда яхши тутган. Ота-онани ҳавотирга солган ягона нарса – Эсменинг ўз тенгдошлари билан етарли даражада мулоқотда бўлмаганлигидир, чунки бунинг учун имконият бўлмаган. Умуман олганда, уларнинг саёҳатлари аъло даражада амалга ошганлигини айтиш мумкин.

Эсме ва унинг илк паспорти

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Эсме онаси билан

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Велосипеддаги биринчи сайр

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Рюкзаклар тайёр...

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Йўлга отланишга тайёрлар!

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Отаси билан Сингапурда, бу ерда Эсме 11 ҳафталик

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Қизалоқ кенгуру билан ҳам танишишга улгурган

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Малакка бўғозида сузиш, Малайзия

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Сув остидаги селфи

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Очиқ осмон остидаги музей-шаҳар Хойан зинапояларида суратга тушган (Вьетнам)

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Эсменинг онаси Карен саёҳат қилмоқчи бўлган оналар учун маслаҳатлар рўйхатини тайёрлаган. Биринчи маслаҳат – фарзандингиз билан бормоқчи бўлган жойларда касалликлар тарқалган, тарқалмаганлиги тўғрисидаги маълумотни текшириш.

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Ўзингиз билан энг зарур нарсаларнигина олинг. Энг кам жой эгаллайдиган енгил кийимларни жойланг.

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Узоқ вақт давом этадиган учишлар давомида фарзандингиз зеркиб қолмаслиги учун кичикина ўйинчоқларни ҳам ўзингиз билан олинг ёки планшетингизга ўйин ва иловаларни юклаб олинг.

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Фарзандингиз севиб истеъмол қиладиган маҳсулотлардан ҳам кўпроқ жойлаб олинг. Ўзга мамлакатда шунга ўхшаш нарсани топа олиш, олмаслигингиз номаълум.

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Тагликларни эса катта миқдорда олиш шарт эмас. Улар ҳамма жойда сотилади.

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Саёҳат давомида фарзандингизни кўкрак сути билан боқиша давом этинг.

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Сув остида сузиш каби ғаройиб машғулотларни амалга оширишни рад этманг.

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ

Дунёги энг кичик саёҳатчи қизалоқ


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar