Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.02.2016

Ҳар бир киши амалга ошириши лозим бўлган 7 хато

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 373
Ҳар бир киши амалга ошириши лозим бўлган 7 хато

“Беайб Парвардигор”, ҳамма ҳам хато қилади, бундан қочиб қутулиб бўлмайди. Охири пуч хатти-ҳаракатлар келгусида қанчалик оғриқ ва афсус-надоматлар келтириши муҳим эмас. Чунки уларнинг барчаси охир-оқибат ривожланишга олиб келади, ахир хатолардан барибир қандайдир хулоса чиқарамиз!

Аслини олганда, баъзи адашувлар шахс камолоти учун жуда керак. Улардан чўчимаслик зарур. Яхшиси, уларга ёш ва ҳеч нарсадан чўчимайдиган пайтингизда рўй бергани маъқул, худди болаликда сувчечак билан оғриган каби: катта ёшда бу хавфли касалликка йўлиқишдан худо асрасин.

Биз қачондир ўзимиз йўл қўйган ва дарҳақиқат яхши томонга ўзгаришимизга ёрдам берган хатолар рўйхатини тузишга қарор қилдик. Яна бир текшириб кўринг - мабодо бирор камчилик қолиб кетмадимикин...


Айбдор ахтариш

“Муваффақиятсизликларда биринчи галда ўзини айблаш керак”, деган гапни кўп эшитганмиз. Ва бу тўғри. Аммо ҳаётда бир марта бўлса-да, бунга йўл қўйиб, кимнидир айблаб кўринг. Бу қандай зарарли ва ғирт бефойда иш билан машғул бўлаётганингизни тезроқ тушуниб етиш ҳамда бошқа ҳеч қачон бундай бемазагарчиликка қўл урмаслигингизда ёрдам беради.


Таваккал қилиш

Ҳар бир киши амалга ошириши лозим бўлган 7 хато

Шахсий ҳаётдан тортиб, карьера борасида ҳам таваккал қилиш кўпчилигимиз учун ўйлаб топиш мумкин бўлган энг катта хатодек туюлади. Аслида эса буни керак бўлса ҳар бир киши бошидан ўтказиши зарур. Аввало, бу нарса моҳиятни очиб беради: сиз ниҳоят ҳар қандай таваккалчиликка қодир эканлигингизга ўзингиз ишонч ҳосил қиласиз. Қолаверса, бу сизни ақллироқ ва хотиржамроқ қиладиган энг муҳим ҳаётий тажриба. Таваккал қилишдан чўчиманг, ҳеч нарсага уринмай кун ўтказишдан ёмони йўқ, ишонаверинг.


Узил-кесил воз кечиш

Ҳар бир киши амалга ошириши лозим бўлган 7 хато

Умрингизда бир бор шундай қилиб кўринг. Мулоҳазакорлик, хушмуомалалилик, бошқаларнинг фикри билан ҳисоблашиш деган нарсаларни бир четга суриб қўйинг: шу одамнинг турқу тароватини кўргингиз йўқми? Воз кечинг, тамом-вассалом. Қўрқманг, осмон узилиб, ерга тушмайди. Орттирилган тажриба келгусида шундай вазият рўй бергудек бўлса, ундан бошни баланд кўтариб чиқиб кетиш имконини беради.


Кўнгилдагидек иш эмас

Ҳар бир киши амалга ошириши лозим бўлган 7 хато

Арзимаган ойликка ғирт аҳмоқона жойда ишлаш? Ҳа, албатта. Ҳаётда ўз ўрнини билиш, вақти ва ўз билимларини теран баҳолаш учун керакли тажриба. Бошқа жойга ишга жойлашиш учун суҳбатдан ўтишда ўзингизга ишончингиз баландроқ бўлади, бу эса тузукроқ лавозимга даъво қилишингизда асқотади.


Тушкунлик

Ҳар бир киши амалга ошириши лозим бўлган 7 хато

Инкор этмаймиз, бир қарашда оддий бўлмаган маслаҳат. Бироқ энг қуйини бир бор кўрмасдан чўққини кўзлаш анча мушкул масала. Жоан Роулинг Гарри Потер ҳақидаги китобларини ёзгунга қадар оддий уй бекаси эди: болага қаров, маблағ, иш ва келажакнинг йўқлиги. Адиба ўз интервьюларида фақатгина иложсиз вазият уни роман ёзишга ўтиришга мажбур қилганини тан олган. Тушкунликдан қўрқманг: тиниб олганидан кейин бу тўлқин сизни янги интилишлар соҳилига чиқариб ташлайди.


Бунга лойиқ бўлмаган инсонга кўнгил қўйиш

Ҳар бир киши амалга ошириши лозим бўлган 7 хато

Деярли аксарият одамлар бу босқични босиб ўтишади ва кўп вақтларини афсусланиш ва пушаймонлик билан ўтказишади: эҳ, ҳаётимнинг энг зўр йилларини кўкка совурдим! Тажрибага, биродар, тажрибага.

Икки-уч адашув сизни нишонни аниқ мўлжалга ола биладиган энг моҳир мерганга. Шундай экан, сизга феъл-атвори зид бўлган инсонга кўнгил қўйишдан чўчиманг. Ҳеч бўлмаганда, бир умрга татигулик ҳиссиётларга эга бўлишингиз аниқ.


Ҳаммасини тўкиб солиш

Ҳар бир киши амалга ошириши лозим бўлган 7 хато

Вазминлик, мулойимлик, атрофдагиларга доимий эътиборнинг акс томонлари ҳам бўлиши мумкин. Ҳеч йўқ умрингизда бир марта инсоннинг юзига у ҳақда нима деб ўйлашингизни айтишга имкон топинг. Нима бўлса бўлар, жиллақурса, ичингизни бўшатиб оласиз!


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar