Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.02.2016

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 296

Авиация тарихининг ибтидосида самолётларнинг салонлари биз кўникиб қолган кўринишда бўлмаган. Ҳозирда ҳар бир нарса учун пул тўлаш лозим. Илгари қандай бўлган? Йўловчилар учун қандай шароитлар муҳайё этилган? Бу саволларга авиация тарихига саёҳатимиз орқали жавоб оласиз.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

1. Энг биринчи самолётлар тор ва узун бўлган, йўловчилар ўриндиқлари эса янгилик, ўзига хос ҳашамат сифатида қабул қилинган. Оддий стул ва креслолар ўриндиқ вазифасини бажарган, хавфсизлик камарлари бўлмаган. Дастлабки пайтларда йўловчилар шундоққина учувчининг ортида ўтиришган, орада тўсиқ бўлмаган. Мана бундай кўринишда. 1926 йил. Иситиладиган кабина – фахрланиш учун сабаб.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

2. Самолётлар каттароқ ва узунроқ кўринишга келди, ўриндиқлар икки қатор қилиб жойлаштирилди.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

3. 1930-йиллардаги фотосурат.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

4. “Максим Горький” ташвиқот самолёти, 1934 йил.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

5. Самолётлар йўловчиларни тижорат мақсадларида ташиш талабига жавоб бера оладиган бўлганидан сўнг хизмат кўрсатувчи ходимларга эҳтиёж пайдо бўлди. Бу Эллен Черч, жаҳондаги биринчи стюардесса. У 1930 йилдан ишлашни бошлаган. Самолётда чекишга рухсат этилган! Чекишни тақиқлаш кейинги 20-30 йилда пайдо бўлди. Илгари ҳамма сигарет, сигарилла ва сигара тутатган, чекишдан келадиган пассив зарар ҳақида ҳеч ким ўйламаган.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

6. Авиация саноатининг имкониятлари йилдан-йилга ўсиб борди. Лойиҳаловчилар ҳашаматли темирйўл экспресслари ва океан лайнерларидан илҳомланишди ҳамда самолётларда 2-3 кишига мўлжалланган алоҳида купелар яратишди. Йўловчилар учун қулайлик масаласи муҳим эди: 1938 йилда Лондондан Австралиянинг Брисбен шаҳрига парвоз 11 кун давом этар (кемада – бир ойдан кўпроқ) ва 20 мартага яқин тўхталишлар бўларди. Британиянинг “Imperial Airways” авиакомпанияси реклама буклетларида шундай ёзув жилоланиб турарди: “Лондондан Сингапурга – 8 кунда!”. “Эмпайр учар кемаси” компаниянинг фахри эди. Ўриндиқлар:

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

7. Парижнинг энг яхши ресторанларидаги каби.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

8. Замонавий салонга ўхшайди.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

9. Ётоққа нонушта келтирилади.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

10. Соғлом уйқу жудаям муҳим.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

11. 1950-60-йилларга қадар биринчи классда ҳамма нарса олимақом эди: билетлар ўта қиммат бўлиб, фақат пулдор кишиларгина сотиб олиши мумкин эди. Масалан, Лондондан Сингапурга парвоз ҳозирги курс бўйича 17 600 доллар эди. Самолёт маданият маскани каби эди: салонга футболка ва шортиларда кириш мумкин эмасди. Йўловчилар бортга ҳашаматли либосларда кўтарилишарди. Суратда – Американинг “Sikorsky S40B” самолёти, 1930-йиллар.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

12. Ўша самолёт, жаноблар тушлик қилишмоқда. Эътибор беринг: ҳеч қандай бир марталик идишлар йўқ, фақат биллур ва чинни идишлар! Шунингдек, йўловчиларга чекланмаган миқдорда алкоголли ичимликлар таклиф этилган. Бироқ маст бўлиб тўполон кўтарадиганлар бўлмаган – бундайлар билет харид қилинадиган пайтдаёқ элакдан ўтказилган.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

13. Британиялик актёрлар Уинифред Шоттер ва Жек Лестер Ҳиндистонга парвоз қилишмоқда, 1945 йил.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

14. 1940-йиллар охири.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

15. Бортдаги бар, 1945 йил.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

16. Самолётларда 5-6 маҳал овқат берилган.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

17. 1955 йил, салон дизайнери Генри Дрейфус.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

18. “Авиациянинг олтин асри” рамзларидан бири 1949 йилдан фойдаланила бошланган “Боинг 377 Стратокруизер” ҳисобланади. Унда йўловчилар ухлайдиган жойлар ҳам бўлган:

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

19. Бу фотосуратлар самолётларнинг жудаям қулайлиги, болалар билан ҳам саёҳатга чиқиш мумкинлигига шаъма қилмоқда.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

20. Холл.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

21. “Стратокруизер”да тушлик.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

22. Бу эса 1952 йил ва дастлабки реактив тижорат самолётларидан бири. Аёл махсус хонада косметик муолажадан фойдаланмоқда.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

23. “Боинг707”, 1958 йилдан бошлаб “Pan American” бу самолётдан фойдалана бошлаган. 1960 йилларда у дунёдаги энг серҳашам авиакомпания ҳисобланган. 1959 год, йўловчилар муҳаббат учун қадаҳ кўтаришмоқда.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

24. Салонда суҳбат авжида.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

25. Фуқаро авиацияси тарихидаги навбатдаги муҳим босқич – “Боинг-747”. Биринчи класс йўловчиларига тушлик тортиқ этилмоқда.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

26. Шампан қуйилмоқда. Ўша даврларда стюардессаларга жуда қатъий талаблар қўйиларди. Улар гўзал, ўқимишли, уй бекалари, официант ва ҳамширалар маҳоратига эга бўлишлари шарт эди. Бунда ташқари, вазни 49 дан 60 кггача бўлиши, ёши 21дан 27гача бўлиши, юксак ахлоқ-одобли ва турмушга чиқмаган бўлиши керак эди. “Pan Am” авиакомпаниясида қизларни ишга қабул қилиш пайтида матнни французчадан инглизчага таржима қилишларини сўрашар, қадам босиши ва гавдасини тутишини кўриш учун хонада юришларини илтимос қилишар, вазнини ўлчаб кўришарди. Танловдан ўтганларга этикет, география, турли мамлакатларнинг анъаналари бўйича сабоқ бериларди.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

27. 1960-йиллар ўрталари, стюардесса газак таклиф қилмоқда.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

28. Икрали канапе.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

29. 1960-йиллар ўрталари.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

30. Стюард қандай кийинганига эътибор беринг.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

31. Американинг “Braniff International”и, 1967 йил.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

32. 1969 йилнинг октябри. Британиялик ҳамкасбига алмаштирилган совет разведкачилари Леонтина ва Моррис Коэн Лондондан Варшавага учишмоқда. Чекишга илгаригидек рухсат этилганди.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

33. Келинг, собиқ СССРда ҳолат қандай бўлганлигига назар ташлаймиз.

Илк биринчи класс самолёти “ТУ-104”да лойиҳалаштирилганди (1956 йилдан фойдаланила бошланган). Бироқ мамлакат ичидаги рейслар учун самолётлар ичидаги диванлар ва ортиқча нарсалар олиб ташланиб, ўриндиқлар сони кўпайтириларди. Шу тарзда биринчи классдан асар ҳам қолмасди.

Мамлакат ташқарисидаги рейслар эса бошқа гап эди. “Аэрофлот” Ғарб талабларига муносиб бўлишга ҳаракат қилганди. Иккита – эконом ва биринчи класс самолётлари бор эди. 1957 йилда иттифоққа Американинг “LIFE” журнали фотографи Говард Сочурек келади ва “ТУ-104”нинг ички кўринишини суратга олади. Биринчи класс алоҳида купелар кўринишида ишланган ва мана бундай кўринишда эди:

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

34. Итларни салонга олиб чиқиш мумкин эди.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

35. Кўпинча биринчи классдаги жойларга оддий одамлар ўтиришарди.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

36. Совет фуқаролари парвоз пайтида америкаликларга ўхшаб алкоголли ичимликлар ичишмайди, улар Карл Маркс ҳақида суҳбатлашишади!

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

37. “ТУ-104”даги ошхона. Айнан ўшанда СССРда бортда овқатланиш тушунчаси пайдо бўлган.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

38. Ҳаммаёқ ёғоч панеллар ва чармдан. Ҳамма ҳайратда...

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

39. …лекин “ТУ-114”янада ҳайратга соладиган даражада. Унинг ичида уч кишига мўлжалланга люкс классидаги тўлақонли купелар пайдо бўлди. Йўловчиларга ёстиқ ва адёл берилди.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

40.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

41. Бу ерда ҳам чиройли яшашни билишган.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

42. Мана бу ўриндиқли биринчи класс.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

43. “ТУ-134”нинг турли модификацияларидаги давлат раҳбарлари салони.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

44. Бу эса “Аэрофлот”нинг 1961/62-йил қиш мавсуми учун билетлар нархи. 1962 йилда СССРда ўртача маош 84 рублни ташкил этган. 1973 йилда энг қиммат билет Москва-Токио йўналишида бўлиб, биринчи классда 1658 рублга тенг бўлган.

1968 йилда “ИЛ-62”самолётида дастлабки Москва-Монреаль-Нью-Йорк йўналиши бўйича парвоз амалга оширилган.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

45. Биринчи классдаги “ТУ-144”.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

46. Булар эса “Аэрофлот”нинг 1980-йиллар охири - 1990-йиллар бошларидаги реклама фотосуратлари.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

47.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

48.

Биринчи классдаги парвоз: илгари қандай эди?

49.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar