Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.02.2016

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 274
Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Польшадаги Денгиз Кўзи

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Польшадаги яшил водийда жойлашган Денгиз кўзи дунёдаги энг чиройли кўллардан бири ҳисобланади. Кўл ёнидаги тоғлардан бирида кўҳна кулба бор. Бир пайтлар у польшалик олим, ёзувчи ва файласуф Станислав Сташицага тегишли бўлган. Денгиз Кўзи — тоғлар орасидаги бойлик — қишда ажойиб кўринади.

АҚШдаги Пауэлл кўли

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Пауэлл кўли Юта ва Аризона штатлари чегарасида жойлашган. Бу сунъий сув ҳавзаси чиройли қоялар билан ўралган, ёрқин мовий суви эса саҳро қумлари ва яшил кактуслардан кескин ажралиб туради. Бу ерда ёввойи ҳайвонлар, айниқса, сув юзасидаги ўйноқи балиқчалар жуда кўп.

Кениядаги Накуру кўли

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Бу ғаройиб кўл Кениянинг Рифт водийсидаги Миллий боғда жойлашган. Бу ер миллионлаб пушти фламинголари билан машҳур. Маҳаллий аҳоли — масайлар — Накуру кўлини “чангли жой” дейишади. Бу ерда сақоқушлар, бақланлар ва ўрдаксимон қушлар галасини, қора каркидонлар, шерлар, қоплонлар, бабуинлар, зебра ва филларни учратиш мумкин.

Швейцариядаги Люцерн кўли

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Швейцария кўллари бутун дунёга чиройи билан машҳур. Люцерн кўли ўзига хос — унинг ажойиб ранги Кариб ҳавзаси сувларини эслатади. Бунга сабаб шуки, баҳорда эриётган тоғ музларининг суви тўғри кўлга тушади. Бу ерда қадимги кўприклар, гуллайдиган айвонлар, тишсимон темир йўлини кўриб, завқланиш мумкин.

Финляндициядаги Сайма кўли

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Дунёнинг энг чиройли 5 кўли

Сайма кўли Хельсинки — Финляндиядан 2,5 соатлик масофадада жойлашган. Бироқ бу ерга келган одам ўзини буткул бошқа оламга тушиб қолгандек сезади. Кўлни қалин яшил ўрмонлар ўраган, қирғоқда эса қишлоқ руҳидаги ёғоч уйлар бор. Кўл айниқса ёзда чиройли, илиқ сувининг ҳарорати эса ёзда 20 даражага етади. Одамлар бу ерга илиқ сувда мириқиб сузиш, форель балиғидан маза қилиб ейиш учун келишади.

СЕВИНЧ тайёрлади.


Manba: xabardor.uz


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar