Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.02.2016

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 474
Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

"Dubai Mall" — шаҳар марказидаги чинакамига улкан савдо мажмуаси. У долларда 20 миллиардлик Бурж Халифа мажмуасининг бир қисми ҳисобланади.

2008 йилда овозалар билан очилган савдо мажмуаси 600 дан ортиқ дўконлардан ташқари кўплаб бошқа хизматларни ҳам таклиф этади. Унинг 22 экранли кинотеатри ва Лондондаги Режент Стрит Олимпия ўйинлари ўлчамидаги муз учиш саройи ва бошқа кўп ажойиботлари бор.

Мазкур савдо маркази 2011 йилда қайд этилган 54 миллионлик ташриф буюрувчилар билан дунёдаги энг кўп одам келадиган савдо манзили саналади.

"Dubai Chronicle" интернет журналининг маълум қилишича, "Apple" Ўрта Шарқдаги биринчи дўконини айни шу ерда очиши мумкин.

Савдо марказининг ташқарисида одамлар бир-бири билан кўришадиган кўркам сайилгоҳ бор.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Бу масканда кўплаб тадбирлар ўтказилади. Мажмуанинг очиқ майдонининг қоқ ўртасида модалар намойиши учун подиум ўрнатилган.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Савдо мажмуасидаги аквариумда 33 мингдан ортиқ денгиз жониворлари яшайди. Унинг улкан манзарали панели "Гиннеснинг рекорлари" китобига энг катта акрилли панел сифатида киритилган.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

У ерда акулалар тунели ҳам бор.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Дубайда ягона бўлган Олимпия ўйинлари стандартларига мос ўлчамдаги муз учиш саройи ҳам шу ерда жойлашган.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Интерьер дизайнга ҳам гап йўқ.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Бу бўлим “Star Atrium” яъни юлдузлар қасри деб номланади.

.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Савдо мажмуасида "Fashion Avenue", яъни модалар шох кўчаси мавжуд бўлиб, унинг дизайни учун анча тер тўкишган. Шифтни қаранг!

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

"Dubai Mall"нинг эътиборли томонларидан бир унинг ичида маҳобатли фавворанинг борлигидир.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Ундаги ғоввозлар шиша толаларидан ишланган бўлиб, шаршарага ҳаракатчанлик ва оқимга жўр бўлувчи жозибали кўриниш бағишлайди.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

"Gold Souk" — “олтин бозор” ҳам диққатга сазовор жой. Бу ерда 200 дан кўпроқ дўконлар сизга мунтазир.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Мажмуа бўйлаб кўплаб юнон услубидаги қаср ҳовлилари бор ва улар дид билан безатилган.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

"The Reel Cinema" улкан 22 экранли киномажмуа бўлиб, 2800 одамни сиғдиради. У минтақадаги энг катта кинотеатрдир.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Болажонлар учун "SEGA Republic" номли тематик ҳиёбон ҳам бор. Унда, асосан, типратикан Соник видео ўйин қаҳрамонига урғу берилган.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

"The Grove" (ўрмонча), ресторанлар кўчасида Ўрта Ер минтақасидан тортиб Осиёгача барча маҳаллий ошхоналар таомларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

“At The Top” Бурж Халифа осмонўпар биносининг 124-қаватидаги томоша қилиш майдончаси. У мамлакатда энг баландда жойлашган ташқи томоша қилиш йўлакчасига эга.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Тунда ташқарида оломон эътиборини тортувчи фавворалар шоуси бўлади.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Орқадан туриб томоша қилиш ҳам чакки эмас.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Бошқа томондан сиз бутун Дубай шаҳрининг уфққа туташган биноларини кўрасиз.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Фавворалар шоусидан яна бир манзара.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Бу фавворанинг тепадан кўриниши.

Сайёрамиздаги энг катта савдо мажмуаси

Тунда бутун савдо мажмуаси узра неон чироқлар ёнади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar