Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

05.02.2016

Минерал сув озишга ёрдам беради

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 784

Ичида минерал тузлар ва биофаол моддалар эриган сувни минерал сув дейишади. Озиш учун минерал сувни истеъмол қилиш қоидалари қандай, вазнни тартибга солиш жараёнига қанча вақт керак?

Сув озишга қандай қилиб ёрдам беради?

Минерал сув озишга ёрдам беради

[/b]

Минерал сув озишга қандай ёрдам беради? Кўпинча биз очликни ташналик ҳисси билан адаштирамиз — сув ичиб, ўзимизни кўп ейиб қўйишдан қайтарамиз. Организмнинг чиқиндилардан тозаланиши ҳам вазннинг камайишига ёрдам беради. Врачларнинг кузатувларига қараганда, одам организмида 2-4 кг зарарли нарсалар йиғилиши мумкин, бу эса вазнга таъсир қилади. Минерал сув сув-туз балансини меъёрига келтириб, вазннинг камайишига қисман таъсир кўрсатади. Минерал сувдаги магний ёғ ҳужайралари билан реакцияга киришиб, организмга сингмайдиган тузларни ҳосил қилади. Липидлар организмга барибир керак бўлгани учун керакли элементни мавжуд ёғ захираларидан олади. Шуни ҳам инобатга олиш керакки, минерал сув иштаҳанинг пасайишига ёрдам беради.

Минерал сув ичиш қоидалари

[b]

Минерал сув озишга ёрдам беради

Газли минерал сув одатда озиш мақсадида қўлланилмайди, чунки карбонат ангидрид гази ошқозон-ичак тизимининг шиллиқ қаватларига салбий таъсир қилиб, қоринни дам қилади, овқат билан кирган озиқ моддаларнинг сингишини тезлаштириб, иштаҳани кучайтиради. Минерал сув таркиби ҳар хил бўлади — уни албатта ўрганиб чиқинг: у ёки бу сув таркибига кўра сизнинг соғлиғингизга тўғри келадими ёки йўқми. Озиш мақсадида минерал сув истеъмол қилинганда ичак перистальтикасини кучайтирадиган сув маъқул ҳисобланади — минералларга тўйинганлик даражаси юқори ёки ўртача сув (унда сульфат, хлор, магний, натрий ионлари кўп бўлади) истеъмол қилинади. Бундай минерал сувлар ичакни тозалашдан ташқари озиқ моддалар (жумладан, ёғнинг ҳам) сўрилишини камайтиради. Хлорид-натрийли сувлардан фойдаланмаган маъқул, чунки улар диурезни пасайтиради, семизликда эса уни кучайтириш керак. Оксидланиш жараёнини кучайтириш ва қалқонсимон без ишини меъёрига келтириш учун йодга тўйинганлик даражаси юқори бўлган сувни истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Минерал сув туз ва минералларга бойлигини унутмаслик керак, шунинг учун уни кўп ичиб бўлмайди. Минералларга тўйинганлик даражаси паст бўлса, сувни меъёрида — кунига 600 мл атрофида ичиш мумкин. Минералларга тўйинганлик даражаси ўртача ва юқори минерал сувни эса кунига 300 млгача ичса бўлади. Суюқликнинг қолган меъёрини оддий ичимлик суви билан қондириш керак.

Озиш йўллари

[img][/img][img]http://s3.uzhd.net/wp-content/uploads/2016/02/7914876ff24dc88574adcf5e7fbfcbba.jpg[/img]

Озишнинг энг оддий йўли овқатланишдан ярим соат олдин ва овқатлангандан сўнг 1-2 соат ўтгач сув ичишдир. Амалиётдан маълум бўлишича, овқатланишгача минераллар таркиби ҳар хил сувни, овқатдан кейин эса магнийга тўйинганлик даражаси юқори сувни ичган маъқул. Шунда организм минералларнинг зарур захирасига эга бўлади, уларни таом билан бирга қабул қилиш зарурати йўқолади (таом миқдорини соғлиққа зарар келтирмаган ҳолда камайтириш мумкин). Магний эса ёғ ҳужайраларини парчалайди. Тоза ичимлик суви организмдан парчаланган маҳсулотларнинг чиқиб кетишига ёрдам беради. Озишнинг яна бир йўли — 1-2 кун давомида сув билан оч қолиш. Фақат минерал сув ичиб бўлмайди — уни ичимлик суви ёки муздан эриган сув билан уйғунлаштиринг.

Минерал сув ёрдамида озишдан кўпинча даволаш мақсадида ҳам фойдаланишади — вазнни меъёрига келтириш жараёни шифокор назорати остида амалга оширилади. Кўпчиликнинг фикрича, минерал сувга ортиқча ружу қўйиб бўлмайди — сурункали муаммолар авж олиши мумкин.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Hayot

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar