Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.02.2016

Шоколад бизнесини йўлга қўйган талаба

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 338
Шоколад бизнесини йўлга қўйган талаба

Олий иқтисодиёт мактабининг талабаси Олег Гуськов ўз севган қизига совға бермоқчи бўлиб, ширинликлар дўконидан ўзига ёқадиган ширинлик топа олмайди. Шунда унинг хаёлига буюртма асосида безатилган ширинликлар ишлаб чиқариш фикри келади. У хом-ашё сотиб олди, ресторан билан доналаб ширинлик етказиб беришга шартнома тузади ва харажатларларини уч ойда қоплайди. Бу компанияга “Mixville” деб ном берган ва у бугунги кунда уч минг дона шоколад етиштириб бера олади. Унинг ассортиментида “мюсли”, “макарунлар” ҳамда ҳар хил тортлар бор. Компаниянинг бу йилги даромади тахминан уч миллион долларни ташкил қилиши кутилмоқда. Бу бизнес қандай пайдо бўлганлиги ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Барчаси қандай бошланган

“Мен Украинадан келганман, Олий иқтисод мактабига ўқишга кирдим ва пул топиш йўлларини излай бошладим. Бизнес қилиш фикри менга иккинчи курс вақтида келди. Бир кун севган қизимга совға олиш мақсадида магазинга бордим ва Россияда ширинлик дўконлари юқорида даражада ривожланмаганига амин бўлдим. Ўша куни биз дўстим билан “Starbucks”да бўлғуси сайт кўринишини чиздик. Уч ой ўтиб бу сайт ишга тушди.

Бизнес-режа туздик, уни кўплаб танловларга юбордик ва Лондонга йўлланмани ютиб олдик. У ерда бизнес ҳақида янги маълумотлар ўргандик. Мактабдаги ўқишимни ташлашга тўғри келди. Ота-онамга бу ҳақида Лондонга боргач айтдим. Улар мендан хафа бўлишди”.

Бошланғич капитал

“Бошланғич капитал 120 минг рублни ташкил қилган. Бу маблағ корхона очиш камлик қиларди. Шунинг учун биз Москвадаги ресторанларга қўнғироқ қилиб, биз учун шоколад тайёрлашни сўрадик ва “Палаццо Дукале” ресторани билан келишиб олдик. Биз маҳсулотларни сотиб олиб, ресторанга олиб келиб берар эдик ва ҳар бир шоколад учун 15 рублдан тўлар эдик.

Биз шоколадларни Бельгиядан сотиб оламиз. Сўнгра ресторанда уни эритиб, маълум шаклга келтиришади. Сўнгра у қўшимча маҳсулотлар билан бойитилади ва музлатгичда икки соат сақланади. Охирги босқичда уни текширирамиз, қадоқлаймиз ва буюртма тайёр.

Буюртмалар хилма-хил. Яқинда бир ярим килолик “Менга турмушга чиқ” деган шоколад” деган шоколадга буюртма олдик.

Ҳозирда биз ҳар хил турдаги шоколадларни бир ярим минг дона ишлаб чиқара оламиз. Агар буюртма бир хил бўлса уч минг донагача шоколод етказиб беришимиз мумкин”.

“Ишни бошлаганимизда рекламага пул йўқ эди. Биз кўчага эълонлар осиб чиқар эдик. Ижтимоий тармоқларда реклама қилар эдик. Бунда бизга дўстларимиз анча ёрдамлашган. Бироз маблағ тўплаганимиздан сўнг рекламани кучайтирдик.

Харажатларни уч ҳафта ичида оқладик. Бир йилдан сўнг маҳсулотни ўзимиз етиштириш учун 20 кв.м.га тенг жой олдик. Саккиз ойдан сўнг эса 200 кв.м жойга кўчдик. Ҳозир бизнинг жой 2000 кв.м.ни ташкил этади. Ҳозирда бизда ишлаётганлар сони 55 киши. Булар курьерларни ҳисобга олмагандаги ишчилар сони”.

Жамоа

“Мен логистика ва бухгалтерияга нисбатан креативликни яхши кўраман. Шунинг учун, ўз курсимда ўқиган масъулиятли болани ёрдамга чақирдим. Бошида кўпроқ пул йиғиш ниятида буюртмаларни ўзимиз етказиб берганмиз.

Бош ошпазни узоқ қидирганмиз. Биз қандолат бизнесида бу ўрин муҳим ўрин эгаллашини билар эдик. Ҳозир бизда франциялик Али Беллум ишлайди. У олдин бош ошпазлик билан бирга диджейлик ҳам қилган. У Россияга келган ва ўз севгисини учратиб, шу ерда қолган.

Шоколад бизнесини йўлга қўйган талаба

Биз у билан тез тил топишдик. Али мусиқа эшитишга қаршилик қилмайдиган жамоани қидираётган эди. Бизга ҳам айнан шунақа замонавий ишчи керак эди. Бизнинг компанияда дўстона муносабат муҳим ўрин эгаллайди”.

Сотув ҳажми

“Биздаги чекларнинг ўрта нархи уч баробар ошди. Бошида ўртача 800 рубль эди. Ҳозирда бу кўрсатгич 2310 рублни ташкил қилади. Компаниянинг ўтган йилги даромади 1,4 миллион эди. Бу йил магазинлар очилишининг ҳисобига бу кўрсатгич 2,5 баробарга ошишига умид қиламиз.

Савдонинг асосий қисмини сайтдан олинган буюртмалар ташкил қилади. Иккинчи йўналишда магазин, кичик кафелар ва шу каби жойлар ташкил қилади. Мисол учун, биз ўз маҳсулотларимизни “Кофехауз”, “Coffeeshop”, “Кофеин”, “Бахетле” ва “Ригла” каби жойларга етказиб берамиз.

Шоколад бизнесини йўлга қўйган талаба

Учинчи йўналишимизни корпоратив мизожлар ташкил этади. Бу мижозлар асосан “8 март” ва “Янги йил” байрами арафасида бизнинг маҳсулотларни сотиб олади. Тўртинчи йўналишни энди йўлга қўймоқдамиз. Бу оффлайн-магазин. У ерда мизож исталган маҳсулотимизни сотиб олиши мумкин. ҳозирда бизда бундай магазинлар иккитани ташкил этади. Уларнинг сонини 30 тага етказмоқчимиз“.

Мизожлар

“Мижозларимизнинг 52 фоизини бир донадан кўпроқ буюртма берган мижозлар ташкил қилади. Ўрта ҳисобда бизнинг мижозлар йилига ўртача 4,5 марта буюртма беришади. Мижозларимизнинг 90 фоизини 22 ёшдан 45 ёшгача бўлган аёллар ташкил қилади. Қолган 10 фоизини севган қизига совға бермоқчи бўлган йигитлар ташкил қилади”.

Ишнинг мавсумийлиги

“Бизнинг бизнес мавсумий ҳисобланади. Кузга яқин одамлар кўпроқ буюртма бера бошлашади. Ёзда эса мевали шоколадлар оммабоп эди. Биз уларни енгил парҳез таом сифатида мижозларга таклиф қиламиз.

Мавсумийликни биз шу тариқа енгамиз.

Биз бир ой давомида икки мингга яқин буюртмани амалга оширамиз. “Янги йил”га яқин бу кўрсатгич ўсишни бошлайди. Биз бу давр мобайнида йиллик даромаднинг 40 фоизини ишлаб топамиз. 25 декабрдан буюртмалар сони 20-30 баробар ошади. Биринчи “Янги йил” да буюртмалар жуда кўп бўлган. Биз уч кун мобайнида ухламаганмиз. Шунча одам биз ҳақимизда қаердан билганига ҳайрон қолганмиз. Чунки у пайтда сайтни жиддий реклама ҳам қилмаган эдик. Ўша куни оддий буюртмалардан ташқари корпоратив мижозлар томонидан 20 минг дона шоколадга ҳам буюртмалар бўлган. Биринчи “Янги йил”да ўзимиз ишлаганмиз. Дўстларимизни ҳам ёрдамга чақирганмиз. Барча буюртмаларни етказиб бергач, уйга тунги соат 10 да яёв кетгандик. Чунки ҳамма пулни ишлатиб бўлган эдик”.

Режалар

“Россияда ширинликлар етказиб бериш борасида биринчи ўринни эгаллашни мақсад қилиб қўйганмиз. Бу ерда қандолат компаниялари кўп. Лекин улар онлайн-савдони яхши йўлга қўйишмаган. Бундан ташқари, биз оффлайн-магазинларни ҳам кўпайтириш ниятидамиз.

Июль ойида “Easy Fast Funny” сармоя компанияси бизга 1,3 миллион доллар сармоя киритишди. Уларга биз танлаган йўл маъқул келганини айтишди. Ва улар савдо марказларида маҳсулотларимизнинг кичик оролчаларини қўйиш фикри ўзини оқлашига ишонишмоқда. Келишувга кўра, биз даромаднинг асосий қисмини янги савдо нуқталарини очишга сарфлаймиз”.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar