Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.02.2016

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 246
Япониялик янги "Робинзон Крузо"

Япониялик Рейкко Хори (Reikko Hori) Австралиянинг етти минг километр шимолий-ғарбида жойлашган Индонезиянинг кимсасиз Ампаро оролида 19 кун ихтиёрий яшади. Осаканинг 22 ёшлик фуқароси Docastaway сайёҳлик агентлигидан чипта сотиб олди ва улар Рейккони катталаштирувчи ойна ва сувости ов милтиғи билан оролга ташлаб кетишди.

Рейкконинг сўзларига кўра, у атрофдагилар билан яхши чиқиша олмаганлиги учун ўзини ноқулай сезар экан. Ўйлаб кўриб, таътилга ҳеч ким билан бормасликка қарор қилди. У кўпчилик қадами етмайдиган, маҳаллий аҳоли билан кўришмайдиган таътил турларини қидира бошлади.

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

Натижада, Рейкко Хори кимсасиз оролларга саёҳат уюштирувчи Docastaway компаниясини топди. Қулайликни ҳуш кўрувчилар учун шахсий виллаларга эга оролчалар таклиф қилинади. Уларнинг рўйхатларида эса эко-курортлар ва мини-меҳмонхоналар ҳам мавжуд.

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

Лекин Хори барча қулайликлардан воз кечиб, “саргузаштли” таътилни танлади. Яъни у Робинзон Крузодек табиат билан ёлғизликда ҳаёт кечирмоқчи бўлди.

Саргузаштларга тайёргарлик

Docastaway компаниясининг айтишича, уларнинг мижозлари орасида Хори илк шундай қарор қилган аёл бўлди ва барчани ҳайратда қолдирди. Чунки унинг экстремал вазиятлар бўйича ҳеч қандай тажрибаси йўқ. Рейкко бошида сафарим бир соатдан ошмайди, деб бор-йўғи икки дона жинси шимлар олган эди.

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

Сафар ташкилотчиси Альваро Серезо (Alvaro Cerezo) унга аэропортда қўшимча нарсалар олишни таклиф қилди. Биринчи кун гурухдан бир қанча кишилар қолиб унинг ёввойи ҳаётга ўрганиб олишига ёрдамлашдилар. Бундан ташқари, қоидага асосан бирон бир ҳодиса юз берганда ёрдамга келиш учун 40 минут узоқликда Рейккони кечаю-кундуз соқчилар қўриқлади.

Табиат қўйнида

Серезонинг сўзларига кўра, Рейккода оғриқни ҳис қилиш чегараси йўқлиги ва у ўз хавфсизлиги тўғрисида қайғурмаётганидан озгина ҳавотирланди. Илк кунларда у ёввойи ҳайвонлар ҳужумидан ҳам қўрқмай, жунглида, ер устида ухлади. Ундан ташқари, ўткир кораллар устида саргузаштчи паркет устида юргандек оёқяланг юрар эди.

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

У ҳар қанақасига тирик қолиш бўйича мутахассисларнинг гапларига қулоқ солмас эди. Ҳаттоки, у ўзи билан компания томонидан берилган мачете ва ичимлик сувларини ҳам олмади.

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

“Мен бошида ўзимни жуда ёмон ҳис қилдим, очликдан ва бош айланишидан қийналдим. Менинг пана жойим йўқ, ёмғир кўп ёғар ва ҳашоратлар ҳам халақит берар эди. Бешинчи куни умидсизликка туша бошладим, чунки ҳали 13 кун бу ерда қолишим керак эди”, - дея тан олади саёҳатчи.

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

Бунга қарамасдан, у ўз ҳаракатлари билан олов ёқишни, балиқ овлашни, дарахтларга чиқиб кокослар олиб, уларни тош билан очишни тезда ўрганиб олди.

Цивилизацияга қайтиш

Ноодатий шароитларда яшаш қандай бўлишини билмоқчи эдим, деб тушунтирди Рейкко. У аввал ҳеч қачон қилиб кўрмаган ишини ҳаётда синаб кўрмоқчи бўлди. Бу синов эса уни дунёга бошқача кўз билан қарашга ундади.

Япониялик янги "Робинзон Крузо"

“Инсонлар қадами етмаган дунё мен яшамоқчи бўлган жой эмаслигини тушуниб етдим. Мен шуни билдимки, одамлар билан мулоқот қилиб, нафақат азобланиш балки бахтли бўлиш мумкин экан. Албатта, энди мен жамиятда бўлишни хоҳлайман”, - дейди Рейкко. У ҳаётнинг кичик хурсандчиликларига ҳам, тўшакда ухлаш, овқат тайёрлаш, душ қабул қилиш ва электр қувватидан фойдаланишга ҳам шукур қилиш керак эканлигини тан олди.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar