Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

18.02.2016

Олифталар асри: кўринмас пойгада ҳаммамиз бирдек югуряпмиз...

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 313
Олифталар асри: кўринмас пойгада ҳаммамиз бирдек югуряпмиз...

Бугунги кунда одамлар орасида омад ва бойишга бўлган қизиқиш кундан-кунга юксалиб бормоқда. Кимдир кимдирдан устун келишга интилади. Ҳамма гўёки охирида ҳеч қандай совға берилмайдиган кўринмас пойгада иштирок этяпти. Барчага бирдек ёқишга ҳаракат қилишади.

Қўйида айтиладиган гаплар жуда қаттиқ танқидий гаплар бўлиши мумкин, аммо улар сизга дунёга бошқа кўз билан қарашни ўргатади. Охир-оқибат маълум бўладики, биз кимгадир ниманидир исботлашга мажбур эмасмиз.

Биз олифталар замонида яшаяпмиз. Гапларимга қўшилишингизни истардим, чунки улар асосли. Ўқувчилар ўзларига мутлақо кераксиз бўлган, масалан, бизнесменларгина ишлатадиган смартфонларда мактабга боришяпти. Айримлар ўзларига аслида зарур бўлган нарсалар қолиб, одамларнинг кўзича яхши кўриниш учун кераксиз нарсалар сотиб олмоқда. Қарзга ботиб тўй қилишларнику, гапирмаса ҳам бўлади... Буларнинг бари омма олдида, одамлар кўз олдидаги ўйиндир, роль ижро қилишдир. Мақсад битта — одамлардан ортда қолмаслик.

Олифтагарчилик юқумли ҳисобланади. Балки олифтагарчилик замонавий жамиятда керакли унсур ҳисобланар? Чунки бола мактабга замонавий телефон олиб бормаса ва унинг барча дўстлари шунақа телефонга эга бўлса, демак у синфдаги энг қолоқ ҳамда лапашанг бола ҳисобланади. Агар бирор бир киши ишидан таътилга чиқсаю, аммо у мисол учун, Туркия ёки Мисрда дам олмаса, уни бечораликда айблашади. Одамларнинг наздида, бизнесменларнинг бари улкан йўлтанламасларда юришлари керак. Бўлмаса уни бизнесмен деб бўладими?

Агар замонавий киши молиявий жамғармасини ўзини ривожлантириши учун эмас, балки кўз-кўзлаш учун сарф этса, у ҳалокатга учрайди. Биринчи бўлиб кредит сиртмоғига тушади. Иккинчидан, “одамлар нима деб ўйлайди?” деган ярамас иллатни ўзига илаштириб олади ва бу унга одатга айланади. Ўз-ўзига баҳо беришни четдагиларнинг унга баҳо бериши билан ўлчашни бошлайди. Учинчидан бу фикр онгга ёпишиб олади ва асосий мақсадга айланади.

Бунинг олдини олиш учун эса, атрофдагиларнинг фикридан ҳоли бўлиш керак. Агар бу усулни қўллаб кўрсангиз, атрофдагиларнинг сизга бўлган ҳурмати пасайишига эмас, балки акс ҳолга келганлигига гувоҳ бўласиз. Агар пулларингизни ҳавога совурсангиз ва олифталар билан қимматли вақтингизни ўтказсангиз, билингки, вақти келиб улар сизни барибир айблашини тушуниб етасиз. Бу йўл фикрларни ўзгартириб юборади ва омадли инсонлар фикрига яқинлаштиради. Ҳа, ўша, кўпчилик ўхшашни истаган, аммо ўхшай олмаган инсонлар фикрига.

Ҳақиқатда олиб қарайдиган бўлсак, омадли ва барча нарсаси етарли инсон ўзгалар олдида ўзини кўз-кўз этмайди. Шундоқ ҳам унинг барча ишлари жойида бўлади. У қўл остидаги нарсалар билан мақтанмайди, одамларни ерга урмайди ва ижтимоий мавқейи ўзидан қуйи инсонлар устидан қарор чиқармайди. Чунки омадли инсон қуйига, ўзи илдамлаб кетган одамларга назар ташламайди, аксинча, юқорига, кимдан ўтиб кетишга назар солади. У ривожланиш ва ўзини таъминлаш мақсадида доимий равишда барча нарсадан хабардор бўлиб боради.

Оскар Уайльднинг шундай сўзлари бор: «Ўзингга ўхша, қолган барча роллар банд қилинган!»


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar