Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.02.2016

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 413

Ҳар йили ўтказиладиган Tokyo Auto Salon шоусини икки йилда бир бор ўтказиладиган Япония автомобиль форуми билан адаштирмаслик керак. Январь автосалони – ажойиб тюнинг-шоу бўлиб, унда иштирок этиш учун бутун дунёдан юзлаб йирик ва кичик компаниялар ташриф буюради. 2016 йилнинг январида ўтказилган навбатдаги шоуда 447та фирма 880та автомобили билан қатнашди.

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Q.A.D. компанияси мутахассислари Mercedes-Benz SL600 купесини тўлалигича безактошлар билан қоплашди. Машинанинг рули ва эшик панеллари олтин билан безатилган, ўриндиқларга эса мовут қопланган. Унинг ёнида Lyzer компаниясининг пуштиранг Lamborghini Murcielago автомобили бўлиб, у икки рангдаги қимматбаҳо тошлар билан безатилган. Ташқи тюнингнинг энг кўркам лойиҳасини эса Kuhl Racing компанияси тақдим этди. Компания Токиода тилла суви юритилган Nissan GT-Rни намойиш қилди. Панеллар компоит хомашёлардан ишланган бўлиб, уларга ҳам тилла суви билан безак берилган. Кузов ишлари ниҳоясига етгач, тюнерлар V6 3,8 двигателининг қувватини 820 от кучига етказишди.

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Lamborghini Aventador купесини лоурайдерга айлантириш фикри ғалати туюлиши мумкин, лекин Aimgain ательеси тюнерлари бунга уриниб кўришди. Aventador бошқа ғилдираклар ва аэродинамикага эга бўлди. Унинг олд бампери ҳам ўзгарган, кучли диффузор ўрнатилган, GT туркумидаги пойга машиалариники сингари карбон антиқаноти ҳам бор.

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Японлар эса Toyota Prius гибридини турли рангларга бўяшди ва мультимедиа функциялари билан жиҳозлашди. Кўча пойгалари учун мўлжалланган Priusнинг мотор қуввати 326 от кучига етказилди, махсус ғилдираклар ўрнатилди.

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Toyota компаниясининг расмий концептлари бўлган Noah G ва Voxy G тезюрар микроавтобуслар бўлиб, уларга спорт ғилдираклари ва кучли тормоз тизими ўрнатилган. Toyota ViRA концепти ҳақида эса ҳозирча ҳеч нарса маълум эмас. ViRA номи Европада Vitz номи билан танилган Yaris ва RAV4 кроссоверлари номидан олинган.

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Subaru Tecnica International (STI) фирма ательеси эса кўргазмада ҳали охирига етмаган бир нечта моделларни намойиш этди. Улар орасида BRZ STI Performance concept тезюрар купеси яққол ажралиб турди.

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Яна бир модел эса 305 от кучига эга Subaru Levorg STI бўлиб, у Impreza седани асосида тайёрланган. Унга 18 дюймли ғилдираклар ўрнатилган, салон ранги икки хил, амортизаторлар қайта ишланган. Levorg тез орада Европа бозорларига чиқади, Subaru XV гибрид кроссовери эса ҳозирча қачон чиқиши номаълум. У икки йил илгари намойиш этилган XV Crosstrek Hybrid прототипининг мукаммаллашган варианти. Унинг асосан ташқи кўриниши ва ранги ўзгарган. Гибрид XV да бензинли мотор билан бирга 0,6 киловатт соатли батареядан қувват оладиган электромотор ишлайди.

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Токиодаги тюнинг-шоудан репортаж

Daihatsu компанияси янги авлод Copen кроссовери базасида бир нечта автомобилни намойиш қилди. Сopen Сero Сoupe купеси родстернинг ёпиқ кузовли версиясидир. Copen Shooting Brake спорт универсали эса уч эшикли автомобиль. Copen Adventure кроссовери эса қўшимча ҳимояга эга. Асосий Copen нинг кузови алмашадиган пластик унсурлардан ташкил топганлиги учун машина эгаси машинаси кузовини ўзи алмаштира олади. Барча машиналарнинг техник кўрсаткичлари бир хил бўлиб, улар 660 кубли уч цилиндрли 64 от кучига эга мотор билан жиҳозланган.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Texnologiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar