Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

25.01.2016

CES 2016: энг ғаройиб гаджетлар

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 327

Лас-Вегасдаги CES 2016 кўргазмасида нафақат оммавий бозорга мўлжалланган қурилмалар, балки антиқа гаджетлар ҳам намойиш этилди. Уларга оммавий талабгорлар топилиши қийин, лекин шундай бўлса-да, бу уларга бўлган қизиқишни сўндирмайди.

Glance

CES 2016: энг ғаройиб гаджетлар

Glance — ажойиб дизайн ва кўплаб қизиқарли имкониятларга эга уйда фойдаланишга мўлжалланган смарт-соат. У почтага хат келганини ва буюртма қилинган Uber таксиси келишига қанча вақт қолганини айтади, махсус сенсор ёрдамида фойдаланувчининг қанча вақт ухлаганини қайд этади, шунингдек, об-ҳаво маълумоти ва Google календарида қилинадиган ишлар режасини кўрсатади. Соатнинг диаметри — 12 дюйм, битта батарейка ёрдамида у 3-6 ой ишлайди.

OMBra

CES 2016: энг ғаройиб гаджетлар

OMBra — аёллар учун мўлжалланган фитнес-трекерли спорт кийими. У юрак уришини, нафас олиш тезлигини, босиб ўтилган масофани ва бошқа ҳаракатларни ўлчайди ҳамда бу маълумотларни махсус иловага жўнатади. Бундан ташқари, бу кийим фойдаланувчининг организми қачон тўлиқ тикланганлигини аниқлайди ва олинган маълумотни унинг ёшидаги бошқа фойдаланувчилар кўрсаткичи билан таққослайди. Трекерли кийим 149 доллар, трекерсизи эса 59 доллар туради.

Vuze

CES 2016: энг ғаройиб гаджетлар

Vuze — учалик қиммат бўлмаган (900 доллар) сферик видеотасвир олиш учун мўлжалланган мўъжаз камера. Уни бошқариш учун Windows, OS X, Android ва iOS тизимларида махсус иловалар ишлаб чиқарилган. Унга аксессуар сифатида селфи таёқча ва учоёқ чиқарилади. Камера август ойидан сотувга чиқади.

Fossil Q54 Pilot

CES 2016: энг ғаройиб гаджетлар

Fossil Q54 Pilot — бир нечта «ақлли» функцияларга эга соат. У фойдаланувчининг смартфонидаги хабарлар ҳақида махсус ёруғлик диодлари ва вибрация ёрдамида маълум қилади, шунингдек, босиб ўтган масофаси ҳақида маълумот йиғади. Ушбу соат билан ишлаш учун iOS ва Android тизимларидаги иловалардан фойдаланилади. Соат март ойида сотувга чиқади ва нархи 175 доллардан 215 долларгача бўлади.

Sevenhugs Remote

Sevenhugs Remote —«интернетли буюмлар» (интернетга уланган маиший жиҳозлар)ни бошқариш учун бошқарув пульти. Айни пайтда унинг ёрдамида Philips Hue чироқлари, Sonos динамиклари ва Nest тутун детекторларини ўчириб-ёқиш мумкин. Келажакда у бошқа гаджетлар билан ҳам ишлайди.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Texnologiya

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar