Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

24.01.2016

Фарзандга нималарни ўргатиш керак?

Автор: BEK Комментариев: 0            Просмотров: 304
Фарзандга нималарни ўргатиш керак?

Одатда ҳаётий кўникма ва фойдали тажриба фарзанддан отага ўтмайди, балки хатолар ва улардан келиб чиқадиган хулосалар орқали ўрганилади. Оталар бундай ҳолда “ўғлим ҳали жуда ёш” қабилида иш кўриб, ўз билимларини зурриёдларига улашмайди. Аслида эса ота боланинг асосий тарбиячиси ва устози бўлиши керак.

Куюнчак оталардан бири ўз фарзандига нималарни ўргатиш кераклиги устида бош қотириб, қуйидаги маслаҳатларни ишлаб чиқди. Демак, фарзандга нималарни ўргатиш керак?

Фарзандга нималарни ўргатиш керак?

1. Агар ўзингга ишонмасанг, ҳеч бўлмаганда ўзингга ишонган каби ҳаракат қил. Вақти келиб ўзингга бўлган ишонч уйғонади.

2. Инсоннинг кўлами ҳақида уни ташвишга солаётган муаммолар кўлами бўйича фикр юритса бўлади.

3. Ўзингнинг хатти-ҳаракатларингни назорат қилишни ўрган.

4. Ҳар доим бирорта билан кўришганда ўрнингдан тур.

5. Қанча пул билан хайрлашишга руҳан тайёр бўлсанг, ўшанча миқдордаги пулни қарзга бер.

6. Камроқ гапир, кўпроқ тингла. Одамлар уларни тинглайдиганларни ёқтиради.

7. Сенда ҳақиқий қизиқиш уйғотадиган машғулотни топ ва уни қандай қилиб пулга айлантириш устида ўйлаб кўр.

8. Омад унга тайёр турганларни яхши кўради.

Фарзандга нималарни ўргатиш керак?

9. Фақат сифатли нарса харид қил.

10. Эркак киши фақат ўзини эмас, балки яқинларини ҳам ҳимоя қила олиши керак.

11. Бирор нарса қидирсанг, оёқ остига эмас, тўғрингга қара.

12. Қизиқарли ва ўзига хос қарорлар қабул қилишдан қўрқма.

13. Сенга хавф туғдирмайдиган одам билан келишмовчиликка борма.

14. Ҳар қандай бош кийимидан амалий фойда бўлиши керак.

15. Чиройли кийинишни одат қил, атрофдагиларда яхши таассурот қолдирасан.

16. Гаплашаётган одамингнинг кўзига қара.

Фарзандга нималарни ўргатиш керак?

17. Жисмоний машқ сени бахтлироқ қилади. Югур, спор билан шуғуллан, ҳар куни машқ қил.

18. Маошингнинг кичикроқ қисмини асраб қўй.

19. Тез-тез ота-онангдан хабар олиб тур.

20. Сўрашаётган одамингнинг қўлини маҳкам сиқ.

21. Катта нарсалар ҳақида ўйла.

22. Барча одамларга, уларнинг ижтимоий ҳолатидан қатъий назар, бирдай ҳурмат кўрсат.

23. Масъулият энг муҳим нарса. Ёмон ишлар бўлиб туради, сенинг вазифанг – қийинчиликларни енгиб ўтиш.

Фарзандга нималарни ўргатиш керак?

24. Ҳеч қачон нолима. Бу олдингда турган вазифани енгиллаштирмайди, мақсадга эришишингни тезлаштирмайди.

25. Уйдан чиқишда ташқи кўринишингга эътибор бер.

26. Кимнинг биринчи жаҳли чиқса, ўша ютқизади.

27. Бировни бахтли қилиш учун ўзингни ўзгартирма. Агар “биров” сенинг ўзинг бўлмасанг.

28. Агар сен уйда энг ақлли бўлсанг, демак, сен бошқа уйдасан.

29. Нимани керакли деб ҳисобласанг, ўша билан шуғуллан, аммо ўша соҳада энг яхши бўлишга интил.

30. Ҳеч ким ўлим тўшагида ётганида кам ишлаганидан нолиган эмас. Ҳаётдан лаззат олишни бил.

Сиз учун фойдали бўлган мақолалар:

Ота-оналар учун оддий ҳақиқатлар

10 йил ичида ота сифатида олган 38 сабоғим

Оталарининг болалари: икки томчи сув каби наслий ўхшашликлар суратларда акс этади

- деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.


Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar