Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

26.01.2016

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 522

«Анимаккорд» анимацион студияси 2008 йилда ташкил топган. Унинг биринчи лойиҳаси «Маша ва Айиқ» мультфильмидир. Ҳозиргача унинг 52та қисми чиқарилган бўлиб, «Маша плюс каша» деб номланган қисми миллиард марта кўрилган — ҳали YouTubeда бирорта ҳам россия ролиги бунча марта кўрилмаган. «Маша ва Айиқ»ни дунёнинг 22та мамлакатидаги болалар севиб томоша қилишади. «Маша ва Айиқ» мультфильми 3D-анимация технологияси асосида HD форматида ишланган. The Village сайти мультфильм қандай яратилиши билан қизиқди.


Ҳаммаси қандай бошланган?

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

1. Студиянинг бадиий раҳбари Олег Кузовков «Маша ва Айиқ» мультфильми билан шуғулланишни 2007 йилда бошлаган. Аввал инвесторларни излаган, сўнгра жамоа тузган. У сценарий муаллифи Денис Червяцовга қўнғироқ қилиб, «Режиссёр бўлишни истайсанми? Мультфильм суратга оляпман», деган. Денис Червяцов рекламалардаги 3D-графика билан шуғулланар, лекин мультфильм яратиш жараёнида иштирок этиши жудам хоҳларди. Шунинг учун у дарҳол рози бўлди. Ўша пайтда сценарий йўқ эди, шунчаки Маша исмли қизалоқ ўрмонда адашиб қолиб Айиқ билан танишиши ғояси бор эди холос. Шунда Кузовков билан Червяцов биринчи қисмнинг сценарийсини ёзишади. Сўнгра эса мультфильмни тайёрлаш учун таниш студияга мурожаат қилишади.

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

2. Тайёр бўлган мультфильмни YouTubeга жойлаштиришади. Лойиҳанинг бадиий раҳбари фойдаланувчиларнинг изоҳларини ҳаяжон билан ўқиб чиқишганини эслайди. Тез орада мультфильмни давлат телерадиокомпанияси қўллаб-қувватлади, кейин эса «Хайрли тун, кичкинтойлар» кўрсатувида намойиш этилди. Шундан сўнг мультфильмнинг давомини ишлашга қарор қилишди, жамоа шакллана борди. Ҳозирда студияда 100га яқин киши меҳнат қилади. Мультфильмнинг битта қисми етти дақиқа давом этади, уни тайёрлаш учун ўртача уч-тўрт ой вақт кетади.

Мультфильм қандай тайёрланади?

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

3. Ҳаммаси студия асосчиси Олег Кузовковнинг сценарий ёзишидан бошланади. Битта қисмда содир бўладиган барча воқеалар икки варақ қоғозга жо бўлади. Сценарий тайёр бўлгач, рассом ҳар бир саҳна учун расм чизади —сториборд тайёрлайди. Сторибордда 2 мингтагача саҳна кўриниши бўлиши мумкин, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам мультфильмга киритилмайди.

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

6. Сўнгра сториборд 2D-аниматик бўлимига тушади. Бу ерда мутахассислар суратларни хронологик тартибда жойлаштиришади ва эпизодларга бўлишади. Ҳар бир эпизод қанча вақт давом этиши, қаҳрамонлар қандай ҳаракатлар қилиши ва бош қаҳрамон — Машанинг нима дейиши аниқланади. Шундан сўнг унга овоз берилади — 14 ёшли Алина Кукушкинанинг овози ёзиб олинади. У «Маша»га айланганида атиги олти ёшда эди. Учинчи мавсумнинг янги қисмларида актриса Варя Саранцева овоз бермоқда.

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

9. Сўнгра текис 2D-объектлар ва қаҳрамонлар ҳажмли 3D-шаклларга айланади. Бу билан моделлерлар шуғулланади. Базада мультфильмда ишлатилган барча буюмлар сақланади. Шунинг учун Маша ёки Айиқ учун ҳар сафар янги модел яратиш шарт бўлмайди. Лекин барча қисмларда биринчи марта пайдо бўладиган буюмлар учрайди — масалан, янги бош кийимлар, уйлар, транспорт каби. Уларнинг барчаси янгитдан яратилади: дастлаб рассом уларни чизади ва 2D-аниматик бўлимига жўнатади, сўнгра 3D-аниматик бўлимига ўтади.

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

10. Ҳар бир модел сетап бўлимига ўтади. Бу ерда мутахассис барча ҳаракатланувчи қисмларга бошқарув элементларини бирлаштириб чиқади. Улар ёрдамида кадрдаги буюмлар ҳаракатга келтирилади. Аниматорлар улар орқали пардани қимирлатишлари, Машани рақсга туширишлари, Айиқни каловлантиришлари мумкин бўлади. Моделлерлар қаҳрамонларнинг йиғи, кулги, ажабланиш каби туйғуларии ишлаб чиқишади. Барча буюмлар моделлаштирилгач, текстуринг жараёни бошланади. Бу ерда оқ-қора хомашёдан тўлақонли рангли қаҳрамон яратилади.

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

11. Ниҳоят аниматорлар ишга киришадилар. Улар кадрдаги барча нарсаларни бошқаришади. Эшикларни очишади, жавондан китобларни олишади, Машанинг лабларини у айтадиган сўзларга мослаб ҳаракатга келтиришади. Матнда нималар ёзилганини билиб туриш учун аниматорлар матн ёзилган аудиоёзувни гўшаклар орқали эшитиб туришади. Текстуринг жараёни икки-уч ой вақтни олади.

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

14. Анимациядан сўнг мультфильм рендер бўлимига ўтади, бу ерда мутахассислар кадрдаги ёруғликни жойига қўйишади, кулранг моделларга қўшимча унсурларни киритишади. Қаҳрамонларнинг сочлари пайдо бўлади, жониворларнинг юнги ўсиб чиқади, арчалар игналар билан қопланади. Кун ва йил даври, об-ҳаво ҳолати ҳам рендердан сўнг пайдо бўлади.

«Маша ва Айиқ» мультфильми қандай тайёрланади?

15. Шундан сўнг мультфильм сўнгги босқичга етиб келади. Композ бўлимида мутахасссилар барча қисмларни бирлаштиришади ва ягона маҳсулотга айлантиришади. Мультфильмнинг охирги варианти бадиий раҳбар кўригидан ўтгач, YouTube ва iTunesга жойлаштирилади.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Ijod

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar