Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

19.02.2016

Хитой донишмандлигидан намуналар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 663
Хитой донишмандлигидан намуналар

Кўп минг йиллик тажрибага эга халқ ёмон маслаҳат бермайди.

Хитой ёзуви 3500 йиллик тарихга эга. Бу давлат ҳамма вақт ўзининг дунёга ўзгача қараши ва унда одамнинг тутган ўрни ҳақидаги ғоялари билан машҳур бўлган. Хитойликлар маданиятида ҳар биримизга ҳаётимизда кўмак бўладиган нарсалар кўп.

Қуйида Хитой донишмандлигини ўзида тўла акс эттирган ҳикматли сўзлар ва мақоллардан намуналар келтирилган.

1. Минг чақиримлик саёҳат бир қадам ташлашдан бошланади.

2. Замон, макон ва вазиятларга қарамай бир-бири билан учрашиши тақдирига битилган инсонлар кўринмас қизил ип билан ўзаро боғланган бўладилар. Ип чўзилиши ёки чигаллашиб қолиши мумкин, лекин ҳеч қачон узилмайди.

3. Сенинг айбингни кўрсатувчи одам ҳар доим ҳам сенинг душманинг бўлавермайди, аксинча, сенинг афзалликларингни мақтаб гапирувчи одам ҳар доим ҳам сенинг дўстинг бўлавермайди.

4. Таслим бўлиш хоҳиши ғалабага оз қолганда айниқса кучли бўлади.

5. Ҳаётнинг ҳийласи шундаки, навқирон бўлиб, лекин иложий борича кейинроқ ўлиш керак.

6. Вақтдан бошқа қолган ҳамма йўқотилган нарсани топиш мумкин.

7. Секинлашишдан қўрқма, тўхташдан қўрқ.

8. Тажриба – бу сочимиз тўкилиб, кал бўлиб қолганимиздан кейин олган тароғимиздир.

Хитой донишмандлигидан намуналар

9. Агар гапингиз тинчликни яхши томонга ўзгартира олмаса, гапирманг.

10. Кучли тўсиқни, доно эса бутун йўлни енгиб ўтади.

11. Кулги аримайдиган кулбадаги инсонлар саройдаги ғамгин инсонлардан кўра бойроқдирлар.

12. Хотиржам бўлиб яша. Баҳор келиб, гуллар ўзи очилади.

13. Аҳмоқнинг бахти ҳам аҳмоқона бўлади.

14. Агарда сен қоқилиб, йиқилиб тушсанг, бу сен нотўғри йўлдан кетаётибсан дегани эмас.

15. Агарда қирғоқда кўп вақт ўтирсанг, эртами-кечми сенинг ёнингдан душманингнинг ўлиги оқиб

ўтади.

Хитой донишмандлигидан намуналар

16. Нарсаларнинг ёруғ томонини кўр, агар улар бўлмаса, қоронғи томонини у ярқирагунча ишқала.

17. Нимаики содир бўлса, у ўз вақтида содир бўлади.

18. Ҳеч қаерга сузмайдиган кишига шамол ҳам ҳамроқ бўлмайди!

19. Билмаслигингдан қўрқма, ўқимаслигингдан қўрқ.

Хитой донишмандлигидан намуналар

20. Ўқитувчилар фақатгина эшикни очиб берадилар, қолганига ўзингиз кетасиз.

21. Шамол қанчалик кучли эсмасин, тоғ унинг олдида бўйин эгмайди.

22. Сен айтдинг – мен ишондим, сен қайтардинг – мен шубҳаландим, сен қистадинг, мен ёлғон гапираётганингни англадим.

23. Агар сенинг қобилиятинг бўлса, ҳозирча омадинг келмаётганидан қўрқма.

Хитой донишмандлигидан намуналар

24. Камчиликсиз дўст бўлмайди; агар камчилигини қидирсанг, дўстсиз қолиб кетасан.

25. Дам олишни билмаган одам, яхши ишлашни ҳам билмайди.

26. Қизаришни билган одамнинг ичи қора бўлмайди.

27. Бахтсизлик унга очилган эшикка киради.

28. Юз йиллаб яратилган нарса бир соат ичида вайрон қилиниши мумкин.

29. Доимо бир ёстиқда ётиш ҳадеб битта тушни такрор ва такрор кўриш дегани эмас.

Хитой донишмандлигидан намуналар

30. Минг кун соя бўлиб юргандан кўра, бир кун одам бўлиб юрган яхши.

31. Катта дарё секин оқади, ақлли одам эса овозини баландлатмайди.

32. Ҳеч ким саёҳатдан аввалгидек бўлиб қатмайди.

Хитой донишмандлигидан намуналар

33. Энг яхши уруш бўлиб ўтмаган урушдир.

34. Кичигига чидай олмасанг, каттасини барбод қиласан.

35. Тоғни жойидан сурган одам, ишни майда тошларни бир жойдан иккинчи жойга ташишдан бошлаган.

Хитой донишмандлигидан намуналар

36. Нотўғри йўл бўлиши мумкин, бироқ иложиси бўлмаган вазият бўлмайди.

37. Агар хатога йўл қўйсанг, дарров кулиб вазиятдан чиққанинг маъқул.

38. Дарахт экишга энг яхши вақт йигирма йил олдин бўлган эди. Уни экишга кейинги энг яхши вақт – бу бугундир.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar