Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

10 миллиондан 15 миллиардгача

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 404

Америкалик ёзувчи Дэвид Киркпатрик ««Facebook» эффекти» деб номланган китобни нашр эттирди. Унда ушбу ижтимоий тармоқнинг ривожланиш тарихи ҳақида сўз боради. Business Insider нашри Марк Цукербергга унинг тармоғини сотиб олиш борасидаги таклифлар ва Цукербергнинг бу таклифларга рад жавобини берганлиги ҳақидаги маълумотларни омма эътиборига ҳавола этди.

Номаълум молиячидан 10 млн долларлик таклиф

the»Facebook».com сайти расман ишга тушганилдан сўнг орадан тўрт ой ўтгач, 20 ёшли Марк Цукерберг Нью-йорклик молиячидан сервисни 10 миллион долларга сотиш таклифини олади.

10 миллиондан 15 миллиардгача

««Facebook» эффекти» китоби муаллифи Дэвид Киркпатрикнинг ёзишича, Цукерберг бу таклиф ҳақида ўйлаб ҳам кўрмаган.

“Friendster”

10 миллиондан 15 миллиардгача

“Business Insider” нашрининг маълумотига қарагада, «Facebook»ни яна бир ижтимоий тармоқ — Friendster сотиб олишга уринган. Тармоқ таклиф қилган нарх ошкор этилмаган.

“Google”

2004 йилнинг ёзида Цукерберг сервис ишини ривожлантириш мақсадида Пало-Альтога кўчиб ўтади.

10 миллиондан 15 миллиардгача

Киркпатрикнинг айтишича, тез орада «Facebook» асосчисининг олдига “Google”нинг топ-менежерлари ижтимоий тармоқни сотиш таклифи билан келишади.

“Viacom”дан 75 млн доллар

10 миллиондан 15 миллиардгача

2005 йил баҳорида «The Facebook» вакиллари “The Washington Post” ношири билан инвестиция борасида музокара олиб боришган. Бу ҳақда хабар топган “Viacom” ижтимоий тармоқни 75 млн. долларга сотиб олиш таклифи билан чиққан. Марк Цукербергга 35 млн доллар нақд пул таклиф қилинган.

“MySpace”

Ўша йили Марк Цукерберг “MySpace” бош директори Крис ДеВольф билан учрашган. Киркпатрикнинг ёзишича, учрашувда «Facebook»нинг сотилиши масаласи муҳокама қилинганн.

10 миллиондан 15 миллиардгача

Орадан бир неча ой ўтгач, “MySpace”нинг ўзи “News Corp.”га сотилган.

“News Corp.”

2006 йилнинг январида Марк Цукерберг ва унинг маслаҳатчиси Мэт Кохлер “News Corp.”нинг рақамли йўналиш бўлими раҳбари Рос Левинсон билан учрашиш учун Лос-Анжелесга келишади.

10 миллиондан 15 миллиардгача

Росс ижтимоий тармоқни сотиб олишга қизиқиш билдиради, лекин унинг ривожланб кетишига ишонмайди.

“Viacom”

“Viacom” компанияси 2005 йил охирида яна «Facebook»ни сотиб олиш таклифи билан чиқди. Раҳбарият MTVнинг томошабинлари борган сари аксарият вақтини ижтимоий тармоқда ўтказишаётганини кузатиб турарди.

10 миллиондан 15 миллиардгача

Цукерберг компания раҳбари Том Фрестон билан учрашиш учун Нью Йоркка келди. Медиа-холдинг раҳбари ижтимоий тармоқ асосчисига MTV ва «Facebook» орасида умумий жиҳатлар кўплигини исботлаб берди, лекин бу Цукербергни қизиқтирмади.

NBC

2005 йилда ижтимоий тармоқнинг топ-менежерлари NBC медиа-компанияси вакиллари билан учрашишди, бироқ учрашув тафсилотлари маълум қилинмади. Киркпатрикнинг сўзларига кўра, суҳбат «Facebook»нинг сотилиши ҳақида бўлган.

“Viacom”дан 2 млрд доллар

“Viacom” билан учрашувлардан бирида Цукерберг компаниясининг нархи 2 млрд. долларга баҳоланаётганини айтади. Орадан бир неча ҳафта ўтгач, медиа-гигант «Facebook»ка таклиф жўнатади — 1,5 млрд долларга компанияни сотиб олиш, ундан 800 млн нақд пулда, қолгани бўлиб-бўлиб тўланади.

«Facebook» вакиллари таклифни ўрганиб чиқишади ва кўпроқ пул сўрашади. Шу билан бирга “Viacom” молиявий директори холдинг кам даромад топувчи стартап учун катта пул сарфлаши мумкинлигидан хавотирга тушади. Оқибатда харид амалга ошмайди.

“Yahoo”дан 1 млрд доллар

2006 йил июнда “Yahoo” «Facebook» компанияси учун 1 млрд доллар таклиф қилади. Ижтимоий тармоқнинг аксарият инвесторлари ва топ-менежерларига бу таклиф ёқиб тушади.

10 миллиондан 15 миллиардгача

Бироқ Цукерберг ижтимоий тармоқда янгиликлар тасмаси ишга туширилганидан сўнг компаниянинг нархи янада қимматроқ бўлишини билдиради.

AOLдан 1 млрд доллар

2006 йил ўрталарида AOL (“Time Warner” холдинги таркибига киради) бош директори Жонатан Миллер «Facebook»ни сотиб олиш бўйича ўз таклифини ишлаб чиқади. Унинг режасига кўра, AOL “MapQuest” ва “Tegic” сервисларини IPC компаниясига сотиши ва бунинг натижасида «Facebook»ни сотиб олиш имкониятига эга бўлиши лозим эди.

10 миллиондан 15 миллиардгача

Бироқ “Time Warner” бш директори Миллернинг ғоясига қарши чиқди. У бу сервисларни сотиши мумкинлигини, лекин сотувдан тушган пулни сарфламаслигини айтди.

“Yahoo”дан 1 млрд доллар

“Yahoo” 2006 йилнинг охирида яна «Facebook»ни сотиб олиш таклифини билдирди — бу сафар ижтимоий тармоқ учун 1 млрд доллардан ортиқроқ пул таклиф қилинди.

Бироқ бу пайтга келиб сервис барча фойдаланувчилар учун рўйхатдан ўтишни жорий қилганди (бунгача «Facebook»да фақат маълум бир ўқув юртларининг талабаларигина рўйхатдан ўтишлари мумкин эди). Сайтда рўйхатдан ўтувчилар сони кунига 20 мингдан 50 мингтага етди.

Ҳаттоки ушбу стартапни тезроқ сотиб юборишни ўйлаган инвесторлар ҳам ҳеч иккиланмасдан “Yahoo”нинг таклифини рад этишди.

“Google”дан 15 млрд доллар

2007 йил охирида “Google”нинг савдо бўлими раҳбари Тим Армстронг компания директорлар кенгашига мурожаат қилди — у «Facebook» вакилларига ижтимоий тармоқда халқаро реклама сотуви хизматии кўрсатишни таклиф қилмоқчи эди.

Директорлар кенгаши Армстронгга имконият туғилса «Facebook»ни тўлалигича сотиб олишни таклиф қилиш лозимлигини билдирди. Маълумотларга қараганда, ижтимоий тармоқни 15 млрд долларга баҳолашган.

“Microsoft”дан 15 млрд доллар

2007 йилда «Facebook»ни сотиб олиш борасида “Microsoft” бош директори Стив Балмердан таклиф тушган.

Балмер Цукерберг компанияни назорат қилишдан ҳеч қачон воз кечмаслигини тушунарди, шунинг учун қуйидагича келишуви таклиф қилди: “Microsoft” «Facebook»ни 15 млрд долларга баҳолаб, унинг кичик бир қисмини сотиб олади ва ҳар олти ойда ижтимоий тармоқнинг 5 фоиздан улушини сотиб олади. Компания 5-7 йил давомида тўлалигича “Microsoft” таркибига қўшилади.

“Microsoft” «Facebook»нинг 1,6 фоиз улушини 250 млн. долларга сотиб олди. Келишув шартига кўра, агарда “Google”дан ижтимоий тармоқни сотиб олиш бўйича таклиф тушадиган бўлса, «Facebook» бу ҳақда “Microsoft”ни хабардор қилиши лозим.


Manba: xabardor.uz


Teglar: Biznes

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar