Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 525
Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

Саксон йилча илгари журналист Наполеон Хилл бойликка эришишнинг сирли калитини топишга қарор қилди. Унинг бу уриниши бежиз кетмади ва Хилл дарҳол бестселлерга айланиб кетган ва ҳозирда ҳам кўплаб нусхада сотиладиган «Ўйла ва бой бўл» деб номланувчи китобини чоп этди.

Унинг китобида «пул», «молия» ёки«акция» ҳақида сўз бормайди.

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

Хиллнинг фикрича, қашшоқликнинг сабаби миямиз ичида.

Муаллиф эътиборини кўпчилигимизнинг бой бўлишимизга тўсқинлик қилувчи фикрларга қаратади. Ва унинг бу қараши ҳозирда ҳам ўз долзарблигини йўқотмаган.

Қуйида Наполеон Хиллнинг китобидан иқтибослар келтирилган.

«Инсон муваффақиятга эришгунига қадар албатта вақтинчалик мағлубиятлар ва эҳтимол жиддий инқирозлар билан тўқнашади. Муваффақиятсизликдан қутулишнинг энг оддий ва мантиқий йўли – барчасидан воз кечишдир. Аксарият кишилар айнан шундай йўл тутадилар».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Балки сиз ҳам биларсиз... дунё яралганидан буён ҳозиргача маълум бўлган барча буюк арбоблар орзуманд бўлишган».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Агар бирор нарсани амалга оширмоқчи бўлсангиз – уни бажаринг».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Бойлик у ҳақда ўйлашдан бошланади! Унинг миқдори бойлик ҳақида ўйлашни бошлаган инсон томонидангина чегараланиши мумкин. Ишонч эса чегараларни олиб ташлайди!»

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Мактабни битириши билан ўқишни тўхтатган инсон мавқеи қандай бўлишидан қатъи назар ўсишдан тўхтайди. Муваффақият сари йўл доимий равишда билим олишдадир».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Агар биринчи режангиз муваффақият келтирмаса, бошқа режага алмаштиринг; янги режангиз ҳам омадсизликка учраса, яна бошқа режа билан алмаштиринг ва муваффақиятли режани топмагунингизча шундай ҳолда давом этинг».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Агар мақсадга эришмасдан таслим бўлсангиз, сиз – «мағлуб»сиз. Мағлублар ҳеч қачон ғолиб бўлишмайди, ғолиблар эса ҳеч қачон таслим бўлишмайди».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Ҳаётда кўпчилигимиз омадсиз сифатида йўл босиб ўтамиз, чунки бирор арзирли нарсани бошлаш учун доимо «қулай вазият»ни кутамиз. Кутманг. «Қулай» вазият ҳеч қачон келмайди. Ҳозироқ бошланг, ўзингиздаги бор имкониятларни ишга солинг, яхши имконият эса ҳаракатингиз давомида пайдо бўлади».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Омадсизликка учраган 25000 нафардан ортиқ эркак ва аёлларни ўрганиб чиқиш жараёнида маълум бўлдики, омадсизликнинг асосий 30та сабаби ичида қатъиятнинг етишмаслиги деярли асосий ўринни эгаллар экан. Бу шунчаки назарий таъкид эмас – бу факт... Ким дарҳол қарор қабул қилса ва нимани истаётганини билса, бунга албатта эришади».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Ўта кўп гапирадиган одам одатда оз иш қилади. Агар сиз тинглашдан кўра кўпроқ гапирсангиз, сиз ўзингизни нафақат фойдали билим олиш имкониятидан маҳрум қилган бўласиз, балки сизга ҳасад қилувчи инсонларга ўз мақсад ва режаларингизни ошкор ҳам қиласиз».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Камбағаллик ўрнини бойлик эгалласа, бунинг сабаби яхши ўйланган ва амалга оширилган режададир. Камбағал бўлиш учун режа шарт эмас. Камбағаллик ўзига ишонган ва бераҳмдир. Бойлик эса уятчан ва ҳуркакдир. Уни аста-секин жалб қилиш лозим».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Онгни ижобий ва салбий ҳиссиётлар бир вақтнинг ўзида эгаллаши мумкин эмас. Улардан қайси биридир устунликка эга бўлади. Сизнинг бурчингиз онгингизни ижобий фикрлар эгаллаганига ишонч ҳосил қилишдир».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Инсониятнинг энг асосий ожиз томонларидан бири шундаки, ҳар бир инсон «имконсиз» деган сўз билан таниш. У амалга ошириб бўлмайдиган барча қоидаларни билади. У қилиш мумкин эмас бўлган барча нарсаларни билади... бир неча йил олдин мен луғат китоби сотиб олдим. Ва биринчи қилган ишим «имконсиз» деган сўзни топиш ва уни қирқиб олиш бўлди. Сиз ҳам шундай қилсангиз яхши бўлади».

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Айрим одамлар фақат пул бўлсагина пул топиш мумкин деган аҳмоқона фикрда бўладилар. Бу нотўғри! Хоҳиш – пул топишнинг ягона воситаси мана шу. Аслида пул ҳеч нарса эмас, шунчаки инерт буюм. У ҳаракатланмайди, фикрлай олмайди, гапирмайди, лекин уни чақираётган одамни «эшитади»!

Наполеон Хилл: қашшоқликнинг сабаби миянгизда

«Дунёда ҳар қандай ҳалол инсон фаровонликка эришиши учун барча эркинлик ва имкониятлар мавжуд. Овга чиққан одам албатта қаерда кўп ўлжага эга бўлиш мумкин бўлса, ўша ерга боради. Бойликка интилганда ҳам мана шу қоидага амал қилиш лозим».

- деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar