Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.02.2016

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 910

Дунёнинг кўплаб бурчакларида ташландиқ ёки қурилиши битмаган бино ва минораларга дуч келиш мумкин. Улар қаровсиз ҳолда қолганлиги боис аста-секин нураб бормоқда. Бу иншоотлар турли сабабларга кўра ташландиққа айланган: айримлари замон талабига жавоб бермайди, яна айримлари эса иқтисодий ёки сиёсий инқироз қурбони бўлган.

Сизни дунёдаги энг машҳур ташландиқ иншоот ва миноралар бўйлаб сайр қилишга таклиф этамиз.


1. «NOT минораси» осмонўпари, Польша

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

Польшаликлар «Шкелетор» деб атайдиган «NOT минораси» осмонўпар биноси Польша инженерлар ассоциациясиниг ҳудудий штаб-квартираси сифатида қурила бошланган. Иншоот ўзининг шакли туфайли ўша даврларда Польшада машҳур бўлган «Хи-Мен ва коинот ҳукмдорлари» мультфильмидаги салбий қаҳрамоннинг уйини эслатгани учун халқ орасида «Шкелетор» номини олган. Унинг қурилиши 1975 йилда бошланган, лекин иқтисодий ва сиёсий қийинчиликлар сабабли 1981 йилда қурилиш ишлари тўхтатилган. Ўшандан буён Краковдаги энг баланд иморат ўтаётган даврнинг тилсиз гувоҳи бўлиб қаровсиз ётибди.


2. Екатеринбург телевизион минораси, Россия

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

Дунёдаги энг баланд ташландиқ қурилиш – Екатеринбургдаги телевизион минора 1983 йилда қурила бошланган, лекин ишлар ниҳоясига етмаган ва 1991 йилда бутунлай тўхтатилган. Миноранинг баландлиги400 метрбўлиши режалаштирилганди, бироқ атиги 220 метри қуриб битказилган. СССР қулаганидан сўнг минора унутилган, инженерларнинг хатоси туфайли эса бир томонга оға бошлаган. Унинг ичига кириш йўли ёпиб ташланган.


3. “Baker” меҳмонхонаси, Техас

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

XX аср бошларида Минерал-Уэлс шаҳри аҳолиси ҳудуддаги минерал булоқлар имкониятларини муносиб баҳолаганди. Шунинг учун бу ерда шаҳар бюджетига даромад келтириши мумкин бўлган спа меҳмонхона қуриш режалаштирилади. 1926 йилда 400та номерли 14 қаватдан иборат меҳмонхона қурилиши бошланади ва уч йил давом этади. 30-йилларда шаҳар жуда таниқли бўлиб кетади. Пул дарёдай оқиб келарди. Меҳмонхонага президентлар, актёрлар келиб дам олишарди. Иккинчи жаҳон уруши даврида бу ер ҳарбийлар орасида оммалашади. Тиббиёт ривожланиши билан спа-процедураларнинг мавқеи пасайди. Меҳмонхона ёпилди. 1982 йилда меҳмонхонага миллий тарихий мерос мақоми берилди.


4. 25 қаватли Pécsi magasház биноси, Печ, Венгрия

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

Марказий Европадаги энг баланд ташландиқ бино баландлиги 84 метрга тенг 25 қаватли Pécsi magasház иншоотидир. Унинг қурилиши 1976 йилда якунига етган ва қурувчи компания 800 нафар кишига хонадон тақдим этган. Улар бу уйда 10 йилдан сал кўпроқ вақт яшадилар, сўнгра у нурай бошлади. 1989 йилда бу ердан сўнгги яшовчилар эвакуация қилинди. Бино 2014 йилда бузиб ташланиши мўлжалланганди, лекин ҳалигача турибди.


5. Sathorn Unique осмонўпари, Таиланд

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

90-йиллар ўрталарида Таиландда иқтисодиёт гуллаб-яшнади ва маҳаллий архитекторлар осмонўпар иморатлар қуришга қарор қилдилар. 1997 йилга келиб мамлакатда инқироз бошланди, шунинг учун Бангкокдаги 49 қаватли Sathorn Unique осмонўпар иморати қурилиши ҳам бошқа қурилишлар каби тўхтатилди. Бугунги кунда 659 хонадон ва 54та савдо майдончаси мавжуд бу уйга кириш тақиқланади.


6. Авраам Линкольн миноралари, Бразилия

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

60-йилларда Бразилияда Рио-де-Жанейронинг Барра-да-Тижука туманида ҳашаматли хонадонларга эга 76та кўпқаватли иморат қурилиши режалаштирилганди. Улардан дастлабки иккитаси «Авраам Линкольн миноралари» деб ном олган. 37 қаватли иншоотларнинг қурилиши 1969 йилда бошланган, лекин 1972 йилга келиб молиявий қийинчиликлар ва хомашёнинг етишмаслиги боис лойиҳа тўхтаган.

Вазиятдан қандай чиқишни билмаган қурувчи компания хусусий инвесторлардан ёрдам сўраб мурожаат қилган, лекин мана 40 йилдан ошдики, бино бўм-бўш ётибди.


7. Пирей минораси, Греция

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

Архитектор Иоаннис Викелас томонидан лойиҳаланган бу иншоот Грециянинг Пирей шаҳридаги ягона осмонўпар бинодир. У «Пирей минораси» деб номланиб, 22 қаватдан иборат, баландлиги84 метрва ўнлаб йиллардан буён ташландиқ аҳволда. Унинг қурилиши 1972 йилда бошланган ва ҳали-ҳамон қурилиши ниҳоясига етмаган.


8. Пирей миноралари реконструкцияси лойиҳаси

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

2010 йилда бинонинг янги кўриниши борасида танлов ўтказилган. Фотосуратда ана шундай кўринишлардан бири акс этган.


9. Plaza минораси, АҚШ

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

Юқори қисми қўзиқорин қалпоғини эслатувчи 45 қаватли бу бино Янги Орлеанда замонавий осмонўпар бинолар қурилиши бошланган даврдан садо беради. Бино 2002 йилдан буён ташландиқ аҳволда.

Plaza минораси қурилиши пайтида кутилмаганда ишлар икки йилга – 1968 йилгача тўхтатилади. 1984 йилда яшаш учун мўлжалланган бу иншоот тижорат биносига айлантирилади. Бироқ унга етарлича эътибор қаратилмаганлиги боис иншоот қаровсиз аҳволга келади. 2002 йилда бинодаги офислар бошқа жойга кўчирилади, бинога кириш эшиклари эса ёпилади.


10. Sterick иморати, АҚШ

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

Бир пайтлар «Мемфис қироличаси» деб номланган бу иншоот 1930 йилда қурилган ва эгалари - Стерлинг ва Хедрик шарафига номланган. У нафақат Мемфисдаги, балки 27 йил давомида АҚШ жанубидаги энг баланд бино бўлган. 1978 йилда 29 қаватли баландлиги 111 метрли бино миллий ёдгорликлар рўйхатига киритилган. Унинг дастлабки учта қавати готика услубида қурилган, бино фойеси эса Мавритания қалъасини ёдга солади.

Бинонинг қаровсиз ҳолга келиши 60-йилларда бошланган. Унинг деворлари кўчиб, аста-секин нурай бошлаган. Маҳаллий аҳоли бинони ҳаётга қайтаришни талаб қилган, лекин бундан наф чиқмаган.


11. Букнинг қаровсиз минораси, Детройт, АҚШ

Дунёнинг энг баланд ташландиқ иншоотлари

XX аср бошида детройтлик миллионер кичик Жеймс Бергесс Бук шаҳарнинг тарихий ҳудудини таъмирлашга қарор қилади. Таъмирлаш лойиҳаси билан архитектор Луи Кампер шуғулланади. Дастлаб итальян ренессанси услубида 13 қаватли офис биноси қурилади. Кейинроқ Бук ва унинг акалари улкан ишга қўл уришади. 1926 йилда офис биноси ёнида 38 қаватли минора бунёд этилади.

Ака-ука Букларнинг шуҳрати узоққа чўзилмайди. 1928 йили шаҳарда 47 қаватли бино қурилади. Буклар энди 81 қаватли иморат қуришга қарор қилишади. Лекин 1929 йилда Буюк тушкунлик даври бошланади ва уларнинг режаси амалга ошмайди. Кейинчалик бино бир одамдан иккинчисига ўтади ва ўз кўринишини ўзгартиради.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Turfa olam

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar