Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

20.02.2016

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 212
Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

Кучли қор ёғиши саноқли соатлар ичида катта шаҳарларнинг ҳам ҳаёт тарзини издан чиқариб юборади: йўлларни қалин қор қоплайди, одамлар ишдан уйга, уйдан ишга бора олишмайди, озиқ-овқат маҳсулотлари билан дўконларни таъминлашнинг иложи бўлмайди, кучли қор босими остида электр симлари узилиб кетади. Айрим жойларда коммунал хизмати ишлаб туради. Айрим жойларда эса умуман ишдан чиқади. Технологияларимиз қанчалик ривожланишига қарамай хоҳлаймизми йўқми табиат ҳодисалари олдида ожизмиз. Биз тарихда кузатилган ўнта кучли қор тўфони ҳақида сизга хабар беришни лозим топдик. Уларнинг аксарияти Америка қитаъсига тўғри келади.

1. Чикаго, АҚШ, 1967 йил. Қор қалинлиги 58 сантиметр

Бу қор ёғини инсонлар хотирасида “67 йил қор тўфони” номи билан муҳрланиб қолди. Тўфон АҚШнинг Мичигандан Индианагача бўлган маркази-ғарбий ҳудудларига зарба берди. Бир сутка мобайнида қорнинг ёғиши Иллинойс штати бўйича рекорд даражасига чиқди. Бу ёғин 76 нафар кишининг ҳаётига зомин бўлди. Шулардан 26 нафари чикаголик эди.

2. Онтарио ва Квебек шаҳарлари, Канада, 1971 йил. Қор қалинлиги 61 сантиметр

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

Бу тўфонни “ 71 йил Шарқий Канада бўрони” деб аташди. Қор кучли шамол остида ёғди ва кўриш даражасини нолга тушириб юборди. Бу табиий офат кучли совуқ оқими билан бирга 20 нафар кишининг ҳаётига зомин бўлди. Энг ҳайратланарлиси шундаки, ҳеч ким маҳаллий аҳолига уйларида қолишни маслаҳат бермади, аммо улар барибир шундай қилишди. Қор шунчалик кучли ёғди-ки, миллий чемпионатдаги “Montreal Canadiens” жамоаси ўйини қолдирилди. Бу эса маҳаллий халқ учун қор бўронидан кўра кучлироқ таъсир этди.

3. Бостон, АҚШ, 1978 йил. Қор қалинлиги 69 сантиметр

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

Бостон қор тўфони умуман кутилмаган ҳолатда юз берди. Ўшанда ҳамма ишда, ўқишда бўлиб кун яримига келиб қолган эди. Кўпчилик ўз машинаси ичида қолиб кетди. Бунинг устига бу воқеа энг катта сув тошқини бўлган пайтда юз берди. Бу борада энг катта рекорд шу шаҳарга тўғри келади. Ҳар соатда 10 см. Гача қор ёққан. Офат натижасида 100 га яқин инсон ҳаёт билан видолашган.

4. Катскильс тоғлари ҳамда Аппалачей ҳудуди, 1993 йил. Қор қалинлиги 127 сантиметр

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

1993 йилда содир бўлган бу тўфонни инсоният аҳли “аср тўфони” деб номлади. Шунчалик кўп қор ёғдики, ундан олдин бундай катта ҳудудда бунчалик кўп қор ёғмаганди. У Канаданинг шарқий қисмидан то Кариб денгизи қирғоқларигача бўлган 26 штатни қамраб олди. Айрим жойларда қор тўфони натижасида ҳаво ҳарорати шунчалик тушиб кетдики, натижада 270 нафар инсон ҳалок бўлди. Ҳаттоки доимий иссиқ бўлиб турувчи Флорида штатида ҳам совуқ оқими кириб келди. Текисликларда 100 см. гача қор ёққан бўлса, тоғлик ҳудудларда бу кўрсатгич анча юқори эди.

5. Саратога-Спрингс, АҚШ, 1888 йил. Қор қалинлиги 147 сантимет

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

“1888 йилнинг қор бўрони” номини олган табиий офат, АҚШнинг бутун шимоли-шарқий қисмини эгаллаб олди. Бунинг натижасида 400 нафар инсоннинг ёстиғи қуриди ва 100 дан зиёд киши денгизда дом-даракасиз ғойиб бўлди. Тўфон ҳақиқатда ўта даҳшатди эди: кучли бўрон, кўп қор ёғиши ва ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши билан кузатилди. Нью-Йорк 22 см. қор ёғиши натижасида фалаж ҳолатига келиб қолди, Саратога-Спрингс шаҳри эса бир ярим метрли қор остида қолиб кетди.

6. Нью-Йорк штати, АҚШ, 2014 йил. Қор қалинлиги 150 сантиметр

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

Икки ойча муқаддам АҚШнинг Нью-Йорк штатида кутилмаган қор тўфони кузатилди. Штат маъмуриятининг хабарига кўра икки сутка мобайнида бир йиллик қор меъёри ёққан. Бу табиий офат натижасида 6 нафар киши оламдан ўтган, 200 км. га тенг автомагистарль йўлларидаги қатнов бекор қилинган ва Баффало шаҳридаги 40 фоиз авиарейслар тўхтатилган.

7. Лхюндзе, Тибет, 2008 йил. Қор қалинлиги 182 сантиметр

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

Тибет аслида, совуқ ҳудуд ҳисобланса-да, 2008 йилда ёққан қор маҳаллий аҳолини шок ҳолатига тушириб қўйди. 36 соат давомида тинимсиз ёққан қор айрим ҳудудларни 182 см. Гача қоплаб олди. Ўрта ҳисобда 150 см. гача қор ёққан. Кўплаб иморатлар бундай қор босимини кўтара олмай қулаб тушди ва аксарият марказий йўллар қор остида қолиб кетди. Бу офат 7 нафар кишининг ҳаётига зомин бўлди. Кўпчилик маҳаллий аҳоли ўлмай қолиш мақсадида ўзларининг уй ҳайвонларини ейишга тўғри келди.

8. Янги Англия, АҚШ, 1717 йил. Қор қалинлиги 274 сантиметр

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

Ўн саккизинчи юз йилликнинг энг даҳшатли табиий офати 1717 йилда содир бўлди. У пайтларда метериология марказининг йўқлиги сабабли “1717 йилнинг буюк қор тўфони” ҳақидаги маълумотлар тахминий кўрсаткичлар асосида тақдим этилган. Шундоқ ҳам қаҳратон қиш бўлиб турган бир пайтда тўфон тўртта бўрон билан шаҳар устига ёпирилди. Табиий офат маркази Бостон шаҳрига тўғри келади. Қор шунчалик қалин ёғдики, одамлар уйнинг иккинчи қавати деразаларидан ташқарига чиқишга мажбур бўлдилар. Йўлни тозаловчи техника воситалари йўқлиги сабаб, одамлар ҳафталаб қор эришини кутишларига тўғри келди. Бу фожеага таалуқли фотосуратлар ҳеч қаерда топилмайди. Шунинг учун бу офатни тасаввур этиш қийин.

9. Шаста тоғи, АҚШ, 1959 йил. Қор қалинлиги 480 сантиметр

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

Бу офат қор ёғиши қалинлигини инобатга олиб қараганда, тарихдаги энг кучли қор ёғини, деб ҳисобланади. Бу офат тоғли ҳудудларда содир бўлгани учун, аҳоли яшовчи ҳудудларга деярли зиён етмади. Бу қор тўфони энг даҳшатли ҳисоблангани билан, кичик ҳудудда кузатилгани боис кўп шов-шувга сабаб бўлмади.

10. Баффало, АҚШ, 1977 йил. Қор қалинлиги 506 сантиметр

Тарихдаги энг кучли 10 та қор тўфони

Баффало шаҳри АҚШнинг шимолий шаҳри ҳисобланади. 1977 йилда бу ерга қўрқинчли қор тўфони содир бўлди, у 70 километр соатига эсувчи шамол билан бирга содир бўлди. Бунга қадар Баффало қор остида эди. Натижада қорнинг устига қор ёға бошладики, об-ҳаво даражаси ҳаддан ташқари тушиб кетди. Кўриш даражаси нолга тушди, қорнинг қалинлиги беш метрни ташкил этди. Бу ўрнатилан энг катта рекорд кўрсатгич ҳисобланади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar