Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.01.2016

«Nokia» тарихи

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 412

«Nokia» тарихи

Информацион технологиялар оламидаги гигант компаниялар рўйхатида илгари бир компания номини келтириб ўтмасликни тасаввур қилиб бўлмасди. «Nokia». Ҳа, бу ном ҳали хотиралардан бутунлай ўчиб кетгани йўқ. Лекин ушбу компания яна илгариги шуҳратини тиклаши ва илгариги даражасига етиши учун жуда узоқ вақт керак бўлади.

Ҳаммаси эса жуда оддий бошланганди. XIX аср ўрталарида Нокиа деб аталувчи масканда шу ном билан аталувчи майда ўрмон жониворларидан бошқа нарса йўқ бўлиб, бу ердаги дарё, жой ва аҳоли маскани ҳам мана шу жониворлар номидан олинганди. 1865 йилда Финляндия ва Германиядаги қоғоз ишлаб чиқарувчи компанияларнинг муваффақиятларини кўрган инженер ва ихтирочи Фредрик Идестам ҳамда унинг дўсти Леопольд Мехелин банкдан кредит олишди ва Нокиа дарёси яқинида ёғочни қайта ишловчи завод қуришди.

«Nokia» тарихи

Ишлаб чиқаришга илғор янгиликларни киритиш оқибатида завод кенгайди ва унинг атрофида аҳоли маскани барпо бўлди.

XX аср бошида Идестам бу ишни тарк этди ва «Nokia»ни бошқариш Мехелинга ўтди. У янги соҳаларни ўзлаштиришга киришди. «Nokia» қоғоз ишлаб чиқариш билан бирга электр энергияси ҳам ишлаб чиқара бошлади.

«Nokia» тарихи

Электр энергияси қўшниларга —Finnish Rubber Works фабрикасига сотиди. 1922 йилга келиб эса фабрика «Nokia» ихтиёрига ўтди. «Nokia» компанияси томонидан пойабзал, тиббиёт ашёлари, противогазлар ва автомобиль шиналари ишлаб чиқарила бошланди.

«Nokia» тарихи

Шу билан бирга «Nokia» резинадан тайёрланган маҳсулотларини Finnish Cable Works компаниясига сотди. Телеграф симларини ишлаб чиқариш учун кўп миқдорда резина маҳсулотлари керак бўлар ва «Nokia» бу ишни аъло даражада уддаларди. Орадан бир оз вақт ўтгач, Finnish Cable Works ҳам унинг ихтиёрига ўтди. XX асрнинг олтмишинчи йилларида «Nokia»нинг Finnish Cable Worksдан ажралиб чиққан электроника билан шугулланувчи бўлинмаси юқори технологиялар соҳасида илмий-тажрибавий ишларни бошлаб юборди.

1969 йилга келиб компания импульс-код модуляцияли илк қурилмасини тақдим этди ва у PCM номи билан халқаро стандартга айланди. Айнан мана шу технология оддий аудиосигнални рақамли кўринишга ўтказиш усулини таклиф этарди. Янги даврдаги «Nokia» аудио бозорида инқилоб ясаганди. Компания дастлабки рақамли АТСни ишлаб чиқарди.

«Nokia» тарихи

Етмишинчи йиллар охирида «Nokia»нинг навбатдаги директори Кари Каирамо бор кучини маиший электроника, компьютер ва мультимедиа бозори авжига чиққан Европани забт этишга сарфлашга қарор қилди. «Nokia» ўз одатий услубида ҳаракат қилди: компьютер ва телевизор йиғишга ихтисослашган иккита фирмани сотиб олди.

«Nokia» тарихи

1979 йилда «Nokia»нинг телекоммуникацион бўлинмаси Salora компанияси билан бирлашди ва автомобиллар учун ARP телефон тармоғини яратди. Қўшма корхона Mobira деб аталди. Саксонинчи йиллар ўрталарида компания «Nokia» Talkman деб ном олган телефонлар ишлаб чиқарди. У катта бўлиб, оғирлиги 5 кило келар, автомобилга ўрнатиларди.

«Nokia» тарихи

Уч йилдан сўнг эса оғирлиги 750 граммли «Nokia» Cityman сотувга чиқди.

«Nokia» тарихи

1990 йилда рақамли мобил телефонлар учун GSM стандарти ишлаб чиқарилди. «Nokia» эса 1991 йилда дастлабки GSM телефонини тақдим этди. 1992 йилда «Nokia» 1011 сотувга чиқди.

«Nokia» тарихи

1994 йилда чиқарилган «Nokia» 2100 дунё бўйича 20 миллион дона сотилди. 1995 йили эса Хитойда заводнинг биринчи компанияси қурилди.

«Nokia» тарихи

1996-1999 йиллар оралиғида чиққан «Nokia» 9000 Communicator эса бутун дунёни ҳайратга солди. Телефон ўша давр учун катта бўлган монохром экран, QWERTY-клавиатура билан жиҳозланган бўлиб, GEOS операцион тизимида ишларди. Communicatorга Intel х86 процессори ўрнатилган, хотираси 8 мегабайт эди.

«Nokia» тарихи

Ўша даврнинг яна бир оммабоп телефони «Nokia» 8110 бўлганди.

«Nokia» тарихи

Тўқсонинчи йиллар охирида чиқарилган 3310 дунё бўйича 130 миллион дона сотилди.

1999 йилда «Nokia» WAP протоколини татбиқ этди. Янги протоколдан «Nokia» 7110да фойдаланила бошланди. Лекин WAP узоққа бормади, унинг ўрнини яна «Nokia» амалга киритган GPRS эгаллади. Охир-оқибат фин компанияси уяли телефонлар бозорининг 40 фоизини эгаллади.

2001 йилда «Nokia» MMSни қўллашни бошлади. 2002 йили «Nokia»нинг дастлабки смартфони – 7650 сотувга чиқди. Компаниянинг N91, N90, N70 смартфонлари ҳам бозорда харидоргир қурилмалардан бўлди.

«Nokia» тарихи

Компаниянинг энг харидоргир телефони эса 1100 модели бўлиб, 2003-2009 йиллар давомида 250 миллион дона сотилган.

Сенсор телефонлар учун мўлжалланган Symbian тизими «Nokia» 5800 моделида пайдо бўлди. Лекин Android ва iPhone бу пайтга келиб бозорга фаол кириб келганди.

«Nokia» тарихи

2010 йилда компаниянинг ижрочи директори этиб Microsoft компаниясида ишлаган Стивен Элоп тайинланди. Элоп раҳбарликка келиши билан «Nokia» йўналишини Windows Phone томонга ўзгартирди.

2013 йил сентябрда Microsoft «Nokia»нинг уяли телефонлар ва мобил қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи бўлимини сотиб олди.

«Nokia» тарихи

Microsoft «Nokia» брендидан воз кечган ва Microsoft Lumia белгиси остида смартфон ишлаб чиқармоқда. Лекин бу йил Microsoftнинг смартфонлар учун «Nokia» брендидан фойдаланиш ҳуқуқи якунига етади. Бу эса компаниянинг янги даври бошланишига замин яратса ажаб эмас.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Biznes

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar